ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Бирйўла бериладиган бир марталик тўловлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.1993 й. ПФ-599-сон "Ғалаба куни байрам қилиниши муносабати билан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
26.04.1993 й.
N ПФ-599
ҒАЛАБА КУНИ БАЙРАМ ҚИЛИНИШИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛУҒ ВАТАН УРУШИ
ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилишдаги, унинг иқтисодиёти, маданиятини ривожлантиришдаги, мустақилликни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги катта хизматлари учун, шунингдек 9 май - Ғалаба куни байрам қилиниши муносабати билан:
1. Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногирон байналмилал жангчилар, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари 10 минг сўм миқдорида пул билан мукофотлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Пенсия жамғармаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармонда кўзда тутилган харажатларни пул билан таъминлаш тартиби ва манбаларини аниқласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Пенсия жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати юқорида кўрсатилган рағбатлантириш мукофотининг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 й., 4-сон, 180-модда