ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2002 й. 111-сон "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.04.2002 й.
N 111
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ДАВЛАТ
МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда атроф табиий муҳит ҳолатини, табиий ресурслардан фойдаланилишини кузатиш, атроф табиий муҳитни баҳолаш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш ва салбий жараёнлар оқибатларини бартараф этиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати юритилишини ахборот билан таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази:
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низомга мувофиқ идоравий Низомларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва келишсинлар ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
2002 йил охиригача Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг мониторинги дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
кўрсатиб ўтилган Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни календарь йилга ажратиладиган умумий бюджет маблағлари доирасида маблағ билан таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Cултонов
"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2002 й., 7-сон
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 4, 19-модда.