ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 360-сон, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 18-1966-сон "Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 21.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.01.2011 й. 304-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.01.2011 й.
N 304-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 21.12.2010 й. N 360
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ 21.12.2010 й. N 18-1966 |
ҚАРОРИ
Геология-қидирув ишларида хавфсизлик
қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
(2011 йил 23 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2004 йил 10 июлдаги 323-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда), "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2007 йил 5 февралдаги 26-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 - 6-сон, 47-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси "Тоғконтехназорат"нинг 1996 йил 12 декабрдаги ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 84-сон қарори (рўйхат рақами 304, 1997 йил 29 январь) билан тасдиқланган Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
"Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғи
|
Б. Гулямов |
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси в.б.
|
И. Турамуратов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 21-модда.