ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

ЎзР Президентининг 07.06.2007 й. ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Президентининг 07.06.2007 й. ПҚ-649-сон

Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 13.12.2019 й.

ПФ-5894-сон Фармонидан олдинги таҳрири



78-банднинг олдинги таҳрири


78. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан буюртманома кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Буюртманома кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензия беришга ваколатли орган ҳисобига ўтказилади. (ЎзР Президентининг 07.11.2012 й. ПҚ-1850-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР Президентининг 17.10.2017 й.

ПФ-5207-сон Фармонидан олдинги таҳрири



52-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ошкора савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича) келишиб олинади. (ЎзР Президентининг 14.07.2017 й. ПФ-5114-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



81-банднинг олдинги таҳрири


81. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси ўттиз кун мобайнида, йирик ва энг мураккаб объектлар бўйича эса материаллар келиб тушган пайтдан бошлаб олтмиш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича) бир вақтнинг ўзида келишиб олинади. (ЎзР Президентининг 14.07.2017 й. ПФ-5114-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



84-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлайди ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига, Давлат экология қўмитасига, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига (углеводородлар бўйича) тақдим этади; (ЎзР Президентининг 14.07.2017 й. ПФ-5114-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



84-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича бошланғич техник-иқтисодий асослашни тайёрлайди ва уни экпертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига, Давлат экология қўмитасига, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига (углеводородлар бўйича) тақдим этади; (ЎзР Президентининг 14.07.2017 й. ПФ-5114-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



117-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


117. Давлат геология қўмитаси тушган материалларни келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат экология қўмитаси ва "Ўзбекнефтгаз" МХКга (углеводородлар бўйича) уч кун мобайнида юборади. Кўрсатиб ўтилган органлар ўн кун мобайнида ўз хулосаларини тақдим этади. (ЎзР Президентининг 14.07.2017 й. ПФ-5114-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 14.07.2017 й.

ПФ-5114-сон Фармонидан олдинги таҳрири



52-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ошкора савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича) келишиб олинади. (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



81-банднинг олдинги таҳрири


81. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси ўттиз кун мобайнида, йирик ва энг мураккаб объектлар бўйича эса материаллар келиб тушган пайтдан бошлаб олтмиш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича) бир вақтнинг ўзида келишиб олинади. (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



84-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлайди ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига (углеводородлар бўйича) тақдим этади; (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)



84-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича бошланғич техник-иқтисодий асослашни тайёрлайди ва уни экпертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига (углеводородлар бўйича) тақдим этади; (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 09.11.2016 й.

ПҚ-2655-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш;



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун асос ҳисобланади.



6-параграф номининг олдинги таҳрири


6-§. Алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик

объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан

фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия унинг эгасининг илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик бўлган ўзгача объектларни белгилаш, шунингдек ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан илмий, даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш мақсадида алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ушбу объектларга алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектлар мақоми берилгандан кейин берилиши мумкин.



38-банднинг олдинги таҳрири


38. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, шу жумладан тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш, алоҳида муҳофаза қилинадиган геология объектларини барпо этиш, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларида белгиланган муддатларда фойдаланиш учун берилади.



43-банднинг олдинги таҳрири


43. Геологик жиҳатдан ўрганиш фойдали қазилмаларнинг барча турларини кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан углеводородларни ер остида сақлаш иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия, мазкур Низомнинг 44-бандида кўрсатилган лицензиялардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.



47-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш;



49-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


49. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари разведка қилган конда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензия олиш юзасидан мутлақ ҳуқу??а эгадирлар.




ЎзР Президентининг 26.12.2014 й.

ПҚ-2280-сон Қароридан олдинги таҳрири



58-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


буюртмачининг рўйхатдан ўтказиш ва таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;



58-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


очиқ савдолар шартларида кўрсатилган фаолиятнинг асосий турларини бажариш ва маҳсулотлар олиш бўйича буюртмачининг техник ва технологик имкониятлари тўғрисидаги, шунингдек бундай ишларни бажариш учун унинг томонидан пудратчилар сифатида жалб этиладиган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, зарурат бўлганда, фаолиятнинг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган айрим турларини амалга оширишга лицензиялар (рухсатномалар)нинг нусхалари тақдим этилади.




ЎзР Президентининг 17.07.2014 й.

ПҚ-2213-сон Қароридан олдинги таҳрири



117-банднинг олдинги таҳрири


117. Давлат геология қўмитаси тушган материалларни келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХКга (углеводородлар бўйича) ўн кун мобайнида жўнатади. Кўрсатиб ўтилган органлар йигирма кун мобайнида ўз хулосаларини тақдим этади. (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўн кун мобайнида экспертизанинг йиғма материалларини умумлаштиради ва шакллантиради, шунингдек ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериш мумкинлиги тўғрисида зарур хулосалар ва таклиф билан тушунтириш ёзувларини тайёрлайди.

Материаллар кўриб чиқиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармонига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахсга умумий тарқалган фойдали қазилмалар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия Давлат геология қўмитаси томонидан экспертиза органларининг ижобий хулосалари олингандан кейин 20 кун мобайнида берилади.


Қарор аризачига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида ёзма шаклда жўнатилади. Келишиб олишнинг рад этилиши асосланган бўлиши керак.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш такроран келишиб олинишида, мазкур келишувни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечишнинг келишиб олинишини рад этишга йўл қўйилмайди. (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармонига мувофиқ бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинганлиги томонларнинг ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги тегишли шартномани тузиши ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахсга ваколатли орган томонидан лицензия берилиши учун асос ҳисобланади.




ЎзР Президентининг 03.10.2012 й.

ПФ-4473-сон Фармонидан олдинги таҳрири



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия фойдаланиш учун берилаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик материаллар давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ижобий хулосаси ҳамда Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин. (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги банд)




ЎзР Президентининг 27.10.2011 й.

ПФ-4374-сон Фармонидан олдинги таҳрири



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Бир коннинг бир нечта ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишга туширилиши учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилишига йўл қўйилади. Бунда конларни ишга тушириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишув бўйича ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлайдиган ишга тушириш тизимида амалга оширилиши керак. (ЎзР Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон Фармони таҳриридаги банд)




ЎзР Президентининг 23.12.2010 й.

ПФ-4256-сон Фармонидан олдинги таҳрири



52-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Очиқ савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзбекнефтгаз" МХК (углеводородлар бўйича), умумий тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун фойдаланишга ер қаъри участкалари берилган тақдирда - жойлардаги тегишли давлат бошқаруви органи билан бир вақтнинг ўзида келишилади.



81-банднинг олдинги таҳрири


81. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси материаллар тушган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида, йирик ва энг мураккаб объектлар бўйича эса - олтмиш кун мобайнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича), ер қаъри участкаси кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун фойдаланишга берилган тақдирда эса - жойлардаги давлат ҳокимияти тегишли органи билан келишиб олинади.



88-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Материаллар (кенг тарқалган фойдали қазилмалар бўйича материаллар бундан мустасно) кўриб чиқиш ва ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.



117-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Материаллар (умумий тарқалган фойдали қазилмалар бўйича материаллар бундан мустасно) кўриб чиқиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.



































































Время: 0.2512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск