Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2010 й. 319-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2010 й.

N 319


ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ҚАЙД ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари

ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати

билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 28 декабрдаги

319-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

қайд этиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, оталикни белгилаш" сўзлари "ўлим" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "фуқаролик ҳолати далолатномаларини" сўзлари "ўлимни" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 18-бандда:

биринчи хатбошига "ариза" сўзидан кейин "ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "вазни, бўйи" сўзлари қўшилсин.


3. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Ота-онасининг паспортларига ички ишлар органлари томонидан бола тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, ота исми, жинси, туғилган йили, куни, ойи ёзиб қўйилади".


4. 63-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги қарор чиққан кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади".


5. 74-банднинг иккинчи хатбошисига "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 13-моддаси бешинчи бўлимида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


6. 119 ва 120-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"119. Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тўхтатилади.

120. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.

Эр-хотинларнинг шахсини тасдиқловчи паспортлар ёки бошқа ҳужжатларга никоҳдан ажратилганлик тўғрисида ФҲДЁ органи томонидан штамп қўйилади.

Ушбу Қоидалар 1998 йил 1 сентябргача ва 2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган суд қарорларига нисбатан қўлланади".


7. 121-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган никоҳдан ажратишни қайд этиш республика судлари қарорлари билан эр-хотиндан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажратилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи ўз вакили орқали берилган аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ариза ва ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак".


8. 192 - 197, 200-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. 198 - 199-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"198. Ўлик туғилган бола тўғрисидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бўйича киритилади.

199. Тирик туғилиб, аммо ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади".


10. Қуйидаги мазмундаги 206-1-банд қўшилсин:

"206-1. Ота-онаси бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсларга ёки паспорт олмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар ушбу шахснинг фотосурати ёпиштирилган, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки мазкур шахс таълим олаётган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома асосида берилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 521-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 74-модда



































Время: 0.2385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск