ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.01.2011 й. 2184-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 23.12.2010 й. 202-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 18 январда 2184-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2010 йил 23 декабрдаги

202-Б-сон буйруғига

ИЛОВА


Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида

ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз

ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) учун тааллуқлидир.

2. Мазкур Низом таълим муассасаларининг режалаштирган дарслари, амалий машғулотлари, лаборатория ишлари, ҳарбий таълим бўйича дарс машғулотлари, спорт машғулотлари, ижтимоий фойдали меҳнати, ҳашарлар ва мусобақалар ҳамда ушбу муассасаларда ўтказиладиган бошқа ўқув-тарбия ишлари вақтида ўқувчилар ва талабалар (бундан буён матнда таълим олувчилар деб юритилади) билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишга татбиқ этилади.


3. Ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим олувчилар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

4. Текшириладиган ва ҳисобга олинадиган бахтсиз ҳодисалар турига мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган ҳолатларда рўй берган турли тан жароҳатларини олиш, шикастланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ёки яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан ҳамда террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, заҳарланишлар, табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, сувга чўкиш, турли авария ҳолатлари ва бошқалар) киради.


5. Бахтсиз ҳодиса туфайли олган жароҳати жабрланган таълим олувчининг камида бир кунлик ўқув машғулотларининг қолдирилишига сабаб бўлса, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади.


6. Бахтсиз ҳодиса юзасидан текшириш олиб бораётган комиссиялар бахтсиз ҳодисаларни текшириш юзасидан ички ишлар бўлимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан ҳамкорлик қилади.


7. Юз берган бахтсиз ҳодисаларнинг тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини, шунингдек бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини таълим муассасасининг юқори турувчи органлари ва тармоқ касаба уюшмаси назорат қилади.



II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИДА ЮЗ БЕРГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ

ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ


1-§. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз

берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга

олишнинг умумий қоидалари


8. Таълим олувчи билан юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса жабрланувчи ёки унинг ёнида бўлган гувоҳлар томонидан таълим муассасаси раҳбариятига дарҳол хабар берилиши керак, у эса ўз навбатида:

жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилишини ва уни тиббий-даволаш қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;

текшириш комиссияси иш бошлагунига қадар ҳодиса жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдагилар ҳаёти ҳамда саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;

юз берган бахтсиз ҳодиса бўйича дарҳол юқори турувчи органига хабар бериши шарт.



2-§. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида

таълим олувчилар билан юз берган, оқибати оғир

бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш

ва ҳисобга олиш


9. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган, оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш учун таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раислигида, таълим муассасаси касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида комиссия тузилади.

Мазкур бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишида бевосита жавоб берувчи таълим муассасасининг тегишли ходимлари комиссия таркибига киритилмайди.


10. Бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича тузилган комиссия қуйидагиларни:

уч кун ичида бахтсиз ҳодисанинг рўй бериш сабабларини текшириши, гувоҳлар ва бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишига бевосита алоқадор бўлган шахслардан ҳамда имкони бўлса, жабрланувчилардан тушунтириш хатлари олиши;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилган далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, тасдиқлаш учун таълим муассасаси раҳбарига бериши лозим.

Таълим муассасаси раҳбари текшириш тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатномани бериши керак.


11. Таълим муассасаси раҳбари бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч кун давомида тасдиқланган далолатномани жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига, таълим муассасасининг юқори турувчи органига юборади ва текшириш материаллари билан бирга бир нусхаси таълим муассасасининг ўзида қолдирилади.


12. Бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган Таълим олувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади.


13. Жабрланувчи ёки унинг қонуний вакиллари далолатномада воқеанинг бирор-бир муҳим тафсилоти тушириб қолдирилганлигини, воқеалар бузиб кўрсатилганлигини аниқлаганда ёки бошқа норозиликлар юзасидан таълим муассасасининг юқори турувчи органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.



3-§. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш


14. Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:

бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ таълим олувчилар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар;

ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;

оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.

Бахтсиз ҳодиса натижасида таълим олувчиларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлик даражаси тўғрисидаги хулоса даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади.


15. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида таълим муассасаси раҳбари дарҳол қуйидагиларга хабар бериши лозим:

таълим муассасасининг юқори турувчи органига;

туман (шаҳар) ҳокимлигига;

бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ички ишлар бўлимига;

тармоқ касаба уюшмаси кенгашига;

жабрланувчининг қонуний вакилларига.


16. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаларининг бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарларининг буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан текширилади.

Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари ўринбосари раислик қилади ва унинг таркибига тармоқ касаба уюшмаси, таълим муассасасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.

Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда махсус текшириш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг расмийлаштирилади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.

17. Икки ва ундан ортиқ таълим олувчининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш таълим муассасалари бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлиги ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан олиб борилади.

Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазири ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси раиси ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига масъул ходим ҳамда ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.

18. Махсус текшириш комиссияси ўн кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномасини тузади.

Махсус текшириш комиссияси аъзолари жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари билан учрашувлар ташкил этади.


19. Махсус текшириш комиссияси аъзоси махсус текшириш комиссияси чиқарган хулосаларидан норози бўлса, шунингдек улар зарур деб ҳисоблаган бошқа ҳолларда ўз фикрини ёзма равишда баён қилиши мумкин.


20. Махсус текшириш комиссияси талабларига кўра бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбарияти:

бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этиш учун ўзларининг ораларидан эксперт гуруҳи тузиш мумкин бўлган эксперт-мутахассисларни таклиф қилиши;

техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва бошқа ишларни ташкил этиши;

бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиши ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши;

махсус текшириш учун зарур бўлган транспорт воситалари билан таъминлаши;

махсус текшириш комиссияси аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериши;

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ техник воситалари билан таъминлаши шарт.

Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган мутахассислар томонидан амалга ошириладиган бошқа ишлар, шунингдек транспорт ва алоқа воситаларининг харажатлари бахтсиз ҳодиса юз берган таълим муассасаси ҳисобидан амалга оширилади.

Махсус текшириш комиссияси аъзолари махсус текшириш давомида таълим муассасаси раҳбаридан, унинг ўринбосарларидан, гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахслардан ёзма, оғзаки ва аудио (видео) тасвирларда тушунтиришлар олишга ҳақли.


21. Эксперт гуруҳи махсус текшириш комиссияси раисининг фармойишига мувофиқ тузилади. Эксперт хулосасини талаб қилувчи масалалар ва эксперт гуруҳи хулосаси бўлган материаллар ёзма равишда расмийлаштирилади.


22. Махсус текшириш ҳужжатларига қуйидагилар киради:

ҳар бир жабрланувчига алоҳида тузилган мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома;

мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги махсус текшириш далолатномаси;

режалар, схемалар, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг чизмаси, фотосуратлари;

тушунтириш хатлари;

жабрланувчига етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса;

эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар ва ҳоказоларнинг натижалари;

махсус текшириш комиссиясини тузиш ҳақидаги буйруқ ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар.


23. Махсус текшириш тугагандан сўнг беш кун муддатда махсус текшириш комиссияси текшириш ҳужжатларини:

бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойдаги ички ишлар бўлимига;

таълим муассасасининг юқори турувчи органига;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тармоқ касаба уюшмасига тақдим этади.


24. Бахтсиз ҳодиса юз берган таълим муассасаси махсус текшириш ҳужжатларини зудлик билан кўриб чиқиб, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисида махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларни бажариши шарт.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Низомга риоя қилмаган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________________________________

___________________________________

(таълим муассасаси раҳбарининг лавозими,

фамилияси, исми ва отасининг исми)

__________ ____________________

(имзо)                                 (сана)


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларидаги

талабалар ва ўқувчилар билан содир бўлган

бахтсиз ҳодиса тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

1. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси номи


2. Таълим муассасаси манзили


3. Жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми


4. Жинси


5. Ёши, йил, ой, туғилган куни


6. Жабрланувчи қайси синфда (гуруҳида) ўқиши


7. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой


8. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган манзилдаги ўқитувчи, тадбир ўтказган раҳбарнинг

фамилияси, исми, отасининг исми


9. Хавфсизлик техникаси ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар


10. Бахтсиз ҳодиса рўй берган вақт


11. Бахтсиз ҳодиса тури


12. Бахтсиз ҳодиса тўғрисида умумий маълумот


13. Ташҳис


14. Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари


15. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари:


16. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари


Далолатнома тузилди



(йил, кун, ой)

Комиссия раиси



(Ф.И.О., имзо)

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О., имзо)

20___ йил "___" ____________

                         (сана)           (ой)






Низомга

2-ИЛОВА



Таълим олувчилар билан содир бўлган

бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

       

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

Т/р

Бахтсиз

ҳодиса

юз бер-

ган кун,

вақт


Жабр-

ланув-

чининг

исми,

фами-

лияси,

туғил-

ган

йили


Қайси

синф

(гуруҳ-

да) ўқи-

ган


Бахтсиз

ҳодиса содир

бўлган жой,

(аудитория,

лаборатория,

синф, устахона,

тадбир мўлжал-

ланган жой)


Бахтсиз

ҳодиса-

нинг

келиб

чиқиш

сабаб-

лари


Бахтсиз

ҳодиса

тўғри-

сида

қисқача

маълу-

мот


Бахтсиз

ҳодиса

ҳақи-

даги

дало-

латно-

ма ту-

зилган

кун


Бахтсиз

ҳодиса-

нинг

оқибат-

лари


Кўрил-

ган

чора-

лар

ҳақида

маълу-

мот


            





Низомга

3-ИЛОВА



Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20 ___ йил "____" ________________ соат _______________ дақиқада

            

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

билан юз берган



(гуруҳий, ўлим билан тугаган, оқибати оғир)

              

(таълим муассасаси номи)

                  

(буйруқ)

асосан қуйидаги таркибда тузилган махсус текшириш комиссияси:

раис



(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)



комиссия аъзолари:



(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)



         

таклиф этилган мутахассислар иштирокида

               

             

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

20 ___ й. "______" ______________ дан 20 ___ й. "______" ______________ гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди.


Изоҳ. Гуруҳий бахтсиз ҳодисалар текширилганда ҳар бир жабрланувчи ҳақида алоҳида маълумотлар кўрсатилади. Оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар фақат ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар текширилганда кўрсатилади.

Далолатномада жабрланувчи (жабрланувчилар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ўқиш жойи, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари), шунингдек бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, бу жараёнга ким бошчилик қилгани, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш зарур.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 29-модда.
































































Время: 0.2086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск