Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Банк муассасаларида эмиссия-касса иши, пул тушумини инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир Йўриқнома (АВ томонидан 21.12.1998 й. 576-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 09.11.1998 й. 23-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.1998 й.

N 576


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 23



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Банк муассасаларида

эмиссия-касса иши, пул тушумини инкассация

қилиш ва бойликларни ташишга доир

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК

МУАССАСАЛАРИДА КАССА ХИЗМАТИ

КЎРСАТИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1. "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага нақд пул чиқариш танҳо ҳуқуқига эга бўлган ягона эмиссия ва захира банки ҳисобланади. У Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларининг нақд пулдан фойдаланишини тартибга солади.


2. Пул билетларининг тўловга яроқлилиги белгиларини аниқлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади ҳамда у барча банк муассасалари, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун мажбурий ҳисобланади (1-илова)*. Банкнотларнинг тўловга яроқлилигини аниқлаш қоидалари банк муассасаларида ҳаммага кўринарли жойга осиб қўйилади.

3. Тижорат банклари муассасалари Марказий банк Бош бошқармалари тижорат банкларига берадиган лицензиялар асосида корхона ва ташкилотларга касса хизматини кўрсатадилар, ўз кассаларида нақд пулларни тўплайдилар, уларни амалдаги ҳисоб-китоб қоидаларига мувофиқ жорий тўловлар учун ҳисобварақлардан беришни амалга оширадилар.


4. Бу вазифаларни бажариш учун банк муассасалари қуйидагиларни таъминлашлари лозим:

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, банк Уставига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг буйруқлари, йўриқномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, мазкур йўриқномада ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа кўрсатмаларида белгилаб қўйилган нақд пул билан ишлаш қоидаларини бажариш тартибига қатъий риоя этиш;

- банк кассаларига имкон қадар нақд пулларни жалб этиш, уларни ўз вақтида, тўла ва тўғри кирим қилиш ҳамда тегишли ҳисобварақларга ўтказиш;

- нақд пулларнинг оқилона айланиши ва уни амалга ошириш харажатларини қисқартириш;

- касса ресурсларини кўпайтиришнинг қўшимча имкониятларини қидириб топиш ва нақд пулларнинг тежаб харажат қилинишини таъминлаш;

- берилаётган пуллардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилган ҳолда корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун ўз вақтида нақд пул бериш;

- муомалага чиқарилаётган қоғоз пул ва металл тангаларнинг етарли даражада тоза ва сифатли бўлиши;

- барча бойликларни тегишли тарзда сақлаш ва уларнинг тўлиқ бутлигини таъминлаш.

Бу қоидаларга, шунингдек, белгилаб қўйилган барча эмисcия-касса тартибига қатъий риоя қилиш Ўзбекистон Республикасида пул муомаласини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган муҳим вазифалардан биридир.


5. Тижорат банклари муассасаларини нақд пул билан таъминлаш операцияларини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсати билан, Минтақавий ҳисоб-китоб-касса марказлари, ҳисоб-китоб-касса марказлари (кейинги ўринларда "ҲККМ" деб ёзилади) ва уларнинг филиалларида пул билетлари ва металл тангаларнинг захира фондлари ташкил этилади.

Нақд пул билан операцияларни амалга ошириш учун банк муассасалари банк кассасига тушган нақд пулни ҳисобвараққа киритиш ва чиқим касса операцияларини бажаришга мўлжалланган айланма (операция) кассаларига эга.


6. Ўзбекистон Республикасининг банк муассасалари, корхоналар, муассасалар, алоқа ташкилотлари, ширкат хўжаликлари, қишлоқ хўжалик ширкатлари ҳамда хусусий шахсларга касса хизмати кўрсатишни банк ходимлари қабул қилган пул ҳужжатлари (чеклар, тўловномалар, кирим-чиқим ордерлари ва бошқалар) асосида операция куни давомида амалга оширадилар.


7. Операция куни давомида корхоналар, ташкилотлар, аҳоли ва бошқалардан банк кассасига келган барча нақд пуллар айнан шу иш куни давомида айланма (операция) кассасига кирим қилиниши шарт.


8. Касса ҳужжатларини ҳисобга олиш, уларнинг тўғри расмийлаштирилиши, мижозлар имзосининг банкка тақдим этилган намуналарга мос келиши, мижозлар ҳисобварағида маблағларнинг бўлиши ва мижозларнинг паспорт маълумотлари тўғри кўчириб ёзилиши учун банкларнинг операция ходимлари масъулдирлар.


9. Нақд пулларнинг айланишини тезлаштириш мақсадида йирик корхона ва ташкилотлар қошида нақд пул ва бошқа бойликларни қабул қилиш учун махсус кассалар ташкил этилиши мумкин.


10. Банк кассалари банк муассасаларининг тегишли корхона ва ташкилотлари билан тузган шартномалари асосида ишлайдилар (шартнома тузиш жараёнида 2-иловадан* фойдаланиш тавсия этилади).


11. Доимий пул тушумига эга бўлган савдо ва бошқа корхона ҳамда ташкилотларнинг ўзида йиғиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошидаги Хўжалик ҳисобидаги инкассация бирлашмасининг бўлим (участка)лари ташкил этилади. Пул тушуми, инкассация аппаратининг ташкилотлар, корхоналар ва банк муассасалари билан тузадиган шартномалари асосида йиғилади (шартнома тузиш жараёнида 16-иловадан* фойдаланиш тавсия этилади).


12. Банк муассасалари нақд пулни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг буюртманомаларига кўра уларнинг вакилларига бериш учун олдиндан тайёрлаб қўйишлари мумкин.


13. Банк муассасалари раҳбарлари корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда аҳолига аниқ ва ўз вақтида касса хизмати кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, эмиссия-касса (касса) ишлари, инкассация ва бойликларни ташиш қоидаларига оғишмай амал қилиниши учун шахсан жавобгардирлар.



II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК

МУАССАСАЛАРИДА ЭМИССИЯ-КАССА (КАССА)

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-бўлим. Касса ишларини ташкил этиш


14. Ҳар бир банк муассасаси ўз таркибида таркибий бўлинма - касса операциялари бўлими (касса)га эга.


15. Пул ёки бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун касса операциялари бўлими таркибида қуйидаги кассалар ташкил этилиши мумкин: кирим кассаси, чиқим кассаси, кирим-чиқим кассаси, майдалаб бериш кассаси, қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни бериш кассаси, инкассация қилинган тушумни санаш кассаси, кечки касса (инкассация қилинган тушум пули жойланган халтани қабул қилиш), банкнинг корхона ва ташкилотлар ҳузуридаги ихтисослаштирилган кассалари.

Кўрсатиб ўтилган кассалар касса операциялари ҳажми ва касса ходимларининг белгиланган штатидан келиб чиққан ҳолда банк муассасаси раҳбари фармойишига биноан ташкил этилади.


16. Бошқармалар ва уларга бўйсунувчи банк муассасаларида эмиссия-касса (касса) ишининг тўғри ташкил этилиши ва унинг аҳволи учун - Марказий банк Бош бошқармалари бошлиқлари, тижорат банклари бошқармалари бошлиқлари ва касса операциялари бўлимлари бошлиқлари жавоб берадилар. Банк муассасаси бўйича - банк раҳбари жавоб беради.


17. Йирик банк муассасаларида касса операциялари бўлимини бойликлар билан ишлашдан озод этилган касса операциялари бўлимининг бошлиғи бошқариши лозим. У касса аппарати иши устидан назорат ўрнатади ва унинг ишига раҳбарлик қилади ҳамда касса ишини тўғри ташкил этиш, банк муассасасидаги барча бойликларнинг ишончли ва тўла сақланиши ва банк мижозларига аниқ касса хизматини кўрсатиш учун раҳбар билан тенг даражада жавоб беради.


18. Захира фондлари, айланма (операция) кассаларининг сақланиши, улар бўйича операциялар ўтказиш билан боғлиқ моддий жавобгарлик банк муассасасининг касса мудири зиммасига юклатилади. Зарурият туғилганда банк муассасаси раҳбарининг фармойишига кўра кўрсатиб ўтилган вазифалар касса операциялари бўлими бошлиғи зиммасига юклатилиши ҳам мумкин.


19. Касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари (касса мудирлари) ҲККМда - Марказий банк Бош бошқармалари томонидан, тижорат банклари муассасаларида эса - тижорат банк бошқармалари томонидан эгаллаб турган лавозимларига тайинланадилар, тасдиқланадилар ва ундан озод этиладилар.

Бўлим бошлиғи (касса мудири) лавозимига банк тизимида камида 3 йил ишлаган шахслар тайинланадилар.


20. Банк муассасасининг раҳбари касса ишига фақат ҳалол ва ишончли ходимларни танлашга алоҳида эътибор бериши лозим. Кассирни ишга қабул қилишда унинг илгари ишлаган жойидан сўраб-суриштириш ва зарурат туғилганда тегишли тавсифнома олиш орқали номзоднинг малакаси синчиклаб текширилади. Шунингдек, банк томонидан ходимнинг илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар идораларидан маълумотнома талаб этилади. Ходимнинг ўзидан эса яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар (5х6) тақдим этилиши лозим. Касса ходимларини ишга қабул қилиш банк муассасаси бўйича чиқарилган буйруқ билан расмийлаштирилади.

Кассир лавозимига 18 ёшга тўлган шахслар қабул қилинади.

Ҳар бир кассир билан якка тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Кечки кассанинг назоратчи-бухгалтери билан ҳам худди шундай иш олиб борилади (шартнома тузиш жараёнида 3-иловадан фойдаланиш тавсия этилади).


21. Касса ходимларининг ўриндошлик асосида ишлаши, шунингдек, яқин қариндошларнинг (агар уларнинг ишлари бевосита бир-бирига бўйсуниш ёки бир-бирини назорат қилиш билан боғлиқ бўлса) биргаликда ишлаши тақиқланади.


22. Яхши тайёрланмаган ёки тажрибасиз ходимларнинг нақд пуллар ва бойликларга доир операцияларни амалга оширишларига рухсат бериш қатъиян тақиқланади.

20-22-бандларда баён этилган талаблар Хўжалик ҳисобидаги Инкассация бирлашмаси ходимларига ҳам тааллуқлидир.


23. Инкассация ходимлари ишга кириш пайтида ва вақти-вақти билан (йилда 1 марта) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 400-сонли буйруғига асосан тиббий кўрикдан ўтиб туришлари шарт.


24. Банк муассасаларининг раҳбарлари кассалар ва пул омборларида бойликлар билан ишлашнинг белгиланган қоидаларини таъминловчи зарур шарт-шароитларни яратиб беришлари шарт.


25. Банк муассасаларидаги касса тармоқлари касса тармоқларини лойиҳалаштириш ва ўрнатишнинг техникавий талабларига мувофиқ ҳолда жиҳозланади, уни бошқа хизматлардан ажратиб қўйиш ва қоидага биноан, биноларнинг биринчи қаватига жойлаштириш лозим.

Бегона шахсларнинг пул омборлари жойлашган жойни кузатишлари ва ўрганишлари учун ҳеч қандай имконият бўлмаслиги керак. Касса биносининг эшиклари кун давомида ичкаридан беркитилган бўлиши лозим. Эшикларга ташқарини кўриш учун кичкина махсус ойнача ўрнатилган бўлиши керак. Касса тармоғининг барча деразалари кечаси қалин пардалар ёки ички қопламалар билан тўсилиши шарт.


26. Операция кассасидаги ҳар бир кассирнинг иш жойи кабина ўрнатиш орқали ажратилиб қўйилиши лозим. Операция кассалари касса биносида шундай ўрнатилиши лозимки, бунда бойликлар сақланиши устидан масъул бўлган шахсларга (бошлиқ, касса мудири) кассирлар ишини кузатиб туришига имкон туғилсин.

Агар операция кассалари кабиналари ўртасида дарчалар очилган бўлса, уларнинг иккала томонига ҳам қулфлайдиган мосламалар ўрнатилиши лозим.

Кассирлар столида қулфланадиган тортмалар бўлиши ва унинг кодини фақат кассирнинг ўзигина билиши лозим.


27. Кассирлар кун давомида бойликларни сақлаш учун сейфлар, металл шкафлар, бойликларни ташиш учун аравачалар билан таъминланишлари шарт. Мижозларга хизмат кўрсатиладиган касса кабиналари дарчаларига ичкари томонидан қулфланадиган эшикчалар ўрнатилиши лозим.


28. Кассирларнинг ўз пуллари, устки кийимлари ҳамда шахсий нарсалари касса тармоғида, бироқ касса хонасидан ташқарида ўрнатилган шкафларда ёки махсус ажратилган хоналарда сақланиши лозим.


29. Операция кассаларининг кассирлари кирим ва чиқим касса ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган ҳисоб-операция ходимларининг имзолари намуналари билан, кирим-чиқим касса операцияларини расмийлаштириш билан шуғулланадиган ҳисоб-операция ходимлари эса - кассирлар имзоси намуналари билан таъминланиши керак.

Имзолар намуналарини тегишли ходимларга ўз вақтида бериш ва улар бекор қилингач қайтариб олиш устидан назоратни банк муассасасининг бош бухгалтери амалга оширади. Намуналар ҳар йили 1 январ ҳолатига кўра янгиланиб туриши керак.



2-бўлим. Банклар бошқармаларининг Эмиссия - касса (касса)

операциялари департаменти (бошқарма, бўлим)


30. Эмиссия-касса (касса) операциялари департаменти (бошқармаси, бўлими) Эмиссия-касса операциялари департаменти (бошқармаси, бўлими) тўғрисидаги низом асосида фаолият кўрсатади (4-илова)*. Департамент (бошқарма, бўлим) зиммасига ушбу низомда кўзда тутилмаган бошқа вазифаларни юклаш тақиқланади. Департамент (бошқарма, бўлим) бошлиғини тегишли банк Раиси тайинлайди.


31. Эмиссия-касса (касса) операциялари департаменти (бошқармаси, бўлими) зиммасига юклатилган барча мажбуриятлар унинг ходимлари ўртасида тақсимланади, ушбу ходимлар ишнинг бириктириб қўйилган участкаси учун жавоб берадилар. Иш участкалари департамент (бошқарма, бўлим бошлиғи) бошлиғи томонидан тақсимланади ҳамда тилхат асосида департамент (бошқарма, бўлим)нинг ҳар бир ходимига топшириладиган лавозим мажбуриятлари рўйхати билан расмийлаштирилади.


32. Департамент (бошқарма, бўлим) ходимлари эмиссия-касса (касса иши) ишининг аҳволи ҳақида ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар, шунингдек, тафтишлар, текширувлар материаллари асосида касса иши, инкассация ва бойликларни ташиш, ўқ-дориларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳисобга олиш, банк биноларини ёнғиндан ва хавфдан огоҳлантирувчи қурилмалар билан техник жиҳатдан мустаҳкамлаш, банкларга қарашли муассасаларда қўриқлаш хизмати ва рухсатнома тартибини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширадилар.


33. Департамент (бошқарма, бўлим) ходимлари текширув ўтказиш ва ишни яхшилаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш, ишдаги хато ва камчиликларни қоидага кўра текширув жараёнида бартараф этиш мақсадида вақти-вақти билан Бош бошқармаларни, банклар ва инкассация бошқармаларини, эмиссия-касса (касса) операциялари бўлимининг ходимлари эса, ҳар бир қўл остидаги банк муассасаларини, инкассация участкаларининг ишини текшириб туришлари лозим.

Зарур ҳолларда текширувчи аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ишни яхшилаш учун нималар қилиш кераклиги ва у қандай муддатларда амалга оширилиши лозимлигини ёзма тарзда банк муассасаси раҳбарига тақдим этади. Банк муассасаларида эмиссия-касса (касса) ишининг аҳволи ва инкассация ишини текшириш ҳақидаги тахминий кўрсатмалар 5-иловада* келтирилган.

Касса ишини ташкил этиш бўйича ўтказиладиган текширишга чиқувчи ходимга текширув дастурлари кўрсатилган режа-топшириқ берилади. Омборларда мавжуд бўлган бойликларни тафтишдан ўтказишда тафтиш ўтказиладиган вақт кўрсатилган бир марталик гувоҳнома берилади.

Режа-топшириқ департамент директори (шаҳар, вилоят республика бошқармаси бошлиғи) томонидан имзоланади ва Раис ёки унинг ушбу участка устидан назорат олиб борувчи ўринбосари (шаҳар, вилоят, республика бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланади. Гувоҳнома банк Раиси (Раис ўринбосари) (шаҳар, вилоят, республика бошқармаси бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


34. Банк бошқармаларининг Эмиссия-касса (касса) операциялари департаменти директори, бошқарма бошлиқлари ўтказилган текширувлар натижалари бўйича текширув материалларини 5 кунлик муддат ичида кўриб чиқишлари ҳамда ўтказилган текширувлар натижалари юзасидан бошқарма (бўлим) ходимларининг шахсий хулосаларини тинглашлари ва текширувлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўришлари лозим.


35. Текширув натижалари таклифлар билан бирга мажбурий тартибда ёзма равишда Бошқарув Раисига ёки унинг мазкур иш соҳасига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига, департамент (бошқарма, бўлим бошлиғига) директорига тақдим этилади. Улар зарур ҳолларда банк муассасасига тегишли кўрсатмаларни берадилар.


36. Эмиссия-касса (касса) операциялари департаменти (бошқармаси, бўлими)нинг ходимлари текширилган банк муассасасида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши устидан назорат ўрнатишлари лозим.

Банк муассасасини кейинги галги текширишда илгариги текширувлар ва тафтишлар натижасида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги текширилади.

Камчилик ва тартиббузарликлар такрорланган тақдирда унинг сабаблари ва айбдор шахслар аниқланади ҳамда жойида қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳолатлар ҳақида текширувчи тегишли чора-тадбирлар кўриш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз таклифларини билдирган ҳолда банк бошқармаси бошлиғига билдиришнома тақдим этади.



III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК

МУАССАСАЛАРИДА КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИ


1-бўлим. Кирим кассаларида операцияларни

амалга ошириш қоидалари


37. Нақд пулни операция куни мобайнида қабул қилиш учун банк муассасаларида кирим кассалари ташкил этилади.

Пул қуйидаги ҳужжатлар бўйича қабул қилинади:

а) корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳолидан 0402001-шаклдаги бадалнома (объявление)лар бўйича 0402001-шаклдаги квитанциялар бериш билан. Фуқаролар омонатга пул қўйганларида омонат дафтарчасига шу тўғрида ёзиб қўйилади, дафтарча кўрсатилмаган тақдирда пул қўювчига 0402004-шаклдаги квитанция берилади;

б) кинофильмлар кўрсатилгани учун кинотеатрлар ва бошқа ташкилотлардан 0402002-шаклдаги бадалномалар бўйича, 0402002-шаклдаги квитанциялар бериш билан;

в) транспорт корхоналари ва ташкилотларидан 0402001-шаклдаги нақд пул бадалномалари бўйича, 0402001-шаклдаги квитанциялар бериш билан;

г) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказиладиган солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашда, якка тартибдаги қарздорлардан қарзни узиш учун тўловлар қабул қилишда - билдирувномалар бўйича, 0402005-шаклдаги квитанциялар бериш билан;

д) маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларидан илова қайдномалари бўйича 0402004-шаклдаги квитанциялар бериш билан;

е) ҳайрия фондлари ҳисобига ўтказиладиган нақд пулли бадаллар 0402001-шаклдаги бадалномалар бўйича 0402004-шаклдаги квитанциялар бериш билан. 0402001-шаклдаги бадалномада масъул ижрочининг имзосидан ташқари бош бухгалтеp (унинг ўринбосари), операция бўлими бошлиғи (банк муассасаси бошқарувчиси) ёхуд банк бўйича чиқарилган буйруққа кўра ушбу операцияларни назорат қилиш топширилган ходимнинг ёзма рухсати бўлиши керак. Мазкур операциялар бухгалтерия ходимлари томонидан алоҳида дафтарда рўйхатга олиниши лозим.

ж) бошқа барча пул тушумлари - 0482005-шаклдаги кирим касса ордерлари бўйича 0402004-шаклдаги квитанциялар бериб қабул қилинади.


38. Ҳисобварақларга киритиш учун 0402001, 0402002, 0402003-шакллардаги бадалномалар бўйича пул бадали топширилганда операция ходимлари ҳужжатларни бухгалтеpлик ҳисобини юритишга доир кўрсатмаларга мувофиқ текширишади ва расмийлаштиришади.

Шундан кейин 0402001-шаклдаги бадалномалар 0402001, 0402002, 0402003-шакллардаги квитанциялар ва билдирувномалар билан бирга кирим кассаси журналига имзо чектириб олиш орқали кассага берилади.


39. Якка тартибдаги қарздорларнинг қарзини узиш учун пул қабул қилишда операция ходимлари 0402005-бланкалар комплектини тўлдирадилар, имзолайдилар ҳамда квитанция, билдирувнома ва ордерни кассага берадилар.


40. 0402004 ва 0402005-квитанцияларнинг бланкалари кассир томонидан банкнинг операция ходимларига ҳисоб бериш шарти билан 0482154-шаклдаги дафтарга имзо чектириб топширилади ва улар бериладиган куни 93609-ҳисобварағининг чиқимига ёзиб қўйилади. Квитанциялар бланкаларидан фойдаланилишини банк муассасасининг бош бухгалтеpи ёки унинг ўринбосари назорат қилади.


41. Кассир кирим ҳужжатларини олганидан кейин уларда операция ходимларининг имзолари борлигини ва шу имзолар кассирда сақланувчи намуналарга мос келишини ва мижознинг шахсий имзосини текшириши, ҳужжатларда рақам ва сўз билан кўрсатилган суммалар ўзаро мувофиқлигини қиёслаши, пул қўювчини чақириб, ундан пул бирликларини нақд санаб қабул қилиб олиши шарт.

Агар пул қўювчи пулни банк кассасининг турли ҳисобварақларига ўтказиш учун бир неча кирим ҳужжатлари бўйича топширмоқчи бўлса, кассир пулни ҳар бир ҳужжат бўйича алоҳида қабул қилиб олади.


42. Кассирнинг столи устида пул қўювчидан қабул қилиб олинаётган пулдан бошқа ҳеч қандай пул бўлмаслиги керак. Кассир илгари қабул қилиб олган барча пуллар стол тортмасида, металл шкафларда ёки сейфларда сақланиши лозим.

Кирим кассаси кассирининг иш жойи шундай жиҳозланиши керакки, унда мижозга пулнинг қайта саналаётганини кузатиб туришга имкон туғилсин.


43. Пулни қабул қилиб олганидан кейин кассир квитанцияда ва кирим ҳужжатида кўрсатилган суммани саналганда чиққан сумма билан қиёслайди. Улар мос келса кассир квитанцияга, 0402001-бадалномага ва унга тегишли ордерга, 0402002, 0402003-бадалномалар ва билдирувномаларга ёки 0402005-ордер ва билдирувномага имзо чекади, квитанцияга муҳр босиб, пул қўйган шахсга беради. 0402001-бадалноманинг ордерини ва 0402002, 0402003-бадалномаларнинг билдирувномасини ёки 0402005-квитанция ордерини кассир масъул ижрочига ёки касса дафтарини юритувчи ходимга жўнатади, 0402001, 0402002, 0402003-бадалномаларни ёки 0402005-билдирувномани эса ўзида олиб қолади.


44. Солиқлар ва бюджетга тушадиган бошқа тўловлар учун пулни қабул қилиб олган кассир 0402004-ордер ва квитанцияни ёки 0402004-квитанция ва илова қайдномасини имзолайди, квитанцияга муҳр босади, ордер ёки илова қайдномасини ўзида олиб қолиб, квитанцияни пул топширган шахсга беради.


45. Пул банк ходимларидан қабул қилинганда квитанция ўрнига кирим касса ордерларининг кассир имзолаган нусхалари кирим кассасининг муҳри босилиб берилиши мумкин.


46. Топширувчи берган нақд пул суммаси билан ҳужжатда кўрсатилган сумма ўзаро мос келмаган тақдирда, топширувчига ҳужжатни қайтадан ёзиш таклиф этилади. Кассир дастлабки ҳужжатнинг устидан чизиқ тортади ва шу ҳужжат квитанциясининг орқа томонига амалда қабул қилиб олинган пул суммасини ёзиб, квитанцияга имзо чекади.

Бадалнома, ордер, билдирувнома ва квитанция операция ходимига берилади, у касса дафтарида дастлаб кўрсатилган суммани ўчириб, бадалнинг янги суммасини ёзиб қўяди, кейин янгитдан олинган ҳужжатларни расмийлаштириб кассага жўнатади. Ишдан чиққан квитанциялар 47-бандда кўрсатилган тартибда сақланади, кирим ҳужжатлари эса йўқ қилинади.


47. Агар мижоз банк кассасига пул топширмаган бўлса, кассир бунинг сабабини аниқлаш учун кирим ҳужжатларини квитанциялар билан бирга операция ходимларига қайтаради. Аниқлашдан кейин квитанцияларда қандай сабабларга кўра пул топширилмагани кўрсатилиб, банк муассасаси раҳбари ва бош бухгалтеpи ёки уларнинг ўринбосарлари имзо чекади.

Бундай ҳолларда касса дафтарларидаги ёзувлар ўчирилади, кирим ҳужжатлари йўқ қилинади, 0402004-квитанция, 0402005-бланкалар комплекти эса операция ходимларига қайтарилиб, улар томонидан квитанция дафтарчаларининг муқовасига ёпиштириб қўйилади.


48. Тўловга яроқсиз пул билетлари мавжудлиги аниқланганда кассир уни текшириш учун касса мудирига тақдим этиши шарт. Бу пуллар тўловга яроқсиз, деб топилган тақдирда, уларга банк муассасаси номи кўрсатилган, ушбу қарорни қабул қилган шахс имзоси қўйилган ҳолда "Алмаштириш рад этилди" деган ёзувли муҳр қўйилади ҳамда пул эгасига қайтарилади ёки мижоз хоҳишига кўра 152-бандда кўрсатилган тартибда экспертизага топширилади.

Қалбаки пул билетлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, кассир бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус кўрсатмаларида (183-банд) кўзда тутилган тартибда чора кўриш учун касса операциялари бўлими бошлиғи (касса мудири) ёки банк муассасаси бошқарувчисига хабар қилиши лозим.

Бадал (взнос) суммасида бундай пул билетлари ҳисобга олинмайди, мижозга етмаётган тўловга яроқсиз ёки қалбаки суммани тўлаш ёки амалда тўловга қабул қилинган тўловга яроқли пул билетлари суммасига янги кирим ҳужжатини тузиш таклиф этилади.


49. Кассир касса мудирига ўзи қабул қилган ва топширган пул суммаларини 0482155-шаклдаги алоҳида дафтарга ҳар куни ёзиб боради.


50. Операция куни охирида кирим кассасининг ҳар бир кассири қабул қилинган ҳужжатлар асосида 0482109-шаклда маълумотнома тузади ва ундаги суммани ўзи қабул қилган пул суммаси билан қиёслайди. Маълумотномани кассир имзолайди ва унда кўрсатилган касса оборотларини операция ходимларининг касса дафтарларидаги ёзувлар билан қиёслайди. Бу қиёслаш кирим касса дафтарларида кассирнинг ва кассир маълумотномасида операция ходимларининг имзолари билан расмийлаштирилади.


51. 0482109-шаклдаги маълумотномада кассир ҳайрия жамғармаларига тушган пулларни ажратиб, алоҳида қаторда кўрсатади. Маълумотноманинг тегишли қатори бўйича ҳайрия жамғармаларига тушган сумма бош бухгалтеp (унинг ўринбосари) ёки ҳисоб-юритиш-операция бўлими бошлиғининг, шунингдек, шу ҳисобварағни юритувчи масъул ижрочининг имзоси билан тасдиқланади.

Кирим касса дафтари марказлаштирилмаган тарзда юритиладиган ҳолларда бу маълумотнома бригадалар ёки операция ходимлари бўйича тузилади.


52. Операция куни мобайнида қабул қилинган пулни кассир 157-171 бандларда белгиланган тартибда дасталайди ҳамда кирим ҳужжатлари ва 0482109-шаклдаги маълумотнома билан бирга касса мудирига 0482155-шаклдаги дафтарга имзо чектириб топширади.


53. Касса мудири қабул қилинган пул суммасини кассирнинг маълумотномаси билан қиёслайди, қабул қилинган суммани 0482155-шаклдаги дафтарга ёзиб қўяди, маълумотномага имзо чекиб, уни 0402004 ва 0402005-шакллардаги квитанцияларнинг бланкаларидан тўғри фойдаланилаётганини текшириш учун бош бухгалтеpга (унинг ўринбосарига) беради. Маълумотнома текширилганидан кейин бош бухгалтеp (унинг ўринбосари) томонидан имзоланиб, шу куннинг касса ҳужжатларига қўшиб қўйилади.


54. Тўла боғлам ва дасталар шакллантиришга етмайдиган қоғоз пулларни касса мудирининг кўрсатмасига биноан, операция куни охирида операция кассасининг кассирлари томонидан кассирлардан бирига 0482155 шаклдаги дафтарга имзо чектириш орқали бирлаштириш учун берилади.


55. Кирим кассаларига тушган пуллар лозим бўлган тақдирда касса мудирига 0482155-шаклдаги дафтарга имзо чектириб олиш орқали операция куни мобайнида бир неча марта берилиши мумкин.

Бундай ҳолларда кассир пул берилишидан аввал амалда тушган пулни у қабул қилган кирим ҳужжатларидаги умумий суммага мос келишига ишонч ҳосил қилиши керак.


56. Операция куни тугашига қадар тушган барча нақд пул ўша иш кунининг ўзидаёқ айланма (операция) кассаси киримига қўшилиши ва банк муассасасининг баланси бўйича тегишли ҳисобварағига ўтказилиши керак.



2-бўлим. Кечки кассаларда инкассация аппарати, темир йўл бекатлари

ва алоқа корхоналарининг ходимларидан нақд пул ҳамда бошқа

бойликлар солинган халта (қоп)ларни қабул қилиш тартиби


57. Инкассация аппарати ва алоқа корхоналарининг ходимларидан нақд пул ҳамда бошқа бойликлар солинган халта (қоп)ларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бухгалтерия ва касса ходимларидан тузилган кечки касса ходимлари қабул қилиб олади.

Катта ҳажмдаги операцияларни амалга оширувчи банк муассасаларида бундай халталарни қабул қилиш учун алоҳида кечки кассалар ташкил этилиши мумкин.


58. Кечки кассанинг кассири нақд пул солинган халта (қоп)ларни инкассаторлар бригадасининг бошлиғидан шу бригада аъзоси бўлган барча инкассаторлар ҳузурида қабул қилади. Пул тушумини йиғишда қатнашган автомашина ҳайдовчиси бойликлар солинган халталарни қабул қилиш тугагунга қадар банк муассасасининг биносида бўлиши керак.


59. Инкассатор пул тушуми солинган халта (қоп)ларни топшираётганида кечки кассанинг назоратчи бухгалтерига суммаларнинг юкхатларини, ташриф варақаларини ва инкассаторларга берилган бўш халталар тўғрисидаги маълумотномаларни (7-илова)* кўрсатади. Назоратчи бухгалтер юкхатлар билан ташриф варақаларидаги ёзувлар бир-бирига мос келишини текширади, инкассаторлардан қабул қилиб олиниши керак бўлган халта (қоп)ларнинг ҳар бирини дафтар (6-илова)*да 2 нусхада қайд этади ва қайд этилган халта (қоп)ларнинг юкхатларини бирма-бир кассирга бериб боради. Қабул пайтида ташриф варақаларида тегишли изоҳларсиз қилинган тузатишлар, шунингдек, қўшимча равишда тушум пули солиниб топширилган халталар рақамлари аниқланган бўлса, улар дафтарнинг "эслатма" устунида кўрсатилиши лозим. Қўшимча назорат учун дафтарда кўрсатилган умумий суммани ташриф варақаларидаги умумий суммалар билан қиёслаш лозим.

60. Назоратчи бухгалтер кассага топширилиши керак бўлган бўш халта (қоп)ларнинг сони ва рақамларини ташриф варақаларига ёзилган маълумотлар билан бўш халталарнинг амалдаги сонига қараб аниқлайди.


61. Шундан сўнг назоратчи бухгалтер инкассаторлар кассага топширган халта (қоп)ларнинг сони маълумотнома (7-илова)*да кўрсатилган рақамга мос келишини текширади, сўнгра ташриф варақаларини инкассаторларга қайтаради.


62. Кассир нақд пул солинган халта (қоп)ларни қабул қилиб олишда қуйдагиларни текширади:

а) пулли халта (қоп)ларда бирор-бир ташқи шикастланиш ва бошқа нуқсонлар (ямоқлар, ташқи чоклар, йиртилган жойлар, қисилмаган ва шикастланган пломбалар, тизимчалар узилган ёки тугилган жойлар ва ҳоказолар) бор-йўқлиги;

б) пломбирлар изининг аниқлиги ва тасдиқланган намуналарга мос келиши (214-банд);

в) инкассаторлар топшираётган халталарнинг рақамлари юкхатларда (накладной) кўрсатилган рақамларга мос келиши;

г) тангали

...
Время: 0.1373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск