ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.01.2011 й. 1-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА



Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар

фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида", "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартибини белгилайди.

2. Аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларини бузганлик деб аталади) учун, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотлар ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


3. "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ва "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича экспертлари (кейинги ўринларда инспекторлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ва "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари (кейинги ўринларда инспектор деб аталади) томонидан амалга оширилади.

5. Инспекторлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ташкилотлар томонидан риоя этилишини (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларига риоя этиш деб аталади) белгиланган тартибда текшириш;

текширилаётган ташкилотнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларидан, шунингдек фуқаролардан қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилаётган текширишлар билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;

қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширишларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш;

қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар (кейинги ўринларда кўрсатма деб аталади) бериш;

меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчиларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйиш.

Инспекторлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


7. Белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар давомида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши текшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Далолатнома қонун бузилиши ҳолатини аниқлаган инспектор, шунингдек ташкилот раҳбари (унинг вакили), гувоҳлар ва жабрланганлар (агар шундайлар бўлса) томонидан имзоланади.

Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда далолатномада бу ҳақда ёзув қайд этилади. Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномага илова қилинадиган тушунтириш ва унинг мазмун-моҳияти бўйича мулоҳазаларини тақдим этиш, шунингдек ўзининг имзолашни рад этиши сабабларини баён қилиш ҳуқуқига эга.



III. МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ

БЕРМАЙДИГАН ВА ИШЛОВЧИЛАР СОҒЛИҒИ ВА (ЁКИ)

ҲАЁТИГА ХАВФ СОЛАДИГАН ТАШКИЛОТЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


20. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолияти ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб қўйилади.


21. Агар текшириш давомида меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш омиллари ва (ёки) ҳолатлари аниқланса, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инспектор томонидан текшириш далолатномасида акс эттирилади.

Текшириш далолатномаси асосида, белгиланган тартибда инспектор томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ташкилот содир этиши керак бўлган тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарилади.


22. Кўрсатма унда кўрсатилган муддатда ижро этилиши лозим.

Ташкилот қарорнинг ижроси тўғрисида қарорда кўрсатилган муддатларда ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича инспекторни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.


23. Қарорнинг ижро этилиши назорат тартибида текшириш натижалари бўйича далолатнома билан тасдиқланади ёхуд қонун бузилиши бартараф этилиши бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади, улар текшириш далолатномасига қўшиб қўйилади.


24. Инспекторнинг қарори юзасидан шикоят қилиниши ташкилотни ушбу қарорни бажариш мажбуриятидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.


25. Қонун бузилиши бартараф этилгандан сўнг инспектор бир кун муддатда ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни қайта бошлашга ёзма рухсат беради.


26. Ташкилот томонидан қарор бажарилмаган ёки, агар қарорда кўрсатилган муддатда қонун бузилиши бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот тақдим этилмаган ёки назорат тартибидаги текширишда қонун бузилиши бартараф этилмаганлиги аниқланган тақдирда меҳнат органи меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилади.

27. Қарор юзасидан юқори меҳнат органига ёки иқтисодий судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Инспекторнинг қонуний талабларини бажармаслик ёки унинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.


29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

2-ИЛОВА



Ташкилотнинг фаолиятини ҳамда ишлаб

чиқариш воситаларидан фойдаланишни

вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида

20 __йил "__" __________даги ___-сон

ҚАРОР


асосида ўтказилган

(Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида текширувни рўйхатга олиш санаси ва рақами, меҳнат органининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами)


текширишнинг 20__ йил "___" ______________даги __-сон Далолатномасига мувофиқ

          

(талаблари бузилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи ва модда (банд)лари)

           

            

            

           

талаблар бузилганлиги учун "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан

        


бўйича

(ташкилотнинг номи ва манзили)


20___ йил "___" ___________дан 20___ йил "___" ______________гача

                  

(асбоб-ускунадан фойдаланиш ёки участка, цех иши, ташкилот фаолияти)

            

ТЎХТАТИБ ҚЎЙИЛСИН ва қуйидаги тадбирлар бажарилсин


           

            

              

              


       



(Меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспектори


(имзо)


(Ф.И.О.)

             

Қарорни олдим:

              

20__ йил "___" ____________


       





(мансабдор шахс имзоси)


(Ф.И.О.)

Изоҳ.

Ташкилот фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор икки нусхада тузилади. Унинг биринчи нусхаси ташкилотга берилади, иккинчи нусхаси меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспекторида қолади.






Низомга

2а-ИЛОВА



20 __йил "__" __________даги ____-сон

қарорнинг ижроси тўғрисида

АХБОРОТ

Шуни хабар қиламанки,


          

(асбоб-ускуналар, участка, цех, ташкилот)

           

          

         

фаолияти вақтинча тўхтатилгандан кейин ташкилот фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида 20__йил "___" __________даги ____-сон қарорга асосан биз қуйидаги ишларни бажардик: ______________________________________

                  

                 

                  

                  

                   

                 

     

     

Тўхтатиб турилган вақт



(иш кунлари сони)

   

Сиздан тўхтатиб қўйилган



(асбоб-ускуна, участка, цех, ташкилот)

                           


                 

фаолиятини қайта бошлашга рухсат беришингизни сўрайман.



       



(лавозими ва ташкилотнинг тўлиқ номи)


(мансабдор шахс имзоси)


(Ф.И.О.)

            




Низомга

2б-ИЛОВА



Ташкилотнинг фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш

воситаларидан фойдаланишни тиклашга

20__ йил "__" __________даги ____-сон

РУХСАТНОМА

          

бўйича

(ташкилот номи)


"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 20__ йил "___" ____________дан бошлаб ______

        

                     

(асбоб-ускуналар, участка, цех, ташкилот)

                        

           

фаолиятини қайта бошлашга РУХСАТ БЕРАМАН.



       



(Меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспектори


(имзо)


(Ф.И.О.)

                

               

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 4-модда.






































Время: 0.2120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск