Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2010 й. 304-сон "Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2010 й.

N 304




БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИНИ

ТИКЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

2011 - 2015 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган "Баркамол авлод йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг кўнгилли дам олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши, маънавий-эстетик қадриятлар асосида соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш учун ҳар бир маҳалла, даҳа ва микротуманда зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

болалар майдончаларига қўйиладиган талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда болалар майдончаларига қўйиладиган талаблар асосида ҳамда аҳоли сони ва уй-жойларнинг жойлашувини инобатга олган ҳолда, болалар майдончаларининг 5 та типдаги намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин ва уларда қуйидагиларни назарда тутсин:

болаларнинг бўш вақтини мароқли ўтказиши ва жисмоний ривожланиши учун болалар майдончаларининг қулай, кўркам ва текис жойларда ташкил этилиши, уларнинг атрофида серсоя дарахтлар ва ўтириб дам олинадиган ҳордиқ ўриндиқлари бўлиши;

ўйин ва спорт қурилмаларининг болаларнинг ёши ва қизиқишларига мос замонавий ва содда тузилишга эга бўлиши ҳамда уларнинг санитария ва хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган турларининг ўрнатилиши.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари дастурни амалга оширишда асосий ижрочилар сифатида белгилансин ҳамда улар зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

бир ой муддатда мавжуд барча болалар майдончаларини, спорт ва ўйин қурилмаларини ялпи хатловдан ўтказиш ва уларни тегишли равишда уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тасарруфига бериш;

бир ой муддатда туманлар ва шаҳарлар бўйича намунавий лойиҳалар асосида ҳар бир маҳалла, даҳа ва микротуманларда болалар майдончалари ташкил этишни (тиклашни) назарда тутадиган, 2011 - 2015 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорлар, жамоат бирлашмалари, жамғармалар, фермер хўжаликлари, корхона ва бошқа ташкилотларни, маҳаллий аҳолини жойлардаги болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил қилиш ишларига кенг жалб этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ҳамда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

болалар майдончаларини тиклаш, ташкил этиш ва уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар, биринчи навбатда, маҳаллий аҳоли, жумладан, тегишли ҳудудда истиқомат қиладиган тадбиркорлар, шунингдек корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа ҳомийлар маблағлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари молиявий манбалари ҳисобидан амалга оширилади;

зарур ҳолатларда болалар майдончаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш билан боғлиқ айрим харажатлар маҳаллий бюджетлар параметрларида ободонлаштириш харажатлари учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилиши мумкин;

болалар майдончаларининг кўркам ва обод ҳолда сақланиши, улардаги ўйин ва спорт қурилмаларининг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишига уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари масъулдир.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлигига назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун маблағ ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда болалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмаларини мамлакатимиздаги корхоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда дастурнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли равишда мониторинг ишларини олиб бориш ва унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам ахборот бериб бориш вазифалари юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 488-модда.






























Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск