Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.01.2011 й. 2178-сон билан рўйхатга олинган 07.12.2010 й. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 16-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 106-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 7 январда 2178-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси

ва Иқтисодиёт вазирлигининг

2010 йил 7 декабрдаги

16 ва 106-сон қарорига

ИЛОВА



Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан,

такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини

ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.



I. БИРЖА САВДОСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорининг 1 ва 2-иловаларига киритилган ҳамда 2008 йил 4 мартдаги 36-сон "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) қарори билан аниқланган стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш тасдиқланган графикларга мувофиқ амалга оширилади.

2. Биржа тасдиқланган графикка мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари ҳисобини юритади.


3. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш устидан назоратни амалга ошириш учун Қўмита биржага ҳар ойда савдога қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмларини назарда тутувчи тасдиқланган графикларни юборади.


4. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш бўйича тасдиқланган графикларнинг бажарилиши мониторинги Қўмита томонидан Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2125, 2010 йил 26 июль) белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


5. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш устидан мониторингни амалга ошириш мақсадида, биржа Қўмитага ҳар куни нави, класси, маркаси, тури бўйича сотишга ҳақиқатда қўйилган маҳсулотларнинг ҳажмлари, шунингдек тузилган битимлар тўғрисида электрон шаклдаги маълумотларни тақдим этади.



II. БИРЖА САВДОЛАРИГА ТАКРОРАН ҚЎЙИЛАДИГАН

МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМЛАРИНИ АНИҚЛАШ


6. Биржа савдоларида сотилмаган стратегик ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари биржа савдоларига биринчи марта қўйилган вақтдан эътиборан бир ой мобайнида биржа савдоларига такроран қўйилади.

Шартномада назарда тутилган муддатда харидор томонидан талаб қилиб олинмаган стратегик ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари бир ой мобайнида биржа савдоларига такроран қўйилади.

Харидор томонидан маҳсулотга ҳақ тўламаслик, сотувчи томонидан ҳақ тўланган маҳсулот ҳажмини етказиб бермаслик сабабли биржанинг арбитраж комиссияси томонидан бекор қилинган битимлар бўйича стратегик ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳажмлари бир ой мобайнида биржа савдоларига такроран қўйилади.

Такроран қўйиладиган ҳажмида сотувчи томонидан графикка мувофиқ савдога қўйилмаган ҳажмлари ўрнини тўлдириш ҳисобга олинади


7. Стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни такроран савдога қўйиш ҳар бир биржа савдоси сессиясида амалга оширилади.


8. Агар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ биржа савдосига такроран қўйилган маҳсулот сотилмаса, сотувчи уни ўтган ҳафтадаги савдолар натижасида юзага келган биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга ёки янгидан биржа савдоларига қўйишга ҳақли.


9. Сотувчининг биржа савдоларига қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар бўйича мажбуриятларининг жами ҳажмига тасдиқланган графикларга мувофиқ савдога қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмлари ва биржа савдосига такроран қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмига киради ва у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


V = Vгр + Vнв +Vнр + Vно + Vнп + Vнд, бунда:


V - савдога қўйиладиган маҳсулотлар жами ҳажмлари;

Vгр - биржа савдосига қўйиш бўйича тасдиқланган графикка мувофиқ савдога қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмлари;

Vнв - графикка мувофиқ аввал савдога қўйилмаган маҳсулотлар ҳажмлари;

Vнр - биржа савдоларида сотилмаган маҳсулотлар ҳажмлари;

Vно - харидор томонидан ҳақ тўланмаганлиги сабабли биржанинг арбитраж комиссияси томонидан бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмлари;

Vнп - харидор томонидан ҳақи тўланган маҳсулотнинг сотувчи томонидан етказиб берилмаганлиги сабабли биржанинг арбитраж комиссияси томонидан бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмлари.

Vнд - шартномада назарда тутилган муддатда харидор томонидан талаб қилиб олинмаган маҳсулотлар ҳажмлари.


10. Ҳисобот ойида биржа савдоларига қўйилган маҳсулотнинг умумий ҳажми ҳисобот ойининг ҳар кунида ҳақиқатда савдога қўйилган маҳсулотлар кўрсаткичларини арифметик қўшиш йўли билан аниқланади.


11. Биржа савдоларига қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг ҳақиқий ҳажмлари тегишли даврга график бўйича назарда тутилган ҳажмлар ва биржа савдосига такроран қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар ва хом ашё ва материаллар ҳажмлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


12. Ҳафта ичида (душанба - жума) ҳақиқатан савдога қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар ва хом ашё ва материалларнинг ҳажмини аниқлаш учун, биржа ҳисоб-китоб ҳафтасидан кейинги сешанбада биржа савдосига қўйилган стратегик ва монопол маҳсулотлар ва хом ашё ва материаллар тўғрисида маълумотларни Қўмитага тақдим этади. Тақдим этилган маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳафта ичида биржа савдосига маҳсулотлар қўйиш бўйича сотувчи мажбуриятларининг жами ҳажмлари;

ҳафта давомида ҳақиқатда биржа савдосига қўйилган маҳсулотларнинг умумий ҳажмлари;

биржа савдоларига такроран қўйилган маҳсулотларни чиқариб ташлаган ҳолда, ҳафта давомида биржа савдосига ҳақиқатда қўйилган маҳсулотларнинг умумий ҳажмлари;

ҳақиқатда сотилган маҳсулотларнинг жами ҳажмлари.


13. Маълумотлар графикларга мувофиқ стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйишни амалга ошираётган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича тақдим этилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Ушбу Низом "Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 14-модда.






















































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск