ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Марказий банк, унинг таркибий бўлимлари ва муассасалари /

ЎзР 21.12.1995 й. 154-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 21.12.1995 й. 154-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



31-модда матнининг олдинги таҳрири


Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек Марказий банкка қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг асосий ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга ошириши мумкин. (ЎзР 22.12.2009 й. ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади, шунингдек улар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши устидан мониторинг ҳамда назорат қилади. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун хужжатлари банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ҳамда санкциялар қўллашга ҳақли. (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк ўзининг қайта молиявий таъминлаш тизимида банкларнинг иштирок этиш шартларини эълон қилади.




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



4-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас. (ЎзР 07.04.2009 й. ЎРҚ-206-сон Қонуни тахриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолияти, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади; (ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари, агар ҳужжатнинг ўзида ўзга қоида назарда тутилмаган бўлса, эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.




ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ҳамда ломбардлар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолияти, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



VIII бўлим номининг олдинги таҳрири


VIII. БАНКЛАР, КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ,

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ, ЛОМБАРДЛАР

ВА КРЕДИТ БЮРОЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ, ШУНИНГДЕК

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ

(ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда номининг олдинги таҳрири


50-модда. Банклар, кредит уюшмалари, микрокредит

ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини,

шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни

тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

(ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади, шунингдек улар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши устидан мониторинг ҳамда назорат қилади. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк банклар, кредит бюролари ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, кредит бюролари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банклар кредит бюролари ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш ҳақ эвазига, Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш ҳақ эвазига, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, кредит бюроларига ҳамда қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари учун мажбурий бўлган қоидаларни; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



51-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларининг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан, операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар ва кредит уюшмаларининг, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек ломбардлар ва кредит бюроларининг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-модда иккинчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюроларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш; (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-модда иккинчи қисм ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари микрокредит ташкилотлари ва кредит бюролари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун мажбурий бўлган ички назорат қоидаларини тасдиқлайди. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун хужжатлари банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ҳамда санкциялар қўллашга ҳақли. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



53-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва кредит бюролари, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-321-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хат боши) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади; (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



VIII-бўлим номининг олдинги таҳрири


VIII. БАНКЛАР, КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ,

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА

ГАРОВХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ, ШУНИНГДЕК

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

(ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда номининг олдинги таҳрири


50-модда. Банклар, кредит уюшмалари, микрокредит

ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек

қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга

солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

(ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади, шунингдек улар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши устидан мониторинг ҳамда назорат қилади. (ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, гаровхоналар фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди. (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



50-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш ҳақ эвазига, Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш ҳақ эвазига, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак. (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



50-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, гаровхоналарга ҳамда қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади. (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



51-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан, операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



51-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар ва кредит уюшмаларининг, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек гаровхоналарнинг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



51-модда иккинчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарга уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



51-модда иккинчи қисм ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш. (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар учун мажбурий бўлган ички назорат қоидаларини тасдиқлайди. (ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун хужжатлари банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ҳамда санкциялар қўллашга ҳақли. (ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



53-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, гаровхоналар, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 22.12.2009 й. ЎРҚ-238-сон Қонунидан олдинги таҳрири



31-модда матнининг олдинги таҳрири


Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, шунингдек Марказий банкка қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг асосий ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга ошириши мумкин. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 22.09.2009 й. ЎРҚ-223-сон Қонунидан олдинги таҳрири



50-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади.




ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади; (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



8-бўлими номининг олдинги таҳрири


VIII. БАНКЛАР, КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ,

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА

ГАРОВХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ, ШУНИНГДЕК

ҚИММАТБАҲО ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

(ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи),

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модда номининг олдинги таҳрири


50-модда. Банклар, кредит уюшмалари, микрокредит

ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек

қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни

тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

(ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги модда),

(Олдинги таҳририга қаранг)



53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, гаровхоналар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 07.04.2009 й. ЎРҚ-206-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда тўртинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I Қонуни таҳриридаги хат боши)




ЎзР 20.09.2006 й. ЎРҚ-54-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисми тўртинчи хатбошисининг олдинги таҳрири


банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда еттинчи хат бошининг олдинги таҳрири


банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда саккизинчи хат бошининг олдинги таҳрири


банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



VIII бўлим номининг олдинги таҳрири


VIII. БАНКЛАР, КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ВА ГАРОВХОНАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ, ШУНИНГДЕК ҚИММАТБАҲО ҚОҒОЗЛАР

БЛАНКАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

(ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи),

(Олдинги таҳририга қаранг)



50-модданинг олдинги таҳрири


50-модда. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини,

шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни

тартибга солиш хамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

(ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги модда),

(Олдинги таҳририга қаранг)


Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади.

Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, гаровхоналар фаолиятини ва қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.

Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, кредит уюшмалари, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак.



51-модда иккинчи қисми ўнинчи хат бошининг олдинги таҳрири


банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)



53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредит уюшмалари, гаровхоналар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисоб беради, Олий Мажлис:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк Раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

йиллик ҳисоботни, шунингдек аудиторнинг хулосасини кўриб чиқади.



16-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк Раиси Бошқарувнинг Раиси ҳисобланади. Бошқарув аъзоларини (Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бундан мустасно) Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Олий Мажлиснинг Кенгаши тасдиқлайди. (Иккинчи қисмидаги иккинчи жумла ЎзР 15.12.2000 й. 175-II Қонуни таҳририда баён этилган)




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банкнинг бинолари ҳамда иншоотлари, шунингдек улар жойлашган ер майдонлари бегоналаштирилиши мумкин эмас.



3-модда иккинчи қисми тўртинчи хат бошисининг олдинги таҳрири


банклар фаолиятини тартибга солиш ва банкларни назорат қилиш;



11-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фондлар ва мажбурий резервлар белгиланган тартибда тўлдирилганидан кейин фойданинг қолган қисми республика бюджети даромадига йўналтирилади.



17-модда еттинчи хат бошисининг олдинги таҳрири


банклар учун иқтисодий нормативларни тасдиқлайди ва уларга риоя этилишини кузатиб боради;



17-модда саккизинчи хат бошисининг олдинги таҳрири


банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;



24-модданинг олдинги таҳрири


24-модда. Пул массаси ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжаллари


Марказий банк Ўзбекистон Республикасидаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатларининг аҳволига асосланиб, муомаладаги пул массасининг битта ёки бир қанча кўрсаткичлари ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин.



27-модданинг олдинги таҳрири


27-модда. Ҳисоб ва кредит операцияларининг фоиз ставкалари


Марказий банк ўзининг ҳисоб ва кредит операциялари бўйича ставкаларни мустақил равишда белгилайди.



30-моддаси биринчи қисми биринчи хат бошисининг олдинги таҳрири


Марказий банк ўзи белгилаган шартларда банкларга уч ойгача бўлган муддатга кредит беришга ҳақли, бунда қуйидаги активлар гаровга қўйилиши мумкин:


31-моддаси матнининг олдинги таҳрири


Маpказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган таpтибда ва шаpтлаpда давлат ҳокимияти ва бошқаpув оpганлаpи, улаpнинг муассасалаpи ва ташкилотлаpи, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазиpлиги, Ички ишлаp вазиpлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, шунингдек Маpказий банкка қаpашли коpхоналаp, муассасалаp ва ташкилотлаpнинг асосий ҳисобваpақлаpига хизмат кўpсатиш бўйича банк опеpациялаpини амалга ошиpиши мумкин.



32-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг пул тизими расмий пул бирлигини, пул муомаласи ташкил этилишини ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.



39-моддаси биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай банкнот ва тангаларни улар ўрнига албатта тенг ҳажмдаги банкнот ва тангалар чиқарган ҳолда муомаладан қайтариб олишга ҳақли. Бунга Марказий банкнинг айирбошлаш тартиби ва муддати кўрсатилган норматив ҳужжат асос бўлиб хизмат қилиши керак, айирбошлаш муддати бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас.



46-модда матнининг олдинги таҳрири


Марказий банк ҳукуматнинг, шунингдек Молия вазирлигининг рухсатномаси бўлган тақдирда бошқа давлат органларининг пул маблағларини депозитга қабул қилиши мумкин. Марказий банк депозитарий сифатида пул маблағларини олади ва беради, уларнинг ҳисобини юритади. Марказий банк кўрсатиб ўтилган депозитлар юзасидан фоизлар тўлаши мумкин.



48-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Кредитлар хукуматга Олий Мажлис тасдиқлаган миқдорда, эркин муомалада бўладиган ва олти ойлик муддат ичида қиймати тўланадиган қарз мажбуриятлари кўринишида, тасдиқланган давлат қимматли қоғозлари гаровга қўйилиши шарти билан берилади. Бундай қимматли қоғозлар Молия вазирлиги томонидан чиқарилади, бозор ставкаси бўйича тўланадиган даромад манбаига эга бўлади ва Марказий банкка топширилади. Кредит муддатлари эркин муомаладаги қарз мажбуриятларини тўлаш муддатларига мувофиқ келиши лозим.



8 бўлим номининг олдинги таҳрири


VIII. БАНКЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.

БАНКЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ



50-модданинг олдинги таҳрири


50-модда. Банклар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга

солишга доир вазифалар


Марказий банк банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради.

Марказий банк банкларни рўйхатга олади ва уларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради. Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензиялар бериш учун ҳақ олинади.

Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари юритади. Банклар рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим.



51-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерлик ҳисоби ва банк статистик ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.



51-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Марказий банк:

банкларнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ҳамда текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан операциялари тўғрисида ахборот сўраш ва олиш;

олинган ахборот юзасидан изоҳ талаб қилиш;

банклар, уларнинг филиаллари ва банк билан узвий боғланган юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш ҳамда тартиббузарларга нисбатан санкциялар қўллаш;

банкларнинг ички аудити бўйича қўйиладиган талабларни белгилаш;

банк активларини уларнинг сифатига қараб тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишни талаб қилиш;

ишончсиз активларни ҳисобдан чиқариш шартлари ва тартибини аниқлаш;

банкларга уларнинг фаолиятида аниқланган тартиб бузилишларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;

банк акциядорлари банк устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқ қисмини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ва мавқеи тўғрисида ахборот сўраш ва олиш; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I Қонуни таҳриридаги хат боши)

банклар ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерларига нисбатан малака талабларини қўйиш ҳуқуқига эга.



53-модда иккинчи қисми учинчи хат бошисининг олдинги таҳрири


банкдан банкни молиявий соғломлаштириш, шу жумладан активлар тузилмасини ўзгартириш, банк харажатларини камайтириш ва акциядорларга дивидендлар тўлашни тўхтатиш тадбирларини кўришни, банк ёки унинг филиали раҳбарларини алмаштиришни, банкни қайта ташкил этишни, филиални тугатишни талаб қилишга;



54-модданинг олдинги таҳрири


54-модда. Банк назоратининг хорижий органлари

билан ҳамкорлик қилиш


Марказий банк чет эл мамлакатларининг банк назорати органлари билан ҳамкорлик қилади ва ахборот айирбошлайди.


Время: 0.1762
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск