Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 110-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-55-сон "Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 24.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 28.12.2010 й. 1939-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2010 й.

N 1939-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.12.2010 й.

N 110


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.12.2010 й.

N 2010-55


ҚАРОРИ



"Аввал хусусийлаштирилган корхоналар -

ягона солиқ тўлови тўловчиларини  умумбелгиланган

солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида"ги

вақтинчалик низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2011 йил 7 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 мартдаги 30, 2009-7-сонли қарори (рўйхат рақами 1939, 2009 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 204-модда) билан тасдиқланган "Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Қарорга

ИЛОВА



"Аввал хусусийлаштирилган корхоналар -

ягона солиқ тўлови тўловчиларини  умумбелгиланган

солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида"ги

вақтинчалик низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми сўнгги икки чоракда объектив сабабларсиз, мол-мулк ва ер солиғининг ҳисобланган ўн карра миқдоридан кам бўлган суммани ташкил этган аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўловчилари, бундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни амалга оширувчи корхоналар мустасно, солиқ органининг хабарномасига асосан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни амалга оширувчи аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўловчилари, агар уларнинг реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми сўнгги тўрт чоракда мол-мулк ва ер солиғининг ҳисобланган ўн карра миқдоридан кам бўлган суммани ташкил этса, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.".


2. 15-бандидаги "2011 йил 1 январгача" деган сўзлар "2012 йил 1 январгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 528-модда.
















































Время: 0.1569
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск