ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2010 й. 311-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2010 й.

N 311




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

ВА СЕНАТИНИНГ "АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ

АСАКА ШАҲРИ ВА АСАКА ТУМАНИ ҲУДУДЛАРИНИ

БИРЛАШТИРИШ ҲАМДА АСАКА ШАҲРИНИ ТУМАН

БЎЙСУНУВИДАГИ ШАҲАРЛАР ТУРКУМИГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2010 йил 19 ноябрдаги 200-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 4 декабрдаги 135-II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (У.У. Розуқулов):

икки ой муддатда Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;

икки ҳафта муддатда Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Асака тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Асака тумани бюджетининг ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


3. Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги ходимларининг чекланган умумий сони 21 нафардан иборат бошқарув аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Андижон вилояти Асака шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Асака туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Андижон вилояти Асака туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Андижон вилояти Асака туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларининг бирлаштирилиши ҳамда Асака шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан:

Асака шаҳри ва Асака тумани ички ишлар бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, Асака тумани ички ишлар бўлимига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;

Асака шаҳри ва Асака туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда суд ижрочилари Асака шаҳар ва Асака туман бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, суд ижрочилари Асака туман бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Асака шаҳри ва Асака тумани прокуратураси, шу жумладан, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Андижон вилояти Асака туманининг тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 декабрдаги

311-сон қарорига

2-ИЛОВА



Андижон вилояти Асака тумани

ҳокимлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

  











Ҳоким


Ёрдамчи

1












































































Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими

1



Ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)

1


Ҳоким ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

1













































Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2


Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

I тоифали мутахассис - 1

3



Бош мутахассис

1


Бош мутахассис

1


























Ташкилий-назорат гуруҳи

Гуруҳ раҳбари - 1

Етакчи мутахассис - 1

I тоифали мутахассис - 1

3






































































































































Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби

1


Юридик маслаҳатчи

1




Бухгалтерия

Бош бухгалтер - 1

I тоифали мутахассис - 1

2


Иш юритиш бўлинмаси

1
















  

        

Жами бошқарув ходимлари (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 21 та штат бирлиги



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 515-модда.


































Время: 0.2311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск