ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

ЎзР ВМ 02.08.2006 й. 156-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 02.08.2006 й. 156-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 23.02.2018 й. 139-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта "Avtotest Report" МЧЖнинг ўқув комплекси негизида малака ошириш дастури асосида малака оширишлари шарт.

Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.

Ҳайдовчиларнинг малака оширишлари иш берувчининг ўз маблағлари, бюджет ташкилотларида эса - бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 04.09.2017 й. 693-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 04.09.2017 й. 693-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари бир йилда бир марта, юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса - ҳар икки йилда бир марта 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари шарт. (ЎзР ВМ 31.12.2010 й. 325-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 31.12.2010 й. 325-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолияти билан шуғулланаётган барча (янги очилаётган) ўқув юртлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда ўқув юртлари деб аталади) учун ягона ва мажбурий ҳисобланади.



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:

а) "А", "В", "С", "ВС" ва "D" тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ушбу тоифалар бўйича шахсларни тайёрлаш алоҳида ўқув режаси ва дастурига мувофиқ олиб борилади.

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш:

соғлиғи махсус тиббий талабларга жавоб берган;

маълумоти - умумий ўрта таълим маълумотидан кам бўлмаган;

ўқув муддати якунида "А" тоифа олишлари учун - 16 ёш, "В" ва "ВС" тоифалари учун - 18 ёш, автобус ва микроавтобус, трамвай ва троллейбусларни бошқаришни ўрганувчилар учун - 21 ёшга тўладиган шахслар билан олиб борилади.

б) "В", "С", "D" ва "Е" тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларни бошқа тоифага қайта тайёрлаш тегишли ўқув режаси ва дастурига мувофиқ ташкил қилинади.

в) "С" тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлаш "В", "D" тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш



6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари, тасдиқланган режа ва ўқув дастурлари юкламасига асосан белгиланади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. "А", "В", "ВС", "С" ва "D" тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун номзодларни ўқув юртларига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатларга асосан ташкил этилади:

а) ташкилотлар йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);

б) соғлиги ва керакли тоифалардаги транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

в) 3,5 х 4,5 сантиметрли 3 дона фотосурат;

г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжат;

д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Ҳайдовчиларни "С" ва "Е" тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан 9-бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.

Ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, уларни рўйхатдан чиқариш ва таълим якуни ўқув юрти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларининг гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги керак. Ўқув юртларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошланишидан аввал ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхатини тузишлари ва ЙҲХБ котибиятига тақдим этишлари лозим.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Барча машғулотлар дарс журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситаларини бошқариш эса, бундан ташқари йўл варақалари, автомототранспорт воситаларини бошқаришни ва автотренажёрларда ўтказилган машғулотларни ҳисобга олиш китобчасида қайд этилади.



3-бўлим номининг олдинги таҳрири


III. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЎҚУВ

ЮРТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Автомобилни бошқариш амалий машқ усталари лавозимига билими ўрта маълумотдан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситасида узлуксиз уч йил ("D" тоифасидаги транспорт воситасида узлуксиз 5 йил) ҳайдовчилик фаолиятига, шунингдек автомобилни бошқаришни ўргатиш услубини махсус ўқув курсларида тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бир йилда бир марта 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари шарт.



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи барча ўқув юртлари ўқув хоналарига, замонавий жиҳозланган, амалий тажриба машқлари ўтказиладиган лабораторияларга, устахоналарга, ўқув-техник ускуналарига, ўқув кўргазмаларига, ўқув автодромига ёки автомототранспортни бошқариш машқларини ўтказиш учун ёпиқ майдонга ва ўқув транспорт воситаларига эга бўлишлари керак.



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Ўқув юртлари моддий базасининг намунавий нормативлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг услубий тавсиялари асосида белгиланади.



33-банднинг олдинги таҳрири


33. Ўқув юртининг имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ўқишни битирганликлари ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиб тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома ҳайдовчиликка номзодлар учун ўқишни тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ҳудудий кодга, серия ва рўйхат рақамига эга бўлиши ҳамда буюртма асосида босма усулда тайёрланиши лозим.



34-банднинг олдинги таҳрири


34. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув дастурини тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқаришга рухсат бермайди.



















































Время: 0.1844
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск