язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Спортнинг алоҳида турлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2010 й. 317-сон "Марказий ипподром" акциядорлик жамиятининг от спорти асосий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2010 й.

N 317



"МАРКАЗИЙ ИППОДРОМ"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

ОТ СПОРТИ АСОСИЙ БАЗАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикада от спортини янада оммалаштириш, ипподромни модернизация қилиш ва "Марказий ипподром" очиқ ақциядорлик жамияти фаолиятини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошкент отчопари" масъулияти чекланган жамиятнинг давлатга тегишли активлари ва мол-мулки негизида устав фонди 16575,11 млн сўм бўлган ва ундаги улушларни қуйидагича тақсимлаган ҳолда "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамияти таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

14945,53 млн сўмни ташкил қиладиган 90,17 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси улуши;

1629,57 млн сўмни ташкил қиладиган 9,83 фоизи - "Тошкент отчопари" масъулияти чекланган жамият улуши.


2. Қуйидагилар "Марказий ипподром" акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари этиб белгиланиши маъқуллансин:

от спортининг миллий ва замонавий турларини фаол ривожлантириш ва тарғиб қилиш;

Тошкент шаҳридаги марказий ипподромнинг моддий-техника базасини халқаро стандартларга етказиш;

турли спорт тадбирлари ва мусобақалари халқаро талабларга мувофиқ даражада ўтказилишини ташкил этиш;

от минишни ўргатишнинг замонавий мактабини яратиш ҳамда от спортининг иқтидорли усталарини тарбиялаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, От спорти федерацияси ҳамда "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятининг:

баҳолаш ташкилоти томонидан 6,756 млрд сўм суммасида белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамияти устав фондидаги 40,17 фоиз миқдоридаги (13315955 дона акция) улушини белгиланган тартибда сотиш;

"Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятининг акцияларини қўшимча равишда чиқариш, устав фонди миқдорини камида 29,5 млрд сўмгача етказиш, уларни жойлаштиришдан олинган маблағларни фақат ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишга сарфлаш учун жамиятнинг махсус мақсадли ҳисобрақамига йўналтириш тўғрисидага таклифларига розилик берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Марказий ипподром" акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари ва От спорти федерацияси раиси киритилади, кўрсатиб ўтилган лавозимлар бўш турган тақдирда унинг таркибига зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

5. "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгашига:

республикада от спортининг асосий базаси сифатида "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва янада ривожлантириш тадбирлари режасини бир ой муддатда ишлаб чиқиш;

жамиятнинг махсус мақсадли ҳисобрақамида жамланаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

ўн кун муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган улушнинг белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилишини таъминласин;

"Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятига жамият акцияларининг қўшимча равишда чиқарилишини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев