Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш Қоидалари (АВ томонидан 16.02.2011 й. 2195-сон билан рўйхатга олинган 25.01.2011 й. Молия вазирлиги 113-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-51-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 16 февралда 2195-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2011 йил 23 январдаги

113, 2010-51-сон қарорига

ИЛОВА



Эркин алмаштириладиган валютага экспорт

қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш

мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни

(ишларни, хизматларни) аниқлаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (I)), Ўзбекистон Республикаси "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 91-модда) 12-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 174-модда) Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий Макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., N 6, 33-модда) мувофиқ, ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш учун ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


товарларни экспорт қилиш - Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиш;


ишларни (хизматларни) экспорт қилиш - ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш.


2. Товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:

контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган божхона юк декларацияси;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.


3. Ишлар ва хизматлар экспорт қилинганлиги факти ҳисобварақ-фактура ёхуд белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланади.


4. Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

солиқ тўловчи билан воситачи ёки ишончли вакил ўртасидаги воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);

солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контракти (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси.


5. Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, агар ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб:

хом ашё мулкдори учун - қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот;

қайта ишловчи корхона учун - қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади.

Туристик ташкилотлар учун ўзи ишлаб чиқарган хизмат деганда, тур доирасида транспорт хизмати кўрсатиш, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни кўрсатишни ўз ичига олувчи туристик хизматлар мажмуи (ёки унинг қисми) тушунилади.

6. Қуйидагилар ишлаб чиқариш технологик жараёни бўлиб ҳисобланмайди:

сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича операциялар;

товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш, қадоқлаш).



II. ТОВАРЛАРНИНГ (ИШЛАРНИ, ХИЗМАТЛАРНИ) ЎЗИ

ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТ ТОИФАСИГА

МАНСУБЛИГИ ФАКТИНИ ТАСДИҚЛАШ


7. Товарларни (ишларни, хизматларни) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиғи бўлиб, корхона томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўйилган белги ҳисобланади.


III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


9. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги учун корхона жавобгардир.

10. Ушбу Қоидаларнинг 2, 3 ва 4-бандларига кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўтказилаётган текширув пайтида давлат солиқ хизмати органларининг талабларига кўра тақдим этилади.


11. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.

        

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 72-модда.















































Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск