язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ 05.03.2002 й. 1101-сон билан рўйхатга олинган, МВ 15.01.2002 й. 17-сон ва ДБҚ 02/8-1-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 5 мартда 1101-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат божхона қўмитасининг

2002 йил 15 январдаги

17, 02/8-1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича

акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида" 490-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра рўйхатлар ва ставкалар бўйича акциз солиғи солинади.


2. Акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи божхона хизматлари томонидан сўмларда ундирилади ва ҳар 5 кунда республика бюджетига кирим қилинади.


3. Олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарларга акциз солиғининг ҳисоби ва унинг бюджетга келиб тушиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизматининг ҳудудий бошқармалари амалга оширади.



II. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР


4. Акциз тўланадиган товарлар олиб кирувчи, мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахслар акциз солиғини тўловчилар ҳисобланади. Бунда, агар қонун ҳужжатларида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, исталган манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақлидир.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА АКЦИЗ

СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солиш объекти бўлиб божхона юк декларациясининг 45-устунида кўрсатилган, товарнинг божхона расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмларда қайта ҳисобланган товарнинг божхона қиймати ҳисобланади.


6. Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


С х А/100, бу ерда:


С - божхона қиймати;

А - акциз солиғи ставкаси.


7. Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган оборот қуйидаги формула бўйича белгиланади:


О = С х 100/ (100-А), бу ерда:


О - солиқ солинадиган оборот;

С - божхона қиймати;

А - акциз солиғи ставкаси.

Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича белгиланади:


О х А/100, бу ерда:


О - солиқ солинадиган оборот;

А - акциз солиғи ставкаси.

Акциз солиғининг ҳисоб-китобига мисол мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган.


8. Олиб кириладиган, акциз тўланадиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғи суммаси товарнинг божхона қийматидан фоизларда ёки бир бирлик ўлчови учун АҚШ долларларида белгиланади.



IV. АКЦИЗ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


9. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи олинмайдиган товарларнинг жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши бўйича белгиланган нормалар"га (1998 йил 13 март, рўйхат рақами 412 Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1998 йил, 3-сон, 2002 йил, 2-сон) кўра жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга нисбатан акциз солиғи татбиқ этилмайди.


V. МАЖБУРИЙ РАВИШДА МАРКАЛАНАДИГАН,

АКЦИЗ ТЎЛАНАДИГАН ТОВАРЛАРГА

АКЦИЗ СОЛИҒИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


10. Олиб кириладиган, мажбурий тарзда маркаланадиган акцизли товарларга акциз солиғи тўловчилар:

тамаки маҳсулоти бўйича - акциз солиғи суммасининг 100 фоизини;

алкоголли маҳсулот бўйича - акциз солиғи суммасининг 50 фоизини тўлайдилар.

Бунда акциз солиғи акциз маркаларини харид қилаётганда контракт (эълон қилинган) қийматдан ҳисобланади, акциз маркаларининг номинал қиймати акциз солиғи суммасидан ташқари тўланиб, маблағлар республика бюджетига белгиланган тартибга кўра кирим қилинади.

Алкоголли маҳсулотни импорт қилувчилар акциз солиғининг қолган қисмини божхона расмийлаштируви пайтида, бироқ акциз маркалари харид қилинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай тўлайдилар.

Маркаланган акцизли маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида йўқолган ёки бошқа сабабларга кўра республикага етказиб берилмаган тақдирда импорт қилувчилар вазият қандай бўлишидан қатъи назар алкоголли маҳсулот бўйича акциз солиғининг қолган суммасини ҳам акциз маркалари харид қилинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай тўлашлари шарт.

Маркаланган акцизли товарлар олиб кирилганида акциз солиғи суммаси божхона қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисобланади.


VI. БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ

ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


11. Тўланадиган акциз солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш божхона юк декларацияси ва унга доир қўшимча варақларда қуйидаги чизма бўйича амалга оширилади.

47-"Тури" устунининг биринчи кичик устунида "олиб кириладиган товарларга акциз" тўловининг шифри - 27 кўрсатилади.

"Ҳисоблаб чиқариш асоси" устунининг иккинчи кичик устунига киритилади:

солиқ солинадиган оборот бўлган, мазкур Йўриқноманинг 6 ва 7-бандларида келтирилган формулалар бўйича ҳисобланган қиймат. Агар маҳсулотга АҚШ долларларида акциз солиғи белгиланган бўлса, мазкур устунга чизиқ чизиб қўйилади.

"Ставка" устунининг учинчи кичик устунида акциз солиғининг ставкаси кўрсатилади. "Сумма" устунининг тўртинчи кичик устунида тўланадиган акциз солиғи суммаси кўрсатилади.

"ТУ" устуни кичик устунида тўлов усулининг икки белгили ҳарфий коди кўрсатилади:

"бн" - банк орқали нақдсиз ҳисоб-китоб;

"кт" - божхона тўловлари суммасини нақд пул билан тўлаш;

"оп" - божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ҳуқуқи берилган;

"рп" - божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган;

"оо" - тўлов амалга оширилмаслиги керак.

"Ҳисоблаш тафсилотлари" деган В устунида тўлов коди, тўловнинг умумий суммаси, шунингдек акциз солиғи тўланганини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатларининг тартиб рақамлари ва санаси кўрсатилади.



VII. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш бошқа божхона тўловларини тўлашдан олдин ёки у билан бир вақтда амалга оширилади. Тўлдирилган БЮД билан бирга тақдим этилган, тўлашга қабул қилинганлиги тўғрисида банк белгиси бўлган тўлов топшириқномаси тўловчи томонидан акциз солиғи тўланганини тасдиқлайди.


13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларга акциз солиғининг суммаси республика бюджетига 26-бўлимининг 11-параграфига кирим қилинади.


14. Давлат божхона қўмитаси ҳудудий божхона бошқармаларининг қарорига кўра тўловчига, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 16 мартда 03/8-78-сон билан тасдиқланган Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 697, 1999 йил 8 апрель) мувофиқ товарларнинг божхона расмийлаштируви санасидан бошлаб 2 ойдан ошмайдиган муддатга акциз солиғини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тақдим этилиши мумкин.



VIII. ИЛГАРИ ТЎЛАНГАН АКЦИЗ СОЛИҒИ

СУММАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


15. Ортиқча келиб тушган акциз солиғи суммаси ўттиз кун ичида қайтарилиши ёки келгуси тўловлар ҳисобига киритилиши керак.


16. Улар тўланган ёки ундирилган пайтдан бошлаб бир йил давомида тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган акциз солиғи суммалари қайтарилишини талаб қилиб, мурожаат этиши мумкин.


17. Ортиқча тўланган акциз солиғи суммаларини қайтариш божхона органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш билан амалга оширилади:

тўловчининг ёзма аризаси, унда ортиқча тўлаш ёки ундириш сабаблари кўрсатилади, шунингдек пул маблағлари қайтарилиши керак бўлган тўловчининг банк реквизитлари берилади;

акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш учун асос бўлган божхона юк декларацияси;

ижроси тўғрисида банк белгиси қўйилган, акциз солиғининг тегишли суммаларини тўлашга оид тўлов ҳужжати;

товарлар (ишлар, хизматлар) чегарадан ҳақиқатда олиб ўтилгани тўғрисида чегара божхонасининг белгиси қўйилган (зарур ҳолларда) товарга илова қилинувчи ҳужжатлар.


18. Ортиқча тўланган акциз солиғи суммаларини қайтариш умумий тушумлар ҳисобига амалга оширилади.


19. Ортиқча тўланган акциз солиғи суммаларини қайтаришнинг бошқа қоидалари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 29 июнда 02/8-27-сон билан тасдиқланган Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 947, 2000 йил, 14 июль, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 13-сон)га биноан тартибга солинади.



IХ. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

ВА БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


20. Акциз солиғининг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик тўловчилар ва декларантлар зиммасига юкланади.

Тўловчи томонидан акциз солиғи бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда божхона хизматлари тегишли суммаларни, шунингдек муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириш куни ҳам қўшилади, 0,5 фоиз миқдорида пеняларни ундирадилар.


21. Мазкур Йўриқноманинг тўғри қўлланилиши, олиб кириладиган товарлар бўйича ундириладиган акциз солиқларининг бюджетга кирим қилиниши устидан назоратни божхона органлари амалга оширади.


22. Мазкур Йўриқномани бузганлик учун юридик ва жисмоний шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.





Йўриқномага

ИЛОВА



Маркаланадиган, олиб кириладиган тамаки

маҳсулотларига акциз солиғини ҳисоблашга

МИСОЛ

Товарнинг

номланиши



Маҳсулот бирлиги учун нархи, АҚШ долл.


1 млн. дона учун божхона қиймати


Акциз ставкалари ва суммаси


Оборот



Ставка



Сумма



Фильтрли сигареталар


0,02


25,0 минг. АҚШ долл.*






Курс 1:700



17500 минг.сум


35000 минг сум ***

50 %  **

17500 минг сум ****

*) божхона қийматига ташиш, юклаш, юклаб тушириш, қайта юклаш ва қайта тушириш харажатлари, суғурта суммаси ва ҳоказолар киритилган;

**) ставка акцизни ўз ичига оладиган нархга, яъни солиқ солинадиган оборотга нисбатан қўлланади;

***) солиқ солинадиган оборот = (17500 х 100)/ (100 - 50) = 35000;

****) акциз суммаси = 35 000 х 50 : 100 = 17500.