ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2011 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2011 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 20 ИЮЛДАГИ 341-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 69-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 январдаги

18-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги  фаолиятини   такомиллаштириш  тўғрисида"

2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади ҳамда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратишга, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилашга, шу жумладан, уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга оширишга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларга сарфланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомда (3-илова):


а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбоши қўшилсин:

"мутасаддилик қилинадиган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техника дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлайди";

йигирма бешинчи - ўттиз иккинчи хатбоши тегишли равишда йигирма еттинчи - ўттиз тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 10-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан, уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ва тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни ўтказиш мақсадида хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 33-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 1-сон, 5-модда











































Время: 0.1518
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск