ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2010 й. 312-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2010 й.

N 312




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

ВА СЕНАТИНИНГ "СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

БАНДИХОН ТУМАНИНИ ТУГАТИБ, УНИНГ

ҲУДУДИНИ    ҚИЗИРИҚ    ТУМАНИГА

БИРЛАШТИРИШ      ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиш ҳамда унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида" 2010 йил 3 ноябрдаги 181-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш тўғрисида" 2010 йил 4 декабрдаги 134-II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Б.А. Хўжаев):

икки ой муддатда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудудини Қизириқ туманига бирлаштириш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;

икки ҳафта муддатда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қизириқ тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Қизириқ тумани бюджетининг ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


3. Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 18 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти Бандихон туманини тугатиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қизириқ туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилиши муносабати билан:

Бандихон тумани ички ишлар бўлимларининг амалдаги ходимлари сони, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;

Бандихон туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда Бандихон тумани суд ижрочиларининг амалдаги сони, Қизириқ туман суд ижрочилари бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган Бандихон тумани прокуратураси, шу жумладан, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг тегишли бўлинмаларига бериш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 декабрдаги

312-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сурхондарё вилояти Қизириқ

тумани ҳокимлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

       












Ҳоким


Ёрдамчи

1












































































Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1

Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1




Ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)

1


Ҳоким ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

1













































Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2


Бош мутахассис

1



Бош мутахассис

1


Бош мутахассис

1


























Ташкилий-назорат гуруҳи

Гуруҳ раҳбари - 1

Етакчи мутахассис - 1

2






































































































































Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби

1


Юридик маслаҳатчи

1




Бухгалтерия

Бош бухгалтер - 1

I тоифали мутахассис - 1

2


Иш юритиш бўлинмаси

1
















  

        

Жами бошқарув ходимлари (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 18 та штат бирлиги



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 516-модда.




































Время: 0.2320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск