ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Умумий қоидалар /

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.12.2010 й. 2173-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 03.12.2010 й. 193-Қ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 28 декабрда 2173-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2010 йил 3 декабрдаги

193-Қ-сон буйруғига

ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик

юритувчи субъектлари учун ходимлар сони

ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини белгилайди.

Мазкур Низом штат жадваллари давлат бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларига, шунингдек якка буюртмалар бўйича умумий овқатланиш соҳасида банкет асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида ходимларнинг энг кам сони чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида ишга қанча меҳнат кучи сарфланиш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


2. Қурилиш ишларидаги қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри қурилиш ишларида қанча меҳнат кучи сарфланиши меъёрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


2-1. Мазкур Низомда назарда тутилган чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари асосий ходимлари сонининг, шунингдек қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

3. Ташкилотларнинг маъмурий ва техник ходимларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб маъмурий, техник ва ёрдамчи ишчилар сони штат жадвалига мувофиқ белгиланади, уларнинг сони белгиланган ходимлар сонининг энг кам меъёри таркибига кирмайди.


4. Ходимларнинг иш вақти тартиби ва графиги ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.

Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.



II. ЧАКАНА САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ХОДИМЛАР СОНИ

ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИНИНГ ЭНГ

КАМ МЕЪЁРЛАРИНИ АНИҚЛАШ


1-§. Чакана савдо ташкилотларида асосий ходимлар

сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш


5. Олти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати 12 соатни (ҳафтасига жами 72 соатни) ташкил этган чакана савдо ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри унинг савдо майдонига қараб мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади.


6. Чакана савдо ташкилотининг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетса, мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ аниқланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтириш коэффициенти, агарда 72 соатдан кам бўлса, асосий ходимлар сонининг аниқланган энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти (камайтириш коэффициенти 0,8 дан, қишлоқ ҳудудларида 0,6 дан кам бўлмаслиги керак) қўлланилади. Бунда, коэффициентнинг миқдори чакана савдо ташкилоти амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига нисбатини акс эттиради.


2-§. Умумий овқатланиш ташкилотлари асосий

ходимлари сонининг энг кам меъёрини аниқлаш


7. Етти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати 12 соатни (ҳафтасига жами 84 соатни) ташкил этган умумий овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ташкилотнинг турига ва хизмат кўрсатиладиган столлар сонини инобатга олган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган ҳар бир лавозим ва касблар бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрларини қўшиш орқали аниқланади.


8. Умумий овқатланиш ташкилотининг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетса, мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ аниқланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларига кўпайтириш коэффициенти, агарда 84 соатдан кам бўлса, асосий ходимлар сонининг аниқланган энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти (камайтириш коэффициенти 0,5 дан кам бўлмаслиги керак) қўлланилади. Бунда, коэффициентнинг миқдори умумий овқатланиш ташкилоти амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига нисбатини акс эттиради.



3-§. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш


9. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаб чиқаришда ташкилотлардаги барча ходимларнинг сони (асосий ходимлар сонининг аниқланган энг кам меъёри ҳамда маъмурий ва техник ходимлар) ҳисобга олинади.


10. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари маъмурий ва техник ходимларининг сонини мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган тавсиялардан фойдаланган ҳолда ва ўриндошликни ҳисобга олиб, мустақил равишда маъмурий ва техник функцияларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгилайди.

Агарда раҳбар ёки мулкдор бир вақтнинг ўзида маъмурий функцияларини ҳамда асосий ходимнинг функциясини бажарса, унда ушбу ходим асосий ходимлар сонига киритилади.


11. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ аниқланади.


12. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида ишнинг ўртача разряди мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган.


13. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблашнинг шартли намуналари мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган.



III. ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛАЁТГАН

ҚУРУВЧИ ИШЧИЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ФОНДИНИНГ ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИНИ

АНИҚЛАШ


1-§. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчилар

сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш


14. Қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари қурилиш ишларида қанча меҳнат кучи сарфланишини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан келиб чиқиб аниқланади.


15. Қурувчи ишчилар энг кам сонининг меъёрлари объектда асосий қурилиш ишини бажариш билан банд бўлган барча касбдаги ишчиларни ўз таркибига олади (пудрат ва субпудратчи ташкилотлар бажарадиган ишларни ҳам қўшган ҳолда), пудрат ва субпудратчи ташкилотларга лойиҳа, транспорт, экспедиция ва бошқа хизматларни кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ходимлари бундан мустасно.

Қурувчи ишчилар касбларининг номенклатураси ва тариф-малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ тасдиқланади.


16. Объектдаги барча қурилиш ишларида банд бўлган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ аниқланади.


16-1. Қурилиш ташкилотлари томонидан бажариладиган ҳамда қурилиш ишларининг технологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган ойлик меҳнат сарфи нотекис бўлганда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаганда, қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 7а-иловасига мувофиқ ҳар бир календарь ой учун алоҳида аниқланади. Бу ҳолда қурилиш ташкилоти, мустақил равишда, ушбу календарь ойда амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфини (одам/соатда) аниқлайди.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича қайта ҳисобланмайди.

16-2. Агар айрим қурилиш ишлари бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфи белгиланмаган бўлса, қурилиш ташкилоти ушбу ишларни бажаришга кетган амалдаги меҳнат сарфидан келиб чиқиб, қурувчи ишчилар сонини мустақил равишда аниқлайди.

17. Агарда объектдаги алоҳида турдаги қурилиш ишларини бажаришда бош пудратчи билан биргаликда субпудрат ташкилотлари иштирок этса, бош пудратчининг қурувчи ишчилари сонининг энг кам меъёрлари мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ аниқланади.


18. Ҳар бир субпудрат ташкилотидаги қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 16, 16-1 ва 16-2-бандларида белгиланган мезонлар асосида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан тузилган сметага мувофиқ қурилиш ишларини бажариш учун кетадиган меҳнат сарфи меъёридан ва субпудрат шартномасида кўрсатилган бажариладиган ишнинг муддатидан келиб чиқиб аниқланади.


2-§. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи

ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрларини аниқлаш


19. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган формулага мувофиқ аниқланади.


19-1. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблашда бутун ташкилот бўйича барча ходимлар сони ҳисобга олинади (қурувчи ишчилар сонининг аниқланган энг кам меъёри, шунингдек бошқарув ва техник ходимлар сони).

20. Қурувчи ишчилар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлашда мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган шартли намуналардан фойдаланилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Олти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати 12 соатни

(ҳафтасига жами 72 соатни) ташкил этган чакана савдо

ташкилотларида асосий ходимлар сонининг

ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИ

Савдо майдони, м. кв.


Ходимлар сонининг

энг кам меъёри, киши


шаҳарларда


бошқа аҳоли

пунктларида


25 гача


2

1

26 - 50


3

1

51 - 75


4

2

76 - 100


5

3

101 - 125


6

4

126 - 150


7

151 - 175


8

5

176 - 200


9

200 м. кв. дан ошган ҳар 50 м. кв. га


1

1

Изоҳ:

1. Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари учун савдо зали майдони 176 дан 200 квадрат метргача бўлган чакана савдо ташкилотларига белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қўлланилади.

2. Автоёқилғи қуйиш шoхобчаларида ёқилғи қуйиш колонкаларига хизмат кўрсатувчи асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкасининг техник тавсифномасида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкалари сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича аниқланади:

Тошкент шаҳрида - битта ёқилғи қуйиш колонкаси учун 1 та ходим;

бошқа аҳоли пунктларида - иккита ёқилғи қуйиш колонкаси учун 1 та ходим.

Автоёқилғи қуйиш шохобчалари қошидаги қўшимча (йўлдош) товарлар билан чакана савдо қилувчи дўконлар (павильонлар, салонлар) асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган тартибда аниқланади.

3. Чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган чакана савдо шохобчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.






Низомга

2-ИЛОВА



Етти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати

12 соатни (ҳафтасига жами 84 соатни) ташкил этган умумий

овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг

ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИ

Умумий овқатланиш

ташкилотларининг

шакли (тури)


1 столга (4 ўринга

мўлжалланган стандарт

стол) хизмат кўрсатиш учун

мўлжалланган хизмат

кўрсатувчи ходимлар

(официантларни ўз ичига

олган ҳолда) сони


Бармен

(бар

мавжуд

бўлганда)


Ошпаз


Тарқатишда

хизмат

қиладиган

ходимлар


Ошхона

ишчиси


Тошкент

шаҳри


Бошқа

шаҳар


Бошқа

аҳоли

пункти


Ресторан


0,35

0,25

0,2

1

3

-

2

Кафе


0,25

0,2

0,1

1

2

-

1

Кафе (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган)


0,2

0,15

0,1

1

2

1

1

Чойхона


-

-

-

-

2

1

1

Ошхона


-

-

-

-

2

1

1

Кафетерий, кичик ошхона, буфет


-

-

-

-

1

1

1

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)


0,2

0,15

0,1

1

-

-

-

Изоҳ:

1. Агар ташкилотдаги ошхоналар мустақил юридик шахс мақомига эга бўлганда ушбу меъёрлар қўлланилади.

2. Банкет залларига эга хизмат кўрсатувчи столлар сони 50 тадан ортиқ бўлган кафе ва ресторанлар учун 50 та столга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қўлланилади.

3. Умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида

хизматчи ва ишчи касбларнинг тавсия этилган

РЎЙХАТИ


I. ЧАКАНА САВДО ТАШКИЛОТЛАРИ


1. Асосий ходимлар:

сотувчи (дорихона провизори);

сотувчи-консультант;

кассир;

қадоқловчи;

қассоб;

товар тахловчи;

бўлим, секция мудири;

ёқилғи қуйиш станцияси оператори;

ёқилғи ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари қуювчиси;

буюм (мебель) йиғувчи;

юк ортувчи-туширувчи.


2. Бошқарув ходимлари:

директор (мудир);

директор (мудир) ўринбосари;

бош ҳисобчи, ҳисобчи;

товаршунос;

экспедитор;

омбор мудири (омборчи).


3. Техник ходимлар:

асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим;

рассом-безовчи;

фаррош;

ҳовли тозалигига қаровчи ходим;

қоровул.



II. УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИ


1. Асосий ходимлар:

официант;

бош ошпаз, ошпаз;

буфетчи, бар (майхона) сотувчиси;

тайёр маҳсулотни тарқатишда хизмат қиладиган ходим;

ошхона ишчиси.


2. Бошқарув ходимлари:

директор (мудир);

директор (мудирнинг) ўринбосари;

зал мудири;

бош ҳисобчи, ҳисобчи;

кассир;

экспедитор;

омбор мудири (омборчи).


3. Техник ходимлар:

асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим;

швейцар (дарбон), гардеробчи;

қоровул, қўриқчи;

фаррош;

ҳовли тозалигига қаровчи ходим;

боғбон.


Изоҳ:

Ушбу Рўйхатга ташкилотларда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида назарда тутилган бошқа лавозимлар ҳам киритилиши, шунингдек ушбу рўйхатда кўрсатилган лавозимлар ва касблар чиқариб ташланиши мумкин.

Асосий лавозимлар ва ишчилар касблари рўйхати ишлаб чиқариш, бошқарув ва техник вазифаларни бажаришга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ташкилот томонидан мустақил равишда аниқланади.






Низомга

4-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида

меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам

МЕЪЁРЛАРИ


Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:


МҲТФ min = КХС х Тк х ИҲЭКМ, бунда:


МҲТФ min - меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ойлик энг кам меъёри;

КХС - Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9 ва 10-бандларига кўра аниқланган ташкилотдаги ходимлар сони;

Тк - ҳисобланган тариф коэффициенти. Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига мувофиқ тариф коэффициентини ҳисоблаш учун иш ҳақининг ягона тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда ишнинг ўртача разряди, ташкилотнинг тури ва шаклига қараб табақалаштирилади (дифференциация қилинади). Масалан: ягона тариф сеткаси бўйича ишнинг ўртача разряди супермаркетда - 3, ягона тариф сеткаси бўйича ҳисобланган тариф коэффициенти ишнинг ўртача разрядига мос равишда 3,297 ни ташкил этади;

ИҲЭКМ - белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори.






Низомга

5-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш

ташкилотларида ишнинг ўртача

РАЗРЯДИ

     

Ташкилот номи


Ягона тариф сеткаси бўйича

ишнинг ўртача разряди


Чакана савдо ташкилоти учун


2

Умумий овқатланиш ташкилотлари учун:



Ресторан


4

Кафе


3

Чойхона


2

Ошхона


2

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)


2

Кафетерий, кичик ошхона, буфет


2

         





Низомга

6-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш

ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

ҳисоблашнинг шартли

НАМУНАЛАРИ


1-мисол.

Минимаркет бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

савдо залининг майдони - 126 кв. м;

иш вақтининг режими - ҳафтасига 84 соат;

Савдо зали майдони 126 кв. м бўлган минимаркетда асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри 7 та ходимдан иборат (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ).

Минимаркетда иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан (ҳафтасига 84 соат) ортиб кетганини ҳисобга олиб, белгиланган энг кам меъёрлардаги асосий ходимлар сонидан келиб чиқиб асосий ходимларга кўпайтириш (ошириш) коэффициенти қўлланилади = 84/72 = 1,17.

Шундай қилиб, минимаркетда асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри = 7 х 1,17 = 8 та ходимни ташкил қилади.

Минимаркетда ишларнинг ўртача разряди ягона тариф сеткаси бўйича 2-разрядни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ҳисоб учун олинадиган 2-разрядли ишнинг тариф коэффициенти 2,725 ни ташкил қилади.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 79 590 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) минимаркетда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 8 х 2,725 х 79590 = 1 735 062 сўмни ташкил қилади.


2-мисол.

Кафеда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

хизмат кўрсатадиган столнинг сони - 15 та;

иш вақтининг режими - ҳафтасига 84 соат;

Хизмат кўрсатадиган 15 та столи бор кафеда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қуйидагилардан иборат (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ):

1 столга хизмат кўрсатиш учун

мўлжалланган официантлар сони


Ошпаз


Тарқатишда хизмат

қиладиган ходимлар


Ошхона

ишчиси


0,25


2

-

1

Кафеда иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетмаганлигини ҳисобга олиб, белгиланган энг кам миқдордаги асосий ходимлар сони меъёрига кўпайтириш (ошириш) коэффициенти қўлланилмайди.

Шундай қилиб, кафеда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 0,25 х 15 + 2 + 1 = 7 та ходимни ташкил қилади.

Кафеда ишларнинг ўртача разряди ягона тариф сеткаси бўйича 3 разрядни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ҳисоб учун олинадиган 3 разрядли ишнинг тариф коэффициенти 2,998 ни ташкил қилади.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 79 590 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) кафеда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 7 х 2,998 х 79 590 = 1 670 276 сўмни ташкил қилади.






Низомга

7-ИЛОВА



Объектдаги барча қурилиш ишларида

банд бўлган қурувчи ишчилар сонининг

энг кам меъёрини аниқлашнинг

МЕЗОНЛАРИ


Объектдаги барча қурилиш ишларида банд бўлган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари қуйидаги формула асосида аниқланади:


ХСнорм = СИК / БМ / ИВФ, бунда:


ХСнорм - ташкилотдаги қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёри;

СИК - шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (ҳар бир одамга/соатбай);

БМ - пудрат қурилиш шартномаси асосига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш муддати;

ИВФ - ҳар бир қурувчи ишчига олти кунлик иш ҳафтасига ўртача ойлик иш вақтининг фонди.






Низомга

7а-ИЛОВА



Ойлик меҳнат сарфи нотекис бўлган қурувчи

ишчилар сонининг энг кам меъёрини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ


Объектдаги қурилиш ишларининг технологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган ойлик меҳнат сарфи нотекис бўлганда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаганда календарь ой учун қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ХС норм/ой = МСой/ИВФой, бунда:


ХСнорм/ой - амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланган календарь ой учун қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри;

МСой - амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида аниқланган ушбу календарь ой учун меҳнат сарфи (одам/соатда);

ИВФ - ушбу календарь ойда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар бир қурувчи ишчига тўғри келувчи иш вақти фонди.






Низомга

8-ИЛОВА



Объектдаги алоҳида турдаги қурилиш ишларини

бажаришда бош пудратчи билан биргаликда субпудрат

ташкилотлари иштирок этганда, бош пудратчининг қурувчи

ишчилари сонининг энг кам меъёрларини аниқлашнинг

МЕЗОНЛАРИ


Объектдаги алоҳида турдаги қурилиш ишларини бажаришда бош пудратчи билан биргаликда субпудрат ташкилотлари иштирок этганда, бош пудратчининг қурувчи ишчилари сонининг энг кам меъёрлари қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:


БПХСнорм = (СИК - ҚИБСИК) / БМ/ ИВФ, бунда:


БПХСнорм - бош пудратчи қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёри;

СИК - шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (ҳар бир одамга/соатбай);

ҚИБСИК - шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ пудрат шартномаси асосида субпудрат ташкилотига топширилган объектда қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (ҳар бир одамга/соатбай);

БМ - пудрат қурилиш шартномаси асосига мувофиқ қурилиш ишларининг бажариш муддати;

ИВФ - ҳар бир қурувчи ишчига олти кунлик иш ҳафтасига ўртача ойлик иш вақтининг фонди.






Низомга

9-ИЛОВА



Қурилиш ташкилотларида ишлаётган

қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрини аниқлаш

ФОРМУЛАСИ


Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри қуйидаги формула асосида аниқланади:


МҲТФmin= ХС (БПХС) х Тк х Кт х ИҲЭКМ, бунда:


МҲТФmin - меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ойлик энг кам меъёри;

ХС (БПХС) - мазкур Низомнинг 19-1-бандига мувофиқ аниқланган ташкилот ходимлари сони;

Тк - қурилиш ишларида ўртача разряднинг тариф коэффициенти. Қурилиш ишларида ўртача разряднинг тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасидаги 4 разряднинг тариф коэффициентига мос келади;

Кт - қурилиш ишларини бажаришда жамоа келишувига асосан иш берувчи томонидан қўлланиладиган меҳнат ҳақини оширувчи тармоқ коэффициенти;

ИҲЭКМ - белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори.






Низомга

10-ИЛОВА



Қурувчи ишчилар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрларини

аниқлашнинг шартли

НАМУНАЛАРИ


1-мисол.

Бир қаватли уч хонадан иборат томорқали уйнинг намунали қурилиши:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ ушбу уйнинг қурилиш ишларида сарфланадиган иш кучи 4 799,6 одамга/соат тенг;

қурилиш ишини бажариш муддатининг меъёри - 3 ой;

ҳафтасига олти кунлик ишда бир ойлик ўртача вақт бир ходимга - 163,1 соатни ташкил қилади.

Белгиланган формулага мувофиқ (ХСнорм = СИК / БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг (ХСнорм) ўртача ойлик энг кам сони меъёри = 4 799,6 / 3 / 163,1 = 9,8 та ходимни ташкил қилади.

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-иловасига мувофиқ қурилиш ишларида ўртача разряд ягона тариф сеткаси бўйича 4 ни ташкил этади. Ягона тариф сеткаси бўйича ҳисоблаш учун олинадиган 4 разрядли ишнинг тариф коэффициенти 3,297 ни ташкил қилади.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 49 735 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХСнорм (БПХСнорм) х Тк х Кт) қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) = 9,8 х 3, 297 х 1,15 х 49735 = 1 848 013 сўмни ташкил қилади.

Шундай қилиб, қурилиш ишини бажариш муддатининг меъёрини (3 ой) ҳисобга олиб, ушбу уйнинг қурилишидаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 1 848013 х 3 = 5 544 039 сўмни ташкил қилади, агарда ушбу давр мобайнида белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгармаса.


2-мисол.

270 ўқувчига мўлжалланган мактабни қурилиши бош пудратчи томонидан қурилишнинг бир қисмини субпудрат ташкилотига топширганда:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ ушбу объектни қурилиш ишларида сарфланадиган иш кучи 35 882 одамга/соат тенг ундан 12 500 одамга/соати субпудратчи ишига тўғри келади;

қурилиш ишини бажариш муддатининг меъёри - 9 ой;

субпудрат шартномасига кўра субпудратчи томонидан қурилиш ишларини бажариш муддати - 2 ой;

ҳафтасига олти кунлик ишда бир ойлик ўртача вақт бир ходимга - 163,1 соатни ташкил қилади.

Белгиланган формулага мувофиқ (БПХСmin = (СИК - ҚИБСИК) / БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг (БПХСmin) ўртача ойлик энг кам сони меъёри = (35 882 - 12 500) / 9 / 163,1 = 15,9 та ходимни ташкил қилади.

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-иловасига мувофиқ қурилиш ишларида ўртача разряди ягона тариф сеткаси бўйича 4 разрядни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ҳисобга олинадиган 4 разрядли ишнинг тариф коэффициенти 3,297 ни ташкил қилади.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 49 735 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХСнорм (БПХСнорм) х Тк х Кт) қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) = 15,9 х 3 ,297 х 1,15 х 49 735 = 2 998 307 сўмни ташкил қилади.

Шундай қилиб, қурилиш ишини бажариш муддатининг меъёрини (3 ой) ҳисобга олиб, ушбу объект қурилишидаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри 2 998 307 х 9 = 26 984 763 сўмни ташкил қилади, агарда ушбу давр мобайнида белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгармаса.

Юқорида келтирилган шартлар билан:

субпудрат ташкилоти қурувчи ишчиларининг (ХСнорм) ўртача ойлик энг кам сони меъёри = 12 500 / 2 / 163,1 = 38,3 та ходимни ташкил қилади;

субпудрат ташкилоти қурувчи ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг (МҲТФmin) энг кам меъёри = 38,3 х 3 ,297 х 1,15 х 49735 = 7 222 336 сўмни ташкил қилади.

Шундай қилиб, қурилиш ишини бажариш муддатининг меъёрини (2 ой) ҳисобга олиб, ушбу объектни қурилишидаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 7 222 336 х 2 = 14 444 672 сўмни ташкил қилади, агарда ушбу давр мобайнида белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгармаса.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 527-модда.







































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск