Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Молия вазирлигининг 10-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-7-сон "Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 14.02.2011 й. Қарори (АВ томонидан 21.02.2011 й. 2095-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2011 й.

N 2095-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.02.2011 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.02.2011 й.

N 2011-7


ҚАРОРИ



"Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори

киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий

тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2011 йил 3 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 мартдаги 22, 2010-13-сонли "Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

        






Қарорга

ИЛОВА



"Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори

киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий

тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номида ва 1-бандида "базавий" деган сўзлар "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номида ва бутун матн бўйича "базавий" деган сўзлар "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) қарорларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси белгиланган юридик шахсларга;

нотижорат ташкилотларига, шу жумладан, бюджет ташкилотларига;

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотларга".


в) 4-бандда "БРяит" деган белги "МРяит" деган белги билан алмаштирилсин;


г) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ягона солиқ тўлови ЯИТнинг энг кам миқдорининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча ҳисобланади";


д) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари бўйича солиқ ҳисоботи шаклида, тақдим этиладиган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиқиб, ЯИТ ҳисоб-китоби шаклига қуйидаги сатрлар киритилади:

"051" - ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси. Ушбу сатр фақат 3-устуни бўйича тўлдирилади;

"052" - ҳисобот даврида тўланиши лозим. "052"-сатрда ЯИТ ҳисоб-китобининг "050" ва "051"-сатрлари йиғиндиси кўрсатилади";


е) 1 ва 2-иловалари мазкур ўзгартиришларга тегишинча 1 ва 2-иловаларига мувофиқ баён этилсин.




Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА


"Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам

миқдори  киритилиши муносабати

билан ягона ижтимоий тўловни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ

(хўжалик юритувчи субъектлар учун ЯИТ ҳисоб-китобига

илова қилинади, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари)

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Сумма


1


2

3

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони


010


Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари


020


Ҳисобот ойида иш кунлари сони


030


Ҳисобот ойида бир ходим учун ЯИТ нормативи


040


Ҳисобот ойида ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)


050


Ҳисобот ойида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри - аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри)


060


Ҳисобот ойида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр - 060-сатр)


070*


Аввалги ҳисобот даври охиридаги ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)


080


Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)


090


*) Агар устуннинг "060" сатри қиймати 3-устуннинг "050" сатри қийматига тенг ёки ундан катта бўлса, 3-устуннинг "070" сатрида "0" қиймати кўрсатилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў."






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА


"Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам

миқдори  киритилиши муносабати

билан ягона ижтимоий тўловни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ

(микрофирмалар ва кичик корхоналар учун

ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади)

Кўрсаткичлар


Сатр коди


Сумма


1


2

3

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони:


010

X

чоракнинг биринчи ойи учун


0101


чоракнинг иккинчи ойи учун


0102


чоракнинг учинчи ойи учун


0103


Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари:


020

X

чоракнинг биринчи ойи учун


0201


чоракнинг иккинчи ойи учун


0202


чоракнинг учинчи ойи учун


0203


Ҳисобот даврида иш кунлари сони:


030

X

чоракнинг биринчи ойи учун


0301


чоракнинг иккинчи ойи учун


0302


чоракнинг учинчи ойи учун


0303


ЯИТ нормативи:


040

X

чоракнинг биринчи ойи учун


0401


чоракнинг иккинчи ойи учун


0402


чоракнинг учинчи ойи учун


0403


ЯИТнинг энг кам миқдори: (0501-сатр + 0502-сатр + 0503-сатр)


050


чоракнинг биринчи ойи учун (0201-сатр / 0301-сатр х 0401-сатр)


0501


чоракнинг иккинчи ойи учун (0202-сатр / 0302-сатр х 0402-сатр)


0502


чоракнинг учинчи ойи учун (0203-сатр / 0303-сатр х 0403-сатр)


0503


Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси, шу жумладан:


060


чоракнинг биринчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0501-сатри - аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри


0601


чоракнинг иккинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри - ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0501-сатри


0602


чоракнинг учинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0503-сатри - ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри


06031


ҳисобот даврида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (0701-сатр + 0702-сатр + 0703-сатр)


070


чоракнинг биринчи ойи учун (0501-сатр - 0601-сатр)


0701*


чоракнинг иккинчи ойи учун (0502-сатр - 0602-сатр)


0702*


чоракнинг учинчи ойи учун (0503-сатр - 0603-сатр)


0703*


Аввалги ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)


080


Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси, шу жумладан (070-сатр + 080-сатр)


090


I ой охирида (0701-сатр + 080-сатр)


0901


II ой охирида (0702-сатр + 0901-сатр)


0902


III ой охирида (0703-сатр + 0902-сатр)


0903


*) Агар 3-устуннинг "0601", "0602" ва "0603" сатрлари қиймати 3-устуннинг тегишинча "0501", "0502" ва "0503" сатрлари қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг "0701", "0702" ва "0703" сатрларида "0" қиймати кўрсатилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


          

М.Ў."



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 78-модда.























Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск