Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! 2004 йил 1 январидан бошлаб АВ 24.01.2003 й. 1209-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруги билан тасдикланган Молиявий хисобот шакллари ва уларни тўлдириш Коидаларини амалга киритилганлиги сабабли Мулкчилик шаклидан катъий назар хўжалик субъектлари томонидан мазкур Молиявий хисобот шакллари ва уларни тўлдириш Коидалари амал килмайди.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича Қоидалар (АВ томонидан 19.03.2002 й. 1117-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 07.02.2002 й. 31-сон буйруғига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 19 мартда 1117-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2002 йил 7 февралдаги

31-сон буйруғига

7-СОН ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича

ҚОИДАЛАР


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Кўрсатмаларга мувофиқ молиявий ҳисоботни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан юридик шахс ҳисобланган, барча мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотлар (бундан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, аудиторлик ташкилотлари, биржалар, суғурта ташкилотлари ва банклар мустасно), шунингдек мулкида, хўжалик юритиши ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шу жумладан мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга, солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар ҳисобланган алоҳида бўлинмалар тақдим этадилар. Юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотларининг молия органларига фақат "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" 2-сон шаклини тақдим этишлари керак.

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 15 июнда 47-сон билан тасдиқланган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тўғрисида низомга биноан белгиланади (рўйхат рақами 942, 2000 йил 3 июль, "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2000 йил, 13-сон).


2. Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:

а) Бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;

б) Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;

в) Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот - 3-сон шакл;

г) Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл;

д) Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл;

е) Дебиторлик ва кредиторлик қарзи тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шакл.


3. Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:

а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;

б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;

в) дебиторлик ва кредиторлик қарзи тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шакл.

4. Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат бухгалтерия баланси - 1-сон шакл, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл ва дебиторлик ва кредиторлик қарзи тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар.

5. Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади.

Агар баланс йил бошида ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари изоҳланади. Унда кейинги йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" қонунининг 10-моддасида кўрсатилган юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон) молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги тўғрисида аудитор хулосаси нусхасини, аудиторлик текшируви ўтгандан сўнг 15 кун мобайнида, лекин кейинги ҳисобот йилининг 15 майидан кечиктирмасдан, солиқ органларига тақдим этадилар.

Агар аудиторлик текшируви ташаббус тарзида ўтказилса, корхона молиявий ҳисоботининг тўғрилиги тўғрисида аудитор хулосаси нусхаси, аудиторлик текшируви ўтгандан сўнг 15 кун мобайнида, солиқ органларига тақдим этилади.

7. Молиявий ҳисобот шаклларида барча назарда тутилган кўрсаткичлар келтирилади. Корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар йўқлиги сабабли у ёки бу модда (сатр, устун) тўлдирилмаган тақдирда ушбу модда (сатр, устун) чизиб қўйилади.


8. Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) "Корхона, ташкилот" реквизити - корхонанинг тўлиқ номи (белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТга биноан унинг коди;

б) "Соҳа (фаолият тури)" реквизити - корхонанинг соҳаси (фаолият тури) ва ХХТУТга биноан соҳа (фаолият тури)нинг коди кўрсатилади;

в) "Давлат мол-мулкини бошқариш органи" реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар шундай бўлса) ва унга молиявий ҳисобот юбориладиган органнинг номи кўрсатилади;

г) "Манзил" реквизити - корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади;

д) "Назорат суммаси" реквизити - корхоналар томонидан тўлдирилмайди.


9. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича бошқа амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш лозим.


10. Корхона ва ташкилот барча алоҳида бўлинмалари фаолиятининг кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шакллари кўрсаткичларининг маълумотларига киритилиши керак.


11. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги тақвимий куни ҳисобланади.

Ҳисобот йилида тугатилган ёки қайта ташкил этилган корхона йил бошидан тугатиш (қайта ташкил этиш) пайтига қадар бўлган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот тақдим этади.

Янги ташкил этилган корхоналар молиявий ҳисоботда маблағлар ва уларнинг манбаларини белгиланган тартибда улар рўйхатга олинган ойнинг 1-кунидан ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ташкил этилган корхоналар эса давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабрига қадар кўрсатадилар (мазкур тартиб тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари негизида барпо этилган корхоналарга татбиқ этилмайди).


12. Корхона баланси моддалари пухта ўтказилган активлар ва пассивлар инвентаризацияси билан асосланиши керак. Инвентаризация Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқлаган "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС) (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) билан белгиланган тартибда ўтказилади. Бунда йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишга қадар доимий фаолият кўрсатадиган инвентаризация комиссиялари инвентаризация давомида аниқланган, бойликларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларидаги тафовутларни тартибга солиши керак. Шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари инвентаризация қилиниши керак, у солиштириш далолатномалари ёки ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлаш хатлари билан расмийлаштирилади. Ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларни ўтказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши керак.


13. Молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади, имзолар муҳр билан тасдиқланади.


14. Молиявий ҳисоботда тузатиш ва ўчиришлар бўлмаслиги керак. Хатолар тузатилган тақдирда тегишли таъкидлар қилинади, молиявий ҳисоботга имзо чеккан шахслар тузатиш санасини кўрсатган ҳолда уларни тасдиқлайдилар.


15. Жорий ва ўтган йиллардаги ҳисобот маълумотларини тузатишлар (улар тасдиқланганидан кейин) унинг маълумотлари бузилиши аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади.

Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш давомида улар билан боғлиқ бўлмаган харажатларни ишлаб чиқариш харажатларига (ёки муомала чиқимларига) киритиш натижасида даромадларни яшириш ёки молиявий натижаларни пасайтириш ҳоллари аниқланганда ўтган йил учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида жорий йилда акс эттирилади.



2. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (1-СОН ШАКЛ)


16. Бухгалтерия балансини (бундан кейин - баланс) тузишга қадар таҳлилий ҳисобварақлар бўйича оборотлар ва қолдиқлар ҳисобот даври охирида Бош дафтар ҳ

...
Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск