Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.12.2010 й. 310-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 декабрдаги

310-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари

бўйича давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказувчи ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқловчи махсус орган ҳисобланади.


2. Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Давлат комиссиясининг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлари ер ости бойликларини геология жиҳатидан ўрганиш, кон-қазиб олиш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳамда чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.


II. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини энг тўлиқ ва комплекс қазиб олиш талабларига мувофиқ бўлган ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ишончли ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни тасдиқлаш;

республика минерал-хом ашё базаси ривожланишини таъминловчи фойдали қазилмалар барча турларининг захираларини тасдиқлаш;

геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш;

фойдали қазилмалар захираларини таснифлаш ҳамда ҳисоблаб чиқиш, уларни геология-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва уларнинг саноатдаги аҳамиятини аниқлашнинг мақбул принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш.


5. Давлат комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

фойдали қазилмалар захираларини таснифлаш ва ҳисоблаб чиқишни регламентловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, босқичлар бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек ишларнинг саноатдаги аҳамиятини (кондицияларнинг дастлабки техник-иқтисодий асослашларини, шу жумладан, нефть ва газ конденсати қазиб олишнинг чекланган коэффициентларини; кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш жараёнида услубий раҳбарликни амалга оширади;

кондициялар лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари экспертизасини ташкил қилади ва ҳар бир кон бўйича фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун ушбу кондициялар параметрлари (кўрсаткичлари)ни тасдиқлайди;

нефть ва газ конденсати захираларини қазиб олиш чекланган коэффициентларининг техник-иқтисодий асослашлари экспертизасини ташкил қилади ва қазиб олинадиган захираларни ҳисоблаб чиқиш учун уларни тасдиқлайди;

фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиққан ҳолда геология материаллари экспертизасини ташкил қилади ва фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини тасдиқлайди, мазкур захираларнинг ўрганилганлик ва ишончлилик даражасининг фойдали қазилмалар конлари захираларининг амалдаги таснифларига мувофиқлигини, уларнинг саноатдаги аҳамиятини ҳамда конларнинг (ёки улар қисмларининг) саноат йўли билан ўзлаштиришга тайёрлигини белгилайди. Фойдали қазилмалар захиралари конни геологик ўрганишнинг барча босқичларида аҳамиятини кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашлари ва захираларни ҳисоблаб чиқиш бўйича тақдим этилган материаллар уларнинг миқдори, сифати ва саноатдаги аҳамияти бўйича холисона баҳолаш имконини берган тақдирда тасдиқланиши мумкин;

техник-иқтисодий асослар мавжуд бўлган тақдирда янги кондицияларни тасдиқлайди ва қўшимча геология-қидирув ишлари олиб борилганда ёки конни (унинг айрим қисмлари ва участкаларини қазиб олишда дастлабки кондицияларда қабул қилинганларга нисбатан геологик, кон-техникавий, иқтисодий ва бошқа шартлар ўзгарган тақдирда, улар асосида ҳисоблаб чиқилган фойдали қазилмалар захираларини қайта тасдиқлайди;

саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан белгиланган тартибда чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади;

чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида қурилиш ва (ёки) ер ости иншоотларидан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкалари бўйича геология материаллари экспертизасини ташкил қилади, ушбу участкалардан сифат кўрсаткичларининг белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлайди;

геология материаллари экспертизасини ташкил қилади ва ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берган органнинг, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг, ер қаъридан фойдаланувчининг тақдимномаси бўйича, шунингдек лицензия берилган вақтда фойдали қазилмаларнинг янги турлари ёки қўшимча компонентлар мавжудлиги, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки сифатлари тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда, хатловдан ўтказиш натижалари бўйича фойдали қазилмалар захираларини қайта тасдиқлайди.



III. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Давлат комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

геология-қидирув ишларини олиб борувчи ва фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ташкилотлардан Давлат комиссиясига тақдим этилган кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, нефть ва газ конденсатини, фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш коэффициентларини, фойдали қазилмалар ҳисобини Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун кондициялар, фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҳисоботлар лойиҳаларини тақдим этиш йиллик режаларини жадвалларини текшириш учун зарур бўлган геология ахборотлари ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;

йиғилишлар, семинарлар ўтказиш, Давлат комиссияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш органлари билан илмий-техник алоқалар ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ер қаъри тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


7. Давлат комиссияси минерал хом ашё кондициялари, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентлари, тасдиқланаётган захиралар миқдори ва сифати, саноат мақсадида ўзлаштириш учун конларнинг (ёки улар қисмларининг) тайёрлиги баҳолари бўйича қабул қилинган қарорларнинг асосланганлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Давлат комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


9. Давлат комиссиясининг раиси:

Давлат комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Давлат комиссияси раиси ўринбосарларининг ва Давлат комиссияси аъзоларининг, Давлат комиссияси котибияти раҳбари ва аъзоларининг ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларга мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;

Давлат комиссияси котибиятининг шахсий таркибини тасдиқлайди ва котибият фаолиятини назорат қилади;

Давлат комиссиясининг иш режаларини, Давлат комиссиясига тушган материалларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;

Давлат комиссияси мажлисларига раислик қилади.

Раис бўлмаган тақдирда Давлат комиссияси мажлиси Давлат комиссияси раиси ўринбосарларидан бири томонидан ўтказилади.


10. Давлат комиссияси таркибига манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек республика етакчи кон қазиб олиш корхоналарининг раҳбарлари ва раҳбарларининг ўринбосарлари киради.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида фаолият кўрсатувчи, учта штат бирлигидан иборат таркибдаги котибият (кейинги ўринларда Давлат комиссияси котибияти деб аталади) Давлат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.


12. Котибият Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ:

бажарувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашлари ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини, шунингдек бошқа геологик материалларни кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига қабул қилиб олади;

кўриб чиқилаётган объектларнинг мураккаблигига кўра экспертизаларнинг зарур турларини ва уларни ўтказиш учун экспертларнинг шахсий таркибини белгилайди;

кўриб чиқилаётган масалалар бўйича экспертлар томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилишини, уларнинг тўлиқлиги ва холисоналигини назорат қилади;

тақдим этилган материалларнинг бажарувчи ташкилотларидан минерал хом ашё учун кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентларини, фойдали қазилмалар захиралари ҳисобини, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланаётган ер қаъри участкалари бўйича геологик ва бошқа маълумотларнинг тўлиқлиги баҳосини текшириш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олади;

геология-қидирув ишларини ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини олиб бораётган ташкилотлардан Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун кондициялар лойиҳаларини, захираларни ҳисоблаб чиқишга доир ҳисоботларни ва бошқа материалларни тақдим этиш жадвалларини сўраб олади, Давлат комиссияси котибияти билан келишган ҳолда Давлат комиссияси томонидан тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш жадвалларини тузади;

Давлат комиссияси томонидан кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, фойдали қазилмалар захиралари ҳисобини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, геологик ва бошқа ахборотларнинг тўлиқлиги ва сифатини ошириш, захираларни ҳисоблашнинг ва конларни геологик-иқтисодий баҳолашнинг ишончлилигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисоби билан бирга кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳар йилги умумлаштиришларни ташкил қилади, улар Давлат комиссияси раиси билан келишган ҳолда нашр этилади ва манфаатдор томонларга юборилади;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг Давлат балансини таҳлил қилади ҳамда геология-қидирув ишлари натижалари бўйича янги маълумотларни ва конлардан фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда унга тузатишлар киритиш, шунингдек оператив ҳисоблар бўйича балансга қабул қилинган захираларни давлат экспертизасига тақдим этиш юзасидан тавсиялар беради;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар иштирокида конлар захиралари таснифларини ва фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурсларини, фойдали қазилмаларнинг ҳар хил турлари конларига нисбатан захиралар таснифларини қўлланиш бўйича йўриқномаларни, минерал хом ашёга кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда Давлат комиссияси ваколатига кирадиган бошқа норматив ҳужжатларнинг мазмуни, уларни расмийлаштириш ва Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни ишлаб чиқади;

минерал хом ашёга кондицияларнинг асосланишини ва ҳисобини, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентлари, фойдали қазилмалар захиралари ҳисоби масалалари бўйича методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

Давлат комиссияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича материаллар ва қарорлар лойиҳалари тайёрланишини ва кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритилишини таъминлайди.


13. Давлат комиссияси котибияти тўғрисидаги низом Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.

Давлат комиссияси котибияти таркиби Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади. Давлат комиссияси котибияти аъзоларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш Давлат комиссияси қарори асосида амалга оширилади.


14. Минерал хом ашёга лойиҳалар, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материаллари ҳамда Давлат комиссияси кўриб чиқиши учун тушадиган бошқа геологик экспертиза ҳам Давлат комиссияси котибияти аъзолари томонидан, ҳам жалб этилган экспертлар томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси эксперти тўғрисидаги низом, экспертларнинг шахсий таркиби Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


15. Давлат комиссияси котибияти томонидан тайёрланган комиссия қарорлари лойиҳалари зарур материаллар билан бирга Давлат комиссияси раисига юборилади, у комиссия мажлисида уларни кўриб чиқиш муддатларини тасдиқлайди.


16. Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентларини ҳамда фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини тасдиқлаш тўғрисидаги, шунингдек кўриб чиқиладиган бошқа масалалар бўйича қарори комиссия мажлисида, экспертлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва материалларни тақдим этган ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилинади.

Давлат комиссияси мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Кворум бўлмаган тақдирда, Давлат комиссиясининг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда хабар қилинади.


17. Давлат комиссияси қарорлари комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Давлат комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Давлат комиссиясининг айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлмаган тақдирда, улар ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилиши ва уни Давлат комиссияси мажлиси протоколига илова қилиши мумкин. Якуний қарор қабул қилиш учун материаллар қўшимча экспертиза ўтказишга юборилиши мумкин, шундан кейин улар Давлат комиссиясининг кенгайтирилган мажлисига такроран кўриб чиқиш учун киритилади.


18. Зарур ҳолларда фойдали қазилмалар захиралари кондицияларини ва ҳисобини тасдиқлаш масалалари Давлат комиссиясининг кўчма мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.


19. Давлат комиссияси мажлисларида қабул қилинган қарорлар протоколлар билан расмийлаштирилади, уларнинг нусхалари экспертиза материаллари билан бирга икки ҳафта муддатда материалларни тақдим этган бажарувчи ташкилотга юборилади.


20. Кондицияларнинг, фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захиралари лойиҳалари етарли даражада асосланмаган, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида фойдаланиш учун ер қаъри участкаларининг яроқлилиги тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда, тақдим этилган материаллар Давлат комиссияси протоколи ва экспертлар хулосалари нусхалари билан бирга бажарувчи ташкилотга қайтарилади.

Материаллар Давлат комиссияси протоколида баён қилинган Давлат комиссияси мулоҳазалари ва тавсияларга мувофиқ пухталаштирилган тақдирда, улар такроран кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилиши мумкин.


21. Фойдали қазилмаларнинг разведка қилинган захираларини давлат ҳисобига қўйишга, конни саноат асосида ўзлаштириш учун киритишга, ер қаъри участкаларидан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланишга фақат Давлат комиссиясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

22. Давлат комиссияси қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


23. Давлат комиссиясига тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддати 3 ойдан ошмаслиги керак.


24. Давлат комиссияси мажлисларида унинг фаолиятига тааллуқли бўлган норматив-методик ҳужжатлар лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиши мумкин.


25. Давлат комиссияси котибиятининг таъминоти ва геологик-қидирув ишлари бюджет маблағлари ҳисобига ўтказилган объектлар бўйича жалб этилган экспертлар хизматлари учун тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган пул маблағлари геология-қидирув ишларининг ҳар йилги дастурларида назарда тутилади, амалда молиялаштириш эса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси орқали амалга оширилади.

Геология-қидирув ишлари бажарувчи ташкилот маблағлари ҳисобига ўтказилган объектлар бўйича жалб этилган экспертлар хизматлари учун тўлов ушбу ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Давлат комиссиясига тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини кўриб чиқиш, шунингдек геология материалларининг давлат экспертизаси тузилган шартнома шартларига мувофиқ, шартномавий асосда амалга оширилади. Материалларни тақдим этган ташкилотлар, шунингдек жалб этиладиган экспертлар билан шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.

Ишлар ва хизматларнинг кўрсатиб ўтилган турларига нархлар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.


26. Давлат комиссияси тегишли бланклардан фойдаланади. Давлат комиссияси протоколлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳрланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 514-модда.




































Время: 0.2187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск