ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Давлат нотариуси томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2010 й. 318-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 28 декабрдаги

318-сон қарорига

1-ИЛОВА


Давлат нотариуси томонидан ўз касб мажбуриятлари

бузилиши оқибатида етказилган зарарни

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ давлат нотариуси (кейинги ўринларда нотариус деб аталади) томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда "зарар" деб аталади) давлат томонидан қопланиши тартибини белгилайди.

2. Зарар давлат томонидан кейинчалик нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) қўйилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) маблағлари ҳисобига қопланади.


II. ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ

МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


3. Юридик ва жисмоний шахс ўзига етказилган зарар қопланиши ҳуқуқига эга.

Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори зарар қопланиши учун асос ҳисобланади.


4. Жамғармадан маблағ ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (кейинги ўринларда "адлия бошқармаси" деб аталади) суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори адлия бошқармасига тушгандан кейин икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига суднинг қарорини илова қилган ҳолда тегишли буюртманомани киритади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртманома тушган кундан бошлаб икки кун мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказади.

Маблағлар шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган кундан бошлаб бир кун мобайнида адлия бошқармаси ушбу маблағларни зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисоб рақамларига ўтказади.


6. Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори асосида адлия бошқармаси томонидан нотариусни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала ҳал қилиниши керак.



III. ТЎЛАНГАН ҚОПЛАШ МИҚДОРИДА

НОТАРИУСГА АКСИНЧА ТАЛАБ

(РЕГРЕСС) ҚЎЙИШ


7. Адлия бошқармаси томонидан қопланган сумма кейинчалик аксинча талаб (регресс) тартибида нотариусдан ундириб олиниши керак.

Нотариус адлия бошқармаси томонидан зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилган маблағларнинг тўлиқ суммасини қоплайди.


8. Юридик ва жисмоний шахсга зарар қоплангандан сўнг икки кундан кечикмай адлия бошқармаси нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) билан мурожаат қилади.

Нотариус ўзи томонидан юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарар суммасини адлия бошқармасига белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқига эга.

Нотариус томонидан зарарни қоплаш адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига пул маблағлари киритиш йўли билан амалга оширилади.

Зарарнинг нотариус томонидан бошқа шаклда қопланишига йўл қўйилмайди.


9. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 207-моддасига мувофиқ, нотариусдан ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган етказилган зарар суммасини ундириш адлия бошқармаси раҳбарининг етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги буйруғига биноан амалга оширилади. Буйруқ адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай қабул қилиниши мумкин.

Агар нотариусдан ундирилиши керак бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса ёки адлия бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсга зарар қопланган кундан сўнг бир ойлик муддат тамом бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.


10. Суднинг тўланган қоплаш миқдорида етказилган зарарни нотариусдан ундириш тўғрисидаги қарори белгиланган тартибда ижро этилиши керак.


11. Зарарни қоплаш ҳисобига нотариусдан адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тушган маблағ икки кундан кечикмай Жамғарманинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига юборилади.

Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Юридик ва жисмоний шахсларга зарарни қоплаш тўғрисидаги ишлар судларда кўриб чиқилиши муносабати билан адлия бошқармаси томонидан сарфланган харажатлар ҳам ушбу Низомга мувофиқ аксинча талаб (регресс) тартибида нотариусдан ундирилиши керак.


13. Нотариус билан меҳнат шартномасининг тўхтатилиши уни зарар ва тегишли харажатларни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.


14. Суднинг нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги қарори мажбурий ижро этилган ҳолларда ҳам зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши керак.


15. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари

бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари




  






































  

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармасига (кейинги ўринларда Адлия бошқармаси деб аталади) қонуний кучга кирган суд қарорини юборади.

  




























1-босқич

Суд органлари




    

Процессуал қонунчиликда назарда тутилган муддатларда

    


















































































  

1. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига суд қарорини илова қилган ҳолда тегишли буюртманомани киритади.

2. Нотариусни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳал этади.

  





















  

1. Суднинг қонуний кучга кирган қарори тушгандан кейин икки кун муддатда.


2. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарори тушишига кўра.

  






V






2-босқич

Адлия бошқармаси























































V


























Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги



  

Буюртманомада кўрсатилган маблағларни адлия бошқармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказади.

  









3-босқич




  

Буюртманома тушган кундан бошлаб икки кун муддатда.

   



















































V





   

Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан тушган маблағларни зарарни қоплаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисоб рақамларига ўтказади.

   









4-босқич

Адлия бошқармаси




   

Маблағлар тушган кундан бошлаб бир кун муддатда.

   


















































































   

1. Тўланган қоплаш миқдорида нотариусга аксинча талаб (регресс) билан мурожаат қилади.


2. Нотариус томонидан юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарар суммасини ундириш тўғрисида судга мурожаат қилади.

   


   

1. Юридик ва жисмоний шахсга зарар қоплангандан кейин икки кундан кечикмай.


2. Нотариус томонидан зарар суммаси ихтиёрий қопланиши муддати тамом бўлгандан кейин дарҳол.

   


















V






5-босқич

Адлия бошқармаси





<

































































V





   

Ўзи томонидан юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарар суммасини адлия бошқармасига ихтиёрий равишда тўлайди.

  


   

Адлия бошқармаси нотариусга мурожаат қилгандан кейин бир ой муддатда.

    

6-босқич

Нотариус




















  

             

            

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 520-модда.

























Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск