ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2002 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2002 й.

N 118



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПИЛЛАЧИЛИК

СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пиллачилик соҳасини янада ривожлантиришни таъминлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва пилла етиштиришни кўпайтириш, пилла етиштиришдан пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2002-2010 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича махсус ажратилган ер майдонларида тут дарахтлари экиш ва пилла етиштириш бўйича топшириқ иловага* мувофиқ белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгиланган топшириқларни бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, мавжуд тут дарахтлари сақланишини, янги тутзорлар барпо этилишини ҳамда пиллачиликда қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликлари ташкил этилишини таъминласинлар.


2. Белгилансинки:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи корхоналарга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига пилла етиштириш учун зарур моддий-техника ресурслари ва бошқа маҳсулотлар, кейинчалик улар қийматини тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда, бериш ҳуқуқига эгадир;

махфий.


3. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига ҳар йили "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга пилла етиштирувчилар билан аванс тўлови ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж  миқдорида, шу жумладан март-апрель ойларида ҳисоблаб чиқилган сумманинг 50-70 фоизи миқдорида, кредитларни йил давомида қайтариш шарти билан, мақсадли кредит ресурслари ажратиш тавсия этилсин.

4. "Ўзбек ипаги" уюшмасига "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимидан фойдаланган ҳолда, истисно тариқасида, 2002 йилда 150 минг қути ва 2003 йилда  160 минг қути ипак қурти уруғини импортдан келтиришга рухсат берилсин, бунда ипак қурти уруғи учун хорижий етказиб берувчига ипак ип билан ҳақ тўланиши, "Ўзбек ипаги" уюшмаси улар бўйича божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлардан ташқари) ва қайта ишлаш қийматидан валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниши назарда тутилсин.

7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада пиллачилик соҳасини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарорининг 12-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З.Усмонов ва Т.Х.Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И.Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2002 й., 7-сон









































Время: 0.1440
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск