Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 485/1-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 200-КК-сон, Молия вазирлигининг 107-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 15.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2011 й. 2182-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2011 й.

N 2182

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.12.2010 й.

N 485/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.12.2010 й.

N 200-КК


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.12.2010 й.

N 107


ҚАРОРИ


Олий таълим муассасалари бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 24 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сон "Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда) 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари (бундан буён матнда Намунавий штатлар деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штатларнинг жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонининг қисқартирилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

айрим олий таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар, таркибий тузилмалар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.

3. Олий таълим муассасаларининг ректорлари штат жадвалларининг тасдиқланган Намунавий штатларга қатъий амал қилган ҳолда мослаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

              

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 25-модда.






















Время: 0.2195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск