язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Саноат/ "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 06.12.2010 й. 343-сон “Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 05.01.2011 й. 2045-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2011 й.

N 2045-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР

ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА    ВА    КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА   ИШЛАРНИНГ  БЕХАТАР   ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

06.12.2010 й.

N 343


БУЙРУҒИ



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни

тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2011 йил 15 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 29 сентябрдаги 184-сон буйруғи (рўйхат рақами 2045, 2009 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 513-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                         Б. Гулямов






Буйруққа

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни

тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тамомлаган бўлиши керак.

Аттестация соҳалари рўйхати "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади".


3. 5 ва 7-бандлардаги "саноат тармоғи" ва "саноат тармоқлари" деган сўзлар тегишлича "аттестация соҳаси" ва "аттестация соҳалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экспертларни тайёрлаш "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг "KONTEXNAZORAT O`QUV" шўъба корхонаси-илмий техник марказида (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) камида 40 соатлик ўқув курсларида амалга оширилади".


5. 8 ва 15-бандлардаги, 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 23-банднинг биринчи хатбошисидаги, 33-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 37, 38 ва 40-бандлардаги, 43-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 45-банддаги, 46-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 47-банднинг биринчи хатбошиси ва "в" кичик бандидаги, 49-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 50, 51, 55 ва 56-бандлардаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 13-банднинг "а" кичик бандидаги "саноат тармоқларида сўнгги ўн йилда" деган сўзлар "ёки экспертиза объектлари бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 14-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин;

"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси";

"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) иш жойидан (ишламаётганлар учун охирги иш жойидан) берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома".


8. 20-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин;

"а" ва "б" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади, кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор лойиҳасини тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғига ёки унинг ўринбосарига тақдим этади;

б) "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси тегишли бўлинмалари билан биргаликда аттестацияни ўтказиш учун тахминий саволлар рўйхатини тузади ва тасдиқлаш учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғига тақдим этади".


9. 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака имтиҳонидан иккинчи маротаба ҳам ўтмаган талабгорга тақдим этилган ҳужжатлари қайтариб берилади ва улар малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида икки ой вақт ўтганидан сўнг, аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни қайта топширишга ҳақли".


10. 31-бандда:

иккинчи хатбошисидаги "Саноатконтехназорат" деган сўз "Саноатгеоконтехназорат" деган сўз билан алмаштирилсин;

"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун эксперт гувоҳномасининг асл нусхаси (аттестация соҳасини кенгайтириш сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун эксперт гувоҳномасининг нусхаси)".


11. 41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт гувоҳномаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у ўн иш куни ичида "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. Бунда, аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган эксперт гувоҳномасининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатган ҳолда уларнинг нусхалари илова қилинади".


12. 48-банднинг "а" кичик бандидаги "холисликни таъминламаслик" деган сўзлар "аттестация соҳасига амал қилмаслик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


14. 2-иловадаги "Саноатконтехназорат" ва "саноат тармоғи" деган сўзлар тегишлича "Саноатгеоконтехназорат" ва "аттестация соҳаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15. 4-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


16. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА


Саноат хавфсизлиги соҳасидаги

экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

O`zbekiston Respublikasi "SANOATGEOKONTEXNAZORAT"

davlat inspeksiyasi

"KONTEXNAZORAT-O`QUV"

sho`ba korxonasi - ilmiy-texnik markazi


S E R T I F I K A T

             

№ _______

20__ yil "___" ____________

          


_______________________________________

_______________________________________

(F.I.O.)

"KONTEXNAZORAT O`QUV" ilmiy texnik

markazida 20___ y. "___" ______________dan

20___ y. "___" _____________gacha ________

_______________________________________

_______________________________________

(attestatsiya sohasi kodi va/yoki nomi)

                  

bo`yicha sanoat xavfsizligi sohasidagi

ekspertlarni tayyorlash o`quv kursini tamomladi.



____________________________________

____________________________________

(Ф.И.О.)

в период с "___" ___________ 20___ г. по "___"

______________ 20___ г. в дочернем

предприятии - научно-техническом центре

"KONTEXNAZORAT O`QUV" окончил(а)

курс обучения по подготовке экспертов в

области промышленной безопасности ____

_____________________________________

_____________________________________

(код и/или наименование области аттестации)



Director   _____________   _____________________________________

                         (imzo)                                                (F.I.O.)

M.O`.


Toshkent sh. - 20__ у.

            




          

Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА


Саноат хавфсизлиги соҳасидаги

экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

      

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ

ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ


САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЭКСПЕРТ ГУВОҲНОМАСИ


          

20__ йил "__" ________да саноат

хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар

реестрида ___-рақам билан ҳисобга олинган

Фотосурат

ўрни



М.Ў.



_______________________________

(фамилияси)

_______________________________

(исми)

_______________________________

(отасининг исми)


Аттестация комиссиясининг 20__ йил "__" _________даги

_____-сон баённомасига мувофиқ саноат хавфсизлиги

соҳасидаги эксперт сифатида аттестациядан ўтказилди.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати

20__ йил "__" "_________" гача

       

Аттестация

соҳаси


Аттестация соҳаси кодлари


хавфли ишлаб чиқариш

объектини қуриш,

кенгайтириш, қайта

қуриш, техник жиҳатдан

қайта жиҳозлаш,

консервациялаш ва

тугатишга доир лойиҳа

ҳужжатлари


хавфли ишлаб

чиқариш

объектида

қўлланиладиган

техника

қурилмалари


хавфли ишлаб

чиқариш

объектидаги

бинолар ва

иншоотлар


саноат хавфсизлиги

декларацияси ва

хавфли ишлаб

чиқариш

объектидан

фойдаланиш билан

боғлиқ бошқа

ҳужжатлар


    

    





        

          

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи





М.Ў.

(имзо)

  

(Ф.И.О.)

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 11-модда.