ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.02.2011 й. 2199-сон билан рўйхатга олинган 25.01.2011 й. Иқтисодиёт вазирлиги 3-сон, Молия вазирлиги 7-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-2-сон қарори билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2011 йил 21 февралда 2199-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги ва
Давлат солиқ қўмитасининг
2011 йил 25 январдаги
ИЛОВА
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган
асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш
тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 7-бандига мувофиқ ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни (кейинги ўринларда тўлов деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади, бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
тўлов - унумли фойдаланиш муддати ўтган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун бюджетга тўлов;
асбоб-ускуна - маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган машина ва асбоб-ускуналар;
тўлиқ эскирган асбоб-ускуна - бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускуна:
асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган асбоб-ускуналар гуруҳи рўйхатига киритилган бўлса;
асбоб-ускуна бўйича юз фоизлик эскириш (амортизация) ҳисобланган бўлса;
асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 5-банди хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унумли фойдаланиш муддатидан ортиқ муддатларда фойдаланилаётган бўлса;
асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати - уни сотиб олиш, қуриш (барпо қилиш) ва тайёрлаш, етказиб бериш ҳамда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш учун сарфланган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолдаги ҳақиқий харажатлар қиймати.
3. Тўлов тўловчилар бўлиб, ташкилот балансида асосий воситалар сифатида ҳисобга олинган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилаётган юридик шахслар ҳисобланади.
III. УСКУНАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ
МУДДАТИНИ АНИҚЛАШ
4. Асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади.
5. Гуруҳлар бўйича асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади:
агар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ўрнатилган асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда кўрсатилган муддатлардан юқори ўрнатилган бўлса, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжат асосида ҳисобга олинади;
агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбир ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ ваколатли орган томонидан асбоб-ускунани техник диагностикадан ўтказиш натижасида, унинг фойдаланиш муддати узайтириладиган бўлса, асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати узайтирилган муддатни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
6. Тўлов ҳисоблаш учун база бўлиб, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган меъёрларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобланади, бундан қуйидагилар мустасно:
молиявий ижара (лизинг) шартномасига кўра олинган асбоб-ускуна, молиявий ижара (лизинг) шартномаси муддати давомида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган асбоб-ускуна.
V. ТЎЛОВ МИҚДОРИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
7. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.
8. Тўлов суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
П = Пст х С / 100, бу ерда:
П - тўлов суммаси;
Пст - асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (31 декабрь);
С - фоизда белгиланган тўлов миқдори.
Масалан, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги (яъни, 31 декабрь ҳолатига) бошланғич қиймати 50000 минг сўмни ташкил этади, 2011 йил учун тўлов миқдори эса 0,25 фоиз миқдорида белгиланган. У ҳолда бюджетга тўланадиган тўлов суммаси 125 минг сўмни ташкил этади (50000 х 0,25 / 100).
9. Ҳисобот даври бўлиб календарь йил ҳисобланади.
ЭТИШ ВА ТЎЛОВНИ ТЎЛАШ
10. Тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланилганлик учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади.
11. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов, маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмаган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ўтказилади.
12. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик счёти бўйича амалга оширилади.
Ҳисобланган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:
9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебети;
(6400) бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш счётининг кредити.
Бюджетга ўтказилган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:
(6400) бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш счётининг дебети;
пул маблағларини ҳисобга олиш счётининг кредити.
IX. ТЎЛОВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ
СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ
13. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.
14. Тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
15. Тўловни ўз вақтида бюджетга ўтказмаганлик учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня ҳисобланади.
1-ИЛОВА
Тўлов ундириладиган асбоб-ускуналар рўйхати
ва уларнинг унумли фойдаланиш муддатлари
Асбоб-ускуналар |
Кодлар (шифрлар) |
Унумли фойдаланиш муддати (йилларда) |
Кучланиш асбоб-ускуналари |
40 |
|
Теплотехник асбоб-ускуналар |
400 |
25 |
Турбина асбоб-ускуналари |
401 |
33 |
Электродвигателлар ва дизель-генераторлар |
402 |
20 |
Комплекс қурилмалар |
403 |
22 |
Ички ёнув двигателлари |
404 |
10 |
Бошқа кучланиш асбоб-ускуналари |
407 |
19 |
Ишчи асбоб-ускуналар |
41-46 |
|
Металл кесувчи асбоб-ускуналар |
410 |
12 |
Қуймачилик ишлаб чиқариши учун асбоб-ускуналар |
411 |
20 |
Темирчилик ва пресслаш асбоб-ускуналари |
412 |
20 |
Абразив металлар ва олмос ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар |
413 |
12 |
Компрессор асбоб-ускуналари |
414 |
19 |
Насослар |
415 |
10 |
Газ тозаловчи ускуналар ва вентиляцион машина ва асбоб-ускуналар |
416 |
14 |
Юк кўтариш-транспорт ва юклаш-тушириш асбоб-ускуналари |
417 |
25 |
Ер ва кон ишлари учун асбоб-ускуналар |
418 |
15 |
Гидромеханизация асбоб-ускуналари |
419 |
12 |
Бетон ва пардозлаш ишлари учун асбоб-ускуналар |
420 |
8 |
Йўл қурилиши асбоб-ускуналари |
421 |
23 |
Қозиқ қоқиш ишлари учун асбоб-ускуналар |
422 |
14 |
Кабель (ўраш) ўтказиш учун асбоб-ускуналар |
423 |
33 |
Сув ости техник ишлари учун асбоб-ускуналар |
424 |
21 |
Электрогазосварка ва кесиш учун асбоб-ускуналар |
425 |
15 |
Майдалаш, саралаш ва бойитиш учун асбоб-ускуналар |
426 |
20 |
Геология-қидирув асбоб-ускуналари |
427 |
10 |
Ер ости ва очиқ тоғ ишлари учун асбоб-ускуналар |
428 |
12 |
Технологик жараёнлар учун мўлжалланган барча турдаги махсус сиғимлар |
429 |
16 |
Қора металлургия асбоб-ускуналари |
430 |
20 |
Рангли металлургия асбоб-ускуналари |
431 |
20 |
Кимё саноати ва минерал ўғитлар саноати асбоб-ускуналари |
432 |
18 |
Иссиқлик алмашинувчи ускуналар, кимё саноати печи ва бошқа махсус асбоб-ускуналар |
433 |
15 |
Нефть ва газ қазиш ва бурғулаш учун асбоб-ускуналар |
434 |
18 |
Нефтни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари |
435 |
13 |
Нефть-кимё саноати асбоб-ускуналари |
436 |
16 |
Газ саноати асбоб-ускунлари |
438 |
20 |
Электрон саноат асбоб-ускуналари |
440 |
9 |
Қурилиш материаллари саноати асбоб-ускуналари |
441 |
17 |
Ойначилик саноати асбоб-ускуналари |
442 |
16 |
Кабель саноати асбоб-ускуналари |
443 |
18 |
Ўрмон саноати асбоб-ускуналари |
444 |
10 |
Ёғочни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари |
445 |
11 |
Целлюлоза-қоғоз саноати асбоб-ускуналари |
446 |
18 |
Полиграфия саноати асбоб-ускуналари |
448 |
13 |
Енгил саноат асбоб-ускуналари |
449 |
13 |
Озиқ-овқат саноати технологик асбоб-ускуналари |
450 |
13 |
Гўшт ва сут саноати асбоб-ускуналари |
451 |
13 |
Медицина ва микробиология саноати асбоб-ускуналари |
460 |
16 |
Изоҳ: асбоб-ускуналар кодлари (шифрлари) 1990 йилдаги асбоб-ускуналарнинг ягона амортизация нормаларига (УЯАН) мувофиқ келтирилган.
2-ИЛОВА
Юридик шахс
штампи
туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига |
Солиқ тўловчи |
|
(корхона, ташкилот номи) |
СТИР |
Телефон |
Тўловчи манзили |
Ҳисоб-китоб счёти N |
|
(банк муассасаси номи, код) |
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов
МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ
____ йил солиқ даври учун
минг сўм
Кодлар (шифрлар) |
Асбоб-ускуна номи (белги- ланган рўй- хатга кири- тилган) |
Сатр коди |
Асбоб- ускунани ишга тушириш санаси |
Асбоб- ускунанинг унумли фойдаланиш муддати |
Тўлиқ эскирган асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (31 декабрь) |
Тўлов миқ- дори, % да |
Бюджетга тўланадиган тўлов суммаси (6-уст. х 7-уст.) |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
жами |
010 |
||||||
0101 |
|||||||
0102 |
|||||||
... |
Раҳбар |
|||
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
Бош бухгалтер |
|||
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
"___"_____________ 201__йил
М.Ў.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 77-модда.