ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2010 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2010 й.

N 313




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ    МАЖЛИСИ    ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ ВА СЕНАТИНИНГ "ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИНИНГ      ЯНГИЙЎЛ      ШАҲРИ

ВА ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ ҲУДУДЛАРИНИ

БИРЛАШТИРИШ    ҲАМДА    ЯНГИЙЎЛ

ШАҲРИНИ  ТУМАН  БЎЙСУНУВИДАГИ

ШАҲАРЛАР    ТУРКУМИГА    КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2010 йил 19 ноябрдаги 199-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2010 йил 4 декабрдаги 136-II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Ғ.И. Ибрагимов):

икки ой муддатда Тошкент вилоятининг Янгайўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;

икки ҳафта муддатда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Янгийўл тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Янгийўл тумани бюджетининг ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


3. Тошкент вилояти Яигийўл тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 21 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумидан туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Янгийўл туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти Янгийўл туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Тошкент вилояти Янгийўл туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудлари бирлаштирилиши ҳамда Янгийўл шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан:

Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ички ишлар бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;

Янгийўл шаҳри ва Янгийўл туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда суд ижрочилари Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туман бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, суд ижрочилари Янгийўл туман бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Янгийўл шаҳар ва Янгийўл тумани прокуратураси, шу жумладан, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Тошкент вилояти Янгийўл туманининг тегишли бўлинмаларига бериш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 517-модда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 декабрдаги

313-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри

ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш

ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги

шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ

ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича

Республика комиссияси таркиби

                  

Ибрагимов Ғ.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Холматов Р.Қ.

-

Тошкент вилояти ҳокими, комиссия раиси ўринбосари


Ғуломов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири


Муҳитдинов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


Мараҳимов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Рўзиев З.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Жабборов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


Бекенов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Ибрагимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Йўлдошев Н.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари


Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Арабов С.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


Тўраев Б.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси


Максумов Н.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


Хаитқулов Н.М.

-

Янгийўл тумани ҳокими


Файзуллаев З.Ж.

-

Янгийўл шаҳар ҳокими


Турсунов А.Ғ.

-

Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси - комиссия котиби


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 декабрдаги

313-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти Янгийўл

тумани ҳокимлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

  











Ҳоким


Ёрдамчи

1












































































Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими

1



Ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)

1


Ҳоким ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

1













































Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2


Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

I тоифали мутахассис - 1

3



Бош мутахассис

1


Бош мутахассис

1


























Ташкилий-назорат гуруҳи

Гуруҳ раҳбари - 1

Етакчи мутахассис - 1

I тоифали мутахассис - 1

3






































































































































Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби

1


Юридик маслаҳатчи

1




Бухгалтерия

Бош бухгалтер - 1

I тоифали мутахассис - 1

2


Иш юритиш бўлинмаси

1
















  

               

Жами бошқарув ходимлари (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 21 та штат бирлиги





















Время: 0.1787
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск