язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Меҳнат муҳофазаси/ "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 360-сон, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 18-1966-сон "Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 21.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.01.2011 й. 304-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2011 й.

N 304-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

21.12.2010 й.

N 360

            

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

21.12.2010 й.

N 18-1966


ҚАРОРИ



Геология-қидирув ишларида хавфсизлик

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2011 йил 23 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2004 йил 10 июлдаги 323-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда), "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2007 йил 5 февралдаги 26-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 - 6-сон, 47-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Тоғконтехназорат"нинг 1996 йил 12 декабрдаги ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 84-сон қарори (рўйхат рақами 304, 1997 йил 29 январь) билан тасдиқланган Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

"Саноатгеоконтехназорат"

Давлат инспекцияси бошлиғи

           

Б. Гулямов

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси раиси в.б.

                 

И. Турамуратов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 21-модда.