ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1993 й. ПФ-555-сон "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.1993 й.

N ПФ-555


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎҚУВЧИ ЁШЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб:


1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврида аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси таъсис этилсин. Унинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича жами 22 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан этиб белгилансин.

2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари "аъло" (кўпи билан 25 фоизи "яхши") бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда - юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишларида - Беруний, тиббиёт йўналишларида - Ибн Сино, гуманитар йўналишларда - Навоий, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида - Камолиддин Беҳзод, табиий йўналишларда - Улуғбек, кинематография йўналишида - Худойберган Девонов, тарих ва география йўналишларида - Бобур, жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида - Паҳлавон Маҳмуд, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида - Имом ал-Бухорий, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида - Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда - Ислом Каримов номли.

Белгилансинки:

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;

Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий Аттестация комиссияси 20 кун муддат ичида талабаларга давлат стипендияларини бериш тўғрисидаги Низом ва Тартибни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий ўқув юртини тамомлаганларидан кейин ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси:

мактаб ёшлари орасида вақти-вақти билан турли республика мусобақаларини ўтказсинлар, ёшларнинг халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар;

20 кунлик муддат ичида мактаб ўқувчилари орасида республика олимпиадалари, конкурслари ва мусобақаларини ўтказишнинг Низоми ва Тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсинлар.


6. Олимпиадалар, конкурслар ва мусобақаларнинг ғолибларига қуйидаги пул мукофотлари:

I-V ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг ўн каррадан олти каррагача кўп бўлган халқаро мукофотлар;

I-II-III ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг уч-икки-бир карра кўп бўлган республика мукофотлари белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ҳар йили ана шу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратилишини кўзда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

1993 йилнинг 1 мартидан ушбу Фармонда қайд этилмаган давлат стипендияларини бекор қилсинлар;

уларга белгиланган стипендия жамғармаси доирасида олий ўқув юртларининг тақдимномаларига кўра ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Ўзбекистоннинг ақлий ва маънавий бойлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига бир ярим баробар ҳажмли махсус стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 20 кунлик муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 3-сон, 132-модда









































Время: 0.2193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск