Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2011 й. 13-сон "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2011 й.

N 13



ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ

БЎЙИЧА КОМИССИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги янгиланган:

Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида" 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 60-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ўз ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 январдаги

13-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия

ТАРКИБИ

  

Қодиров Р.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, комиссия раиси (келишув бўйича)


Марахимов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, комиссия раисининг ўринбосари


Мирфайзиев М.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссиянинг масъул котиби


Мухитдинов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


Ходиев Б.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


Юсупов Э.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (келишув бўйича)


Исмоилов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишув бўйича)


Юсупов О.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи


Рўзиқулов Н.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг етакчи консультанти (келишув бўйича)


Маъруфова Г.М.

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари


Ҳожиматов М.М.

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


Мамедев К.А.

-

Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти марказий кенгашининг раиси вазифасини бажарувчи


Аҳмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармасининг раиси


Ғаниев Б.М.

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг раиси


Юсупова И.Т.

-

Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциациясининг раиси


Инамова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" Халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия жамғармасининг раиси


     

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 январдаги

13-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганлар ишлари

бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш

ҳақида" 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи органлар ҳисобланади".


3. 4 - 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қуйидагилар вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсиз қолиши, ҳуқуқбузарлиги ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларига олиб келувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларда вояга етмаганларни сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитларини назорат қилиш;

вояга етмаганларнинг онгини ва тафаккурини шакллантириш ва даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавий-маърифий ишларни фаоллаштириш;

жазони ижро этиш жойларидан озод бўлиб келган ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган вояга етмаганларни тураржой ва иш билан таъминлашда ёрдам бериш, шунингдек вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича қонунда назарда тутилган бошқа функцияларни амалга ошириш.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан назоратни кучайтирсин, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини пухта ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ишлари самарадорлигини оширсин, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳар бир инспектори ва профилактика инспекторидан ўз тасарруфидаги ҳудудда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун масъул эканлигини қатъий талаб қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва тарғибот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" Халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳайрия жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари болаларни тарбиялаш ва ўқитиш ишлари юзасидан назоратни кучайтирсинлар, яшаш жойларида ижтимоий нотинч аҳволдаги вояга етмаганлар ва оилаларни аниқлаш, улар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб бориш масалаларини доимий назоратга олсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки интеллектуал-иродавий фаолиятга таъсир кўрсатадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қилувчи вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, ривожланиши ва хулқ-атворида нуқсонлари бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатиш ишларини қатъий йўлга қўйсинлар".


4. 9-банддаги "жазони ижро этиш жойларидан" ва "махсус ўқув-тарбия муассасаларидан" сўзлари тегишли равишда "жазони ижро этиш муассасаларидан" ва "ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 23-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 1-сон, 4-модда











































Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск