ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Молия вазирининг 24.12.2010 й. 109-сон "Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.12.2010 й. 1806-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2010 й.

N 1806-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.12.2010 й.

N 109


БУЙРУҒИ


Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиш

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 6 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                           Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимча


1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизи миқдори билан чегараланади, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш бундан мустасно.".


2. 36-банд қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:

"Бунда йил якуни бўйича тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар томонидан эса - 25 мартидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 526-модда.




































Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск