Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.2011 й. 30-сон "Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2011 й.

N 30



ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШНИНГ

ИЧКИ   ВА   АМАЛДАГИ   НАРХЛАРИ

ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ТАФОВУТДАН

ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БИР

ҚИСМИНИ ЖАМЛАШ ВА УЛАРДАН

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

ФОЙДАЛАНИШИ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) жамлаш ва кейинчалик фермер хўжаликларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг махсус ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Қуйидагиларга:

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси раҳбарлари зиммасига - ижобий тафовут тўғри ҳисоблаб чиқилиши учун;

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ҳудудий филиаллари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари зиммасига - ижобий тафовут фермер хўжаликларига ўз вақтида тўланиши учун;

"Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АК ва "Ўзагросервис" АЖ, "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ раҳбарлари зиммасига - фермер хўжаликларидан тушган ижобий тафовут маблағларининг тармоқ корхоналарининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини қоплашга мақсадли йўналтирилиши учун масъулият юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 48-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 7-модда




























Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск