Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 29.12.2010 й. 322-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 29 декабрдаги

322-сон қарорига

1-ИЛОВА




2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ


          

             

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


Молиялаштириш

манбалари


Тақдим этиладиган

ҳужжатнинг шакли, амалга

ошириш механизми ва

кутилаётган натижа


I. МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ҲАМДА МАЪМУРИЙ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Маданият ва истироҳат боғлари тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2011 йил

II чорак


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Адлия вазирлиги


Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми, ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар маблағлари


Намунавий низом лойиҳаси. Хорижий тажрибалардан унумли фойдаланиш асосида намунавий низом лойиҳаси ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча маданият ва истироҳат боғлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжат яратилади.


2.

Республика маданият ва истироҳат боғлари директорлари жамоатчилик Кенгашининг фаолиятини ташкил этиш.


2011 йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Республикадаги барча маданият ва истироҳат боғларидаги иқтисодий, ижтимоий муаммолар, уларнинг вазифаларини биргаликда ҳал этиш имконияти яратилади. Боғларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларда оммавий-маданий тадбирлар ва тарбиявий ишларни ташкил этиш, энг илғор тажрибаларни оммалаштириш каби долзарб масалалар бўйича тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқилади.


3.

Маданият ва истироҳат боғларини паспортлаштириш.

2011 йил

II чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ягона андозадаги паспортлар. Ҳозирги кунда маданият ва истироҳат боғларидаги мавжуд турли шаклдаги паспортлар ўрнига янги андозадаги паспортлар жорий этилади. Маданият ва истироҳат боғларининг фаолияти тартибга солинади.


4.

Маданият ва истироҳат боғлари ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш қоидаларини ва ҳар бир касб бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда амалга киритиш.

2011 йил

II чорак

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Ишчи гуруҳ

-

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, касб йўриқномалари.

Маданият ва истироҳат боғлари ходимлари ўртасида вазифаларнинг аниқ тақсимоти йўлга қўйилади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Боғдаги аттракцион ва ўйин қурилмалари, анжомлари ва жиҳозлар билан ишловчи ходимларнинг меҳнат муҳофазаси қоидалари яратилади. (Илгари ушбу қоидаларнинг ягона шакли яратилмаган, ҳар бир боғ ўзи ишлаб чиққан қоидаларга амал қилиб келган).


II. МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

5.

Маданият ва истироҳат боғларини тўлиқ реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш.


2011 йил

I чорак


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Ҳудудий манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари.

Республиканинг ҳар бир шаҳар ва туманида камида биттадан замонавий маданият ва истироҳат боғлари бўлишига эришилади.


6.

Маданият ва истироҳат боғларини замонавий ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.


2011 йил

I чорак


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвесторлар ва ҳомийлар


Инвесторлар, ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари

Маданият ва истироҳат боғларини ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари.

Ушбу дастурлар амалга оширилиши натижасида маданият ва истироҳат боғлари замонавий аттракцион ва ўйин қурилмалари билан босқичма-босқич жиҳозланишига эришилади, қўшимча янги иш ўринлари яратилади ва уларнинг жозибадорлиги ва хизмат кўрсатиш ҳажми ошади.


7.

Хорижда ишлаб чиқариладиган ўйин қурилмалари тўғрисидаги маълумотлар банкини ташкил этиш.


2011 йил

I чорак


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


-

Маълумотлар банки.

Маданият ва истироҳат боғларини жиҳозлашда маълумотлар базасидан фойдаланиш асосида мамлакатимиз иқлими ва бошқа талабларига мос замонавий, аттракцион ва ўйин қурилмаларини эркин танлаш имкони яратилади.


8.

Маданият ва истироҳат боғлари учун ўйин қурилмаларини республика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2011 йил

I чорак


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Маданият ва истироҳат боғлари учун ўйин қурилмаларини республика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури.

Импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ва республикада янги иш ўринлари яратилади.


9.

Маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


2011-2015

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми, ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар, инвесторлар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган манзилли дастурлар.

2015 йилгача муддатда барча маданият ва истироҳат боғлари замонавий қиёфага келтирилиб, аттракционлар ва кичик ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Маданият ва истироҳат боғларининг ҳудудига қўйиладиган талаблар ва боғларда зарур бўлган объектларнинг таркибига қўйиладиган талаблар асосида барча боғлар тартибга келтирилади.


10.

Маданият ва истироҳат боғларида ҳар хил турдаги миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш учун замонавий савдо дўконлари ва расталари қуришни ташкил этиш.


2011-2015

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ҳунарманд" уюшмасининг ҳудудий бўлимлари


Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари

Намунавий лойиҳалар.

Ҳар битта боғдаги реконструкция ишларини лойиҳалаштиришда савдо дўкони ёки расталарини қуриш назарда тутилади. Маданият ва истироҳат боғларининг жозибадорлиги ошади. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, қўшимча маблағ ишлаб топиш ва янги иш ўринларини яратиш имкони яратилади.


11.

Белгиланган тартибда, тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳани ҳар бир маданият ва истироҳат боғига мослаштириш.


2011-2014

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида жойлардаги ҳар бир маданият ва истироҳат боғининг лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда, маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, намунавий лойиҳа ҳар бир боғ учун мослаштирилишига эришилади.


III. КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

12.

Маданият ва истироҳат боғлари раҳбар ва ижодий ходимларини қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда уларнинг малакаси оширилишини таъминлаш.


2011 йилдан

бошлаб

махсус режа

асосида


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари

Малака ошириш режаси.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан боғ ходимлари малакасини ошириш курслари ташкил этилиб, уларнинг мунтазам равишда ўз малакаларини оширишлари учун шароит яратилади. Раҳбар ва ижодий ходимлар сўнгги янгиликлар билан таништирилади, илғор тажрибалар оммалаштирилади.


13.

Илғор маданият ва истироҳат боғлари негизида тажриба алмашув амалиётини жорий этиш.


2011 йил ёзги мавсумдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг йиллик иш режаси.

Янги ташкил этилган ва чекка ҳудудларда жойлашган маданият ва истироҳат боғлари ходимларининг намунали боғлар фаолияти билан танишуви учун имконият яратилиб, илғор тажрибаларни оммалаштириш мумкин бўлади.


IV. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

14.

Маданият ва истироҳат боғларида оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар, тавсияномалар, сценарийлар ишлаб чиқиш.


2011 йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари

Услубий қўлланмалар, тавсияномалар, сценарийлар тўпламлари.

Оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш масалаларида боғларга услубий ёрдам ташкил этилади. Боғларда ўтказиладиган маданий-оммавий, спорт тадбирларининг кўлами ва сифат даражаси ортади.


15.

Маданият ва истироҳат боғларида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва нашр этиш.


2011 йил

I чорак


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари


Тавсияномалар.

Вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни тарбиялашда боғларнинг имкониятидан самарали фойдаланишга эришилади. Вояга етмаганлар учун ташкил этиладиган тадбирларнинг турли шакллари ва услубларидан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди.


16.

Маданият ва истироҳат боғларида "Наврўз", "Хотира ва қадрлаш куни", "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни", "Гиёҳвандликка қарши кураш куни", "Ўқитувчи ва мураббийлар куни", шунингдек бошқа касб байрамларига бағишланган тадбирларни ташкил этиш.


Ҳар йили

март-

октябрь

ойларида


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Олтин мерос" халқаро жамғармаси, Республика "Маҳалла" жамғармаси, "Ҳунарманд" уюшмаси


Жамғармалар ва ҳомийлар маблағлари

Йиллик режалар.

Умумхалқ байрамлари ва касб байрамларининг аҳолининг кенг қатламларини жалб этган ҳолда нишонланишига эришилади. Маданият ва истироҳат боғларида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар кўлами кенгаяди. Турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ижодий кучлари бирлашган ҳолда умумий тадбир ўтказилишига эришилади. Аҳолининг кенг қатламларига мўлжалланган оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш имконияти яратилади.


17.

Ўқувчи ва талабаларнинг ёзги таътили даврида болалар ва ўсмирларга мўлжалланган маданий-оммавий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилишини йўлга қўйиш.


Ҳар йили

июнь-август

ойларида


"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Марказий Кенгаши


"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ҳомийлар маблағлари

Йиллик режалар.

Маданий-оммавий ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш орқали болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга эришилади. Ёш авлоднинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан баркамол авлод бўлиб тарбияланишига замин яратилади.


18.

Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоят марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида анъанавий равишда миллий қўғирчоқлар кўргазмаси, қўғирчоқбозлик байрамлари ўтказилишини йўлга қўйиш.


Ҳар йили апрель-май ойларида

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Олтин мерос" халқаро жамғармаси, Республика "Маҳалла" жамғармаси, "Ҳунарманд" уюшмаси


Ҳомийлар маблағлари

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармаларининг йиллик режалари.

Миллий қўғирчоқларнинг болалар маънавиятига таъсиридан самарали фойдаланиш мумкин бўлади. Аҳолининг кенг қатлами қўғирчоқсозлик ва қўғирчоқбозлик санъати билан яқиндан таништириб борилади. Қизиқувчилар учун қўғирчоқ ясаш бўйича "мастер класс"лар ташкил этилади.


19.

Ёзги мавсум давомида аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда кўрик, фестиваль, танлов ва кўргазмалар, турли спорт мусобақалари ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Олтин мерос" халқаро жамғармаси, Республика "Маҳалла" жамғармаси, "Ҳунарманд" уюшмаси


Иштирокчилар ва ҳомийлар маблағлари

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармаларининг йиллик режалари.

Санъат ва спортнинг турли йўналишлари бўйича ташкил этиладиган кўрик, фестиваль, танлов, кўргазма ва мусобақалар аҳолининг ижодий ва жисмоний имкониятларини намойиш этиши учун имконият яратади. Шу орқали аҳолининг фаоллиги ортади. Боғларга келувчиларнинг сони ортади. Аҳолига хизмат кўрсатишда маданият ва истироҳат боғларининг роли ошади.


20.

Умумхалқ байрамлари доирасида халқ сайилларини ташкил этиш, театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари намойишини йўлга қўйиш.


Мунтазам равишда

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳомийлар маблағлари

Йиллик режалар.

Умумхалқ байрамлари давомида аҳолининг маданий дам олиши, концерт дастурларидан баҳраманд бўлиши, оила аъзолари билан биргаликда ҳордиқ чиқариши учун имконият яратилади. Одамларнинг кайфияти кўтарилади, маданий-маърифий тадбирларга аҳолини кўпроқ жалб этиш имконияти яратилади.


21.

Маданият ва истироҳат боғларида "Гул сайли", "Қовун сайли", "Узум сайли", "Нон сайли", "Қовоқ сайли", "Палов сайли", "Асал сайли" сингари сайилларни ўтказиш.


Мавсум давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Олтин мерос" халқаро жамғармаси, Республика "Маҳалла" жамғармаси, "Ҳунарманд" уюшмаси


Ҳомийлар маблағлари

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармаларининг йиллик режалари.

Миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни тарғиб этиш, аҳолининг қизиқишларига мос тадбирлар ташкил этишга эришилади. Барча соҳаларда эришилган илғор натижалар намойиш этилади. Аҳоли табиат неъматлари ва пазандачилик маҳсулотларидан баҳраманд бўлиш билан бирга маҳсулотларни таққослаш ва танлаш имкониятига эга бўлади, байрам кайфияти ҳосил қилинади.


            






































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск