ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2002 й. ПФ-3047-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.03.2002 й.

N ПФ-3047



ПУЛ МАССАСИ ЎСИШИНИ ЧЕКЛАШ ВА МОЛИЯ

ИНТИЗОМИГА РИОЯ ЭТИШ МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пул массасини бошқаришни такомиллаштириш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, молия интизомига риоя этиш ва олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш масъулиятини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари давлат қимматли қоғозлари ҳисобланади ва юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Марказий банк облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли норматив-методик ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқласин;

пул массасини тезкор бошқариш мақсадида валюта ва пул депозитлари, давлат қимматли қоғозлари ва бошқа биринчи тоифали активлар таъминоти остида, пул бозорида вужудга келаётган фоиз ставкалари асосида тижорат банкларига уч ойгача бқлган муддатга кредитлар берсин ва жалб қилсин.

3. Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банкларининг пластик карточкалар бўйича миллий ва хорижий валюта ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминловчи Ягона банклараро процессинг марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Тижорат банклари пластик карточкалар воситасида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган банкоматлар ва жиҳозларни импорт қилишда божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 2005 йил 1 январгача озод қилинсин.


4. Тижорат банклари:

маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда иш ҳақи тўлашда чакана савдони амалга оширишда, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловда якка тартибдаги ва корпоратив пластик карточкаларни кенг жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи минибанклар, банк кассалари ва банкоматлар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсин;

ликвидли мол-мулкларни, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини, транспорт воситаларини ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активларини гаровга қўйган ҳолда кредитлар бериш амалиётини кенгайтирсин;

кредитлар беришда таваккалчиликни ва гаровнинг бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қайтаришлик, муддатлилик ва ўзини ўзи қоплаш тамойилларига қатъий риоя қилсин;

кредитлар муддатини узайтириш амалиётини кескин чекласин, фақат кечиктирилган муддат даврида қайтарилиши учун маблағлар тушишининг аниқ манбалари бўлган кредитларнинг тўлов муддатини кечиктиришга рухсат берсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредит бўйича уларнинг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк, қарз олувчининг розилигидан қатъи назар, кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан банк мулкига ўтади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредитлар бўйича қарзлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тижорат банкларига:

қарздорларнинг иккиламчи ҳисоб рақамига, шу жумладан уларнинг бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб рақамига ижро этилиши мажбурий бўлган инкассо талаблари қўйиш;

Ҳукумат кафолати остида берилган кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни иш ҳақи, Давлат бюджети ҳамда мақсадли давлат жамғармалари билан ҳисоб-китоблар навбати билан ўтказилгандан сўнг амалга ошириш;

қарздорнинг пул маблағлари етишмаган тақдирда кредит бўйича қарзларни карздорнинг розилигига кўра унинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ёки иқтисодий суд орқали қарздорнинг мол-мулкига қаратиш йўли билан ундириш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди банк кредитлари бўйича қарзлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундиришни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

6. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш экспертизадан ўтказиш ва амалга ошириш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан тижорат банклари кредитларининг таъминоти учун берилган кафолатларни бажариш механизми тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив хужжатлари мазкур Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


10. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 й., 5-6-сон, 38-модда

































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск