ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2000 й. Ф-1177-сон "Миллий истиқлол мафкураси концепцияси"ни тайёрловчи ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.06.2000 й.

N Ф-1177




“МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ МАФКУРАСИ

КОНЦЕПЦИЯСИ”НИ ТАЙЁРЛОВЧИ ИШЧИ

ГУРУҲИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон халқининг туб манфаатларини ва фазилатларини ўзида ифода этадиган, уни буюк келажак қуришдек улуғ мақсад йўлида жипслаштирадиган, турли миллатга мансуб юртдошларимиз қалбида Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва комил инсонни тарбиялаш каби юксак ғояларни шакллантиришга қаратилган миллий истиқлол мафкураси концепциясини ишлаб чиқиш заруратини;

- мазкур концепция Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ бўлишини, жамиятда фикрлар хилма-хиллиги ва эркинлигини таъминлашга хизмат қилишини;

- истиқлол мафкурасининг назарий, тарихий, фалсафий, умуминсоний ва миллий илдизларини илмий жиҳатдан чуқур таҳлил этишнинг аҳамиятини;

- миллий мафкура халқимизнинг бой маънавий мероси, қадриятлари, анъана ва урф-одатларини, шу билан бирга, замон талабларига жавоб берадиган умумбашарий ютуқларини ўзида мужассам этишини.

- мафкуравий тарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг самарали усулларидан фойдаланиш долзарб вазифа эканини ҳисобга олган ҳолда:


1. Миллий истиқлол мафкураси концепциясини тайёрловчи ишчи гуруҳи тузилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ишчи гуруҳи ўз фаолиятида қуйидаги масалаларга эътиборни қаратсин:

- миллий ғоя ва мафкура тушунчаси, бу хусусдаги мавжуд тарихий маълумотлар, мафкуранинг халқлар ва давлатларнинг юксалиш ёхуд инқирозга дуч бўлишига таъсири, миллий ғоя ва мафкураларнинг шаклланиши, кишилик тарихидаги кўринишлари, уларнинг қандай фалсафий мактаблар ва қарашлар асосида вужудга келгани, одамларнинг онгига қандай таъсир ўтказишини илмий тавсифлаш;

- жамият ривожи, ижтимоий тараққиёт, информацион инқилоб, глобализация жараёнлари кечаётган ҳозирги шароитда жаҳон майдонларида олиб борилаётган мафкуравий сиёсатнинг моҳияти ва асосий хусусиятларини кўрсатиб бериш;

- собиқ иттифоқ ҳудуди ва Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий вазият, турли сиёсий кучлар ва марказлар томонидан ҳукмронлик ва таъсир ўтказиш мақсадида олиб борилаётган курашда мафкуранинг ўрни, эски коммунистик мафкурадан воз кечиш натижасида пайдо бўлган мафкуравий бўшлиқни янги мафкура билан тўлдиришнинг зарурати, кўп миллатли давлат шароитида мафкуранинг ўрни ва аҳамиятини илмий изоҳлаш;

- Ўзбекистон танлаган тараққиё йўлининг ўзига хослиги, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаётимизда амалга оширилаётган сиёсатнинг мақсади, “ўзбек модели” ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш, фуқаролик жамиятининг асосларини яратиш жараёнини, эртанги кунимизнинг асосий хусусиятларини қандай тасаввур этишимизни изоҳлаб бериш;

- олдимизга қўйилган мақсадларга эришишда миллий ғоя ва мафкуранинг ўрни, унинг асосий тушунчалари, хусусият ва талаблари, миллий ғоя ва мафкурани таълим-тарбия жараёнларига, ўсиб келаётган авлод онгига, кенг омма дунёқарашига сингдириш йўллари ва усулларини белгилаб бериш.


3. Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини кенг жамоатчилик ва мутахассислар фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ташкил этсин ҳамда 1 ой муддат ичида концепцияни тайёрлаб Президент девонига тақдим этсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов






Фармойишга

ИЛОВА



“Миллий истиқлол мафкураси концепцияси”ни

тайёрловчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Султонов Хайриддин

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари

  

2. Мелибоев Аҳмаджон

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


3. Ҳусниддинов Зуҳриддин

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

  

4. Алимова Дилором

- Ўзбекистон Фанлар Академияси тарих илмий-тадқиқот институтининг директори, профессор

  

5. Болиев Аслиддин

- Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши котиби

   

6. Жумаев Рустам

- сиёсий фанлар доктори, профессор

  

7. Исломов Зоҳиджон

- Тошкент Ислом университети илмий-тадқиқот маркази директори, филология фанлари доктори

  

8. Каримова Васила

- Тошкент Иқтисодиёт университети психология кафедраси мудири, профессор


9. Каримова Омина

- Тошкент Давлат педагогика университети ҳуқуқ асослари кафедраси мудири, доцент

  

10. Маҳмудов Низомиддин

- Ўзтелерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари, филология фанлари доктори

  

11. Назаров Қиём

- Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти раиси, профессор

  

12. Ортиқов Музаффар

- Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ўқув маркази директорининг ўринбосари, доцент

  

13. Очилдиев Абдувоҳид

- Ўзбекистон Миллий университети фалсафа факультетининг доценти

   

14.Тўраев Бахтиёр

- Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти раисининг ўринбосари, профессор


15. Умаров Абдусалом

- Алишер Навоий номидаги Давлат Миллий кутубхонаси директори, доцент

  

16. Холбоев Абдуғани

- Давлат ва жамият қурилиш академияси доценти

  

17. Қаршибоев Муртазо

- адабиётшунос

  

18. Қурбонов Шавкат

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, педагогика фанлари доктори

  

19. Қуронов Муҳаммад

- педагогика фанлари доктори

  

20. Ғуломов Саидаҳрор

- Олий ва ўрта махсус таълим вазири, академик

  

21. Шоумаров Ғайрат

- психология фанлари доктори, профессор

  

22. Ҳотамов Абдуғаффор

- ёзувчи

  

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 йил, 5-6-сон, 179-модда














































Время: 0.2146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск