ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/12-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 33-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 26.11.2010 й. Қарори (АВ томонидан 29.12.2010 й. 2038-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2010 й.

N 2038-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.11.2010 й.

N 01/19-18/12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

26.11.2010 й.

N 33


ҚАРОРИ



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2011 йил 8 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 43-сонли қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 ноябрда 2038-сон билан рўйхатга олинган "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 46-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг раиси в.б.

       

А. Абдухакимов


Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи

З. Дўсанов

                  





Қарорга

ИЛОВА



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;

мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;

идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки мижозни тегишли тарзда текшириш натижаларига кўра, у билан иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда мижоз билан битим тузишни рад этиш;";

тўртинчи - еттинчи хатбошлари тегишлича еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.".


3. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида биржа аъзоларининг масъул шахсларини ўқитиш ва малакасини ошириш Департамент ва Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.".


4. 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш муносабатларини ўрнатишда;";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар ҳисоблансин.


5. 22-бандининг тўртинчи хатбошисида "ҳақлидир" деган сўзи "мажбурдир" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳар йили янгиланиши зарур.".


7. 30-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, фойдаланувчи билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк эгалари ўзгармайдиган, бироқ биржа савдоларининг мазкур иштирокчилари фаоллиги тўғрисида тасаввур ҳосил қиладиган битимларни тузиш;

биржа савдолари қоидаларида белгиланган нархлар билан биржа савдоларида манипуляция қилиш ҳолларининг мавжудлиги;";

ўн бешинчи хатбошиси тегишлича ўн саккизинчи хатбошиси деб ҳисоблансин.


8. 37-банд "мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш материалларини ва маълумотларини" деган сўзлардан кейин "шу жумладан, иш ёзишмаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 39-1-банд билан тўлдирилсин:

"39-1. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар биржа аъзолари ва биржанинг барча ходимларига етказилиши лозим.".


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси, Республика универсал агросаноат биржаси, Республика кўчмас мулк биржаси, Тошкент шаҳар муниципал биржа маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 530-модда.



















































Время: 0.2014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск