ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2011 й. 11-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида "Маънавият ва маърифат" марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2011 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДА "МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ"

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ишларини кучайтириш, таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабаларининг камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек талаба ёшларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази ҳамда Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳридаги "Ёшлик" талабалар шаҳарчасининг "Маънавият ва маърифат" марказини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) айлантириш йўли билан уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" марказининг 2-иловага* мувофиқ таркибдаги Жамоатчилик кенгаши ташкил этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Республика Маънавият тарғибот маркази ёрдамида бир ой муддатда Марказнинг уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳар, Талабалар кўчаси, 70-уйда жойлашган бинонинг Тошкент давлат техника университети балансидан, шунингдек Тошкент шаҳридаги "Ёшлик" талабалар шаҳарчасининг қайта ташкил этилаётган "Маънавият ва маърифат" маркази мол-мулки Марказ балансига бепул берилишини белгиланган тартибда таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Марказни зарур ихтисосликка эга бўлган малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Белгилансинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ва ҳадялари, хўжалик фаолиятидан ва пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Ижтимоий соҳа" учун назарда тутилган маблағлар доирасида Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан "Маориф" соҳасига ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутсин;

1 та енгил хизмат автомобилини сақлашга лимит белгиласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 2-илова берилмайди.

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 9-модда.
































Время: 0.1499
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск