Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.02.2011 й. 30-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 4 февралдаги

30-сон қарорига

ИЛОВА



Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги

нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган

маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан

фермер хўжаликларининг фойдаланиши

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди.

2. Ижобий тафовут қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.


3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалларига, "Ўзкимёсаноат" АЖ пахта тозалаш корхоналари ва ташкилотларига, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагросервис" АЖ, "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади.

4. 23226-махсус ҳисоб рақамларининг очилишига қонун ҳужжатларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари етишмаганда уларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайди.


II. ИЖОБИЙ ТАФОВУТ СУММАСИНИ ЖАМЛАШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳосил олинган йилнинг 5 декабригача (2010 йил ҳосили бўйича 2011 йил 5 февралгача) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот тақдим этади.

6. "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари пахта толасини сотишдан маблағлар тушишига қараб бир иш куни мобайнида ижобий тафовут суммасининг 50 фоизини тўлов топшириғи билан Жамғарманинг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.

7. Жамғарма томонидан ҳар ойда ойнинг 5-кунидан кечикмай 23226-махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.

Пахта тозалаш корхоналари уч иш куни мобайнида маблағларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовутни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.

Янги ҳосил бўйича ижобий тафовутнинг жамланган маблағлари фермер хўжаликларига фақат ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин ушбу бандда белгиланган изчилликда юборилади.

8. Фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар икки иш куни мобайнида тўлов талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган йўналишлар бўйича фермер хўжаликларининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни қоплаш учун мутаносиб равишда юборилади.


9. Фермер хўжаликларида Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ташкилотларидан қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлардан моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар хизматларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ер участкалари ҳажмини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 18 октябрдаги Ф-3512-сон Фармойишига мувофиқ мақбуллаштириш жараёнида тугатилган фермер хўжаликларига тегишли бўлган сумма тугатилган фермер хўжаликларининг мажбуриятларини қабул қилган фермер хўжаликларига йўналтирилади.


11. Хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар тўлов топшириқлари билан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

"Ўзагролизинг" АЖ", "Ўзмашлизинг" МЧЖнинг 23266-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади.

Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд бўлмаганда маблағлар тўлов топшириғи билан кейинчалик Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзларни, шу жумладан, тизим ички кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилади.


12. Об-ҳаво шароитлари ёки экинларнинг ҳолати билан боғлиқ агротехника тадбирларини ўтказиш зарур бўлган айрим ҳолларда фермер хўжаликлари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг биргаликдаги ёзма кўрсатмаларига мувофиқ хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари олдидаги қарздорликни қоплашга ёки олдиндан ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.


13. Ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда тўловлар ва ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик уларни амалга ошириш жараёнида қатнашаётган "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари, тижорат банклари филиаллари ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.

14. Банкларнинг хизмат кўрсатувчи филиаллари томонидан маблағлар ўтишининг кунлик мониторинги амалга оширилади ва уларнинг марказий аппаратлари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Жамғармага ахборот тақдим этилади.


15. Ушбу Низомга мувофиқ барча ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва Давлат солиқ қўмитасига юкланади.






Низомга

1-ИЛОВА


201__ йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом

ашёсининг амалдаги қиймати тўғрисида

АХБОРОТ

   

Т/р


"Ўзпахтасаноат" акциядорлик

жамиятининг ҳудудий

филиаллари номи


Тайёрланган пахта

хом ашёсининг

умумий қиймати

(млн. сўм)


"Ўзпахтасаноат" акциядорлик

жамиятининг ҳудудий

филиаллари улуши

(%)


1

2


3

4


Жами:





Шу жумладан:




1.





2.





3.





4.





5.





6.





7.





8.





9.





10.





11.





12.





13.






  

   



        

        

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг бош директори





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

          

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА


201__ йил ____ ойида жамланган ______ млн. сўм

миқдоридаги ижобий тафовут суммасини

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг

ҳудудий филиаллари бўйича тақсимлаш

ҲИСОБ-КИТОБИ

      

Т/р

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик

жамиятининг ҳудудий

филиаллари номи


"Ўзпахтасаноат" акциядорлик

жамиятининг ҳудудий

филиаллари улуши

(%)


Ижобий тафовутнинг

тегишли бўлган суммаси

(млн. сўм)


1

2


3

4

1.





2.





3.





4.





5.





6.





7.





8.





9.





10.





11.





12.





13.





         

           

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори




"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг бош директори



(имзо)

(Ф.И.О.)

         

М.Ў.

         

(имзо)

(Ф.И.О.)


          

М.Ў.

       



Бош бухгалтер




Бош бухгалтер




(имзо)

(Ф.И.О.)



(имзо)

(Ф.И.О.)

         





Низомга

3-ИЛОВА


201__ йил ____ ойида ______________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси) "Ўзпахтасаноат"

ҳудудий филиалига тегишли бўлган ______ сўм

миқдоридаги ижобий тафовут суммасини пахта

тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш

ҲИСОБ-КИТОБИ

          

Т/р


Пахта тозалаш

корхоналари номи


Тайёрланган

пахта хом

ашёсининг

умумий қиймати

(млн. сўм)


Пахта

тозалаш

корхоналари

улуши (%)


Ижобий

тафовутнинг

тегишли бўлган

суммаси*

(млн. сўм)


1

2


3

4

5


Ҳаммаси:






Шу жумладан, пахта тозалаш корхоналари бўйича





1.






2.






3.






4.






5.






6.






7.






8.






9.






10.






11.






         

*) Ижобий тафовут суммаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида пахта тозалаш корхоналарининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.



"Ўзпахтасаноат" ҳудудий филиали директори





(имзо)


(Ф.И.О.)

       

М.Ў.

        

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

          





Низомга

4-ИЛОВА



201__ йил _______ ойида ______________

пахта тозалаш корхонасига тегишли бўлган

______ млн. сўм миқдоридаги ижобий тафовут

суммасини фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш

ҲИСОБ-КИТОБИ

       

Т/р

Фермер хўжаликлари

номи


Тайёрланган

пахта хом

ашёсининг

умумий қиймати

(млн. сўм)


Фермер

хўжаликлари

улуши

(%)


Ижобий

тафовутнинг

тегишли бўлган

суммаси*

(млн. сўм)


1

2


3

4

5


Жами:






Шу жумладан:





1.

______________ ф/х





2.

______________ ф/х





3.

______________ ф/х





4.

______________ ф/х





5.

______________ ф/х





6.

______________ ф/х





7.

______________ ф/х





8.

______________ ф/х





9.

______________ ф/х





10.

______________ ф/х





11.

______________ ф/х





                

*) Ижобий тафовут суммаси туман бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида фермер хўжаликларининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.



Пахта тозалаш

корхонаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

  

М.Ў.

  

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

   

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 48-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 7-модда























































Время: 0.1580
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск