ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /

Молия вазирлигининг 76-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 165-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 13.09.2010 й. Қарори (АВ томонидан 30.12.2010 й. 1232-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2010 й.

N 1232-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.09.2010 й.

N 76


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.09.2010 й.

N 165


       

ҚАРОРИ


"Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш

бўйича компенсация пул тўловларининг механизми

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни

ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2011 йил 9 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6 сон, 47-модда), 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 558-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 3 апрелдаги 49, 45-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1232, 2003 йил 15 апрель) (Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 4 июндаги 49-1, 55-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1232-1, 2003 йил 10 июнь) (Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 11-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2005 йил 26 апрелдаги 43, 98-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1232-2, 2005 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 172-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2005 йил 9 сентябрдаги 86, 104-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1232-3, 2005 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 327-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Хаитов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 532-модда.






































Время: 0.1689
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск