Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.04.2002 й. 111-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 апрелдаги

111-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида атроф табиий

муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


1. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, унинг ҳолатини баҳолаш, салбий жараёнларни прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида бошқа антропоген фаолият таъсири ва табиий ресурслардан фойдаланиш туфайли атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирларга (жараёнларга) учраши мунтазам кузатиладиган ва тасдиқланган дастур бўйича бажариладиган тизим ҳисобланади.


2. Атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик қисмлари ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг табиий, техноген ва табиий-техноген омиллари ва манбалари мониторинг объектлари ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:

атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражасини, шунингдек антропоген таъсирлар остида унда юз бераётган жараёнларни кузатишни ташкил этиш ва юритиш;

атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш;

унда юз бераётган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва бартараф этишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;

атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий ресурсларнинг давлат кадастрлари соҳасида давлат назоратини ахборот билан таъминлаш.


4. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади ва у қуйидагилардан иборат бқлади:

ифлосланиш манбалари мониторинги (эмиссия);

атмосфера ифлосланиши мониторинги;

ер усти ва ер ости сувлари ифлосланиши  мониторинги;

хавфли табиий-техноген жараёнлар мониторинги;

ернинг ва ер устидаги экотизимнинг ифлосланиши мониторинги;

фон мониторинги.


5. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги қуйидаги даражалар бқйича амалга оширилади:

республика мониторинги (Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олади);

минтақавий мониторинг (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чекланган ҳудудни қамраб олади);

маҳаллий (импакт) мониторинг (муайян табиий-техноген ва ландшафт-экологик комплекслар ҳудудини қамраб олади).


6. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги табиий муҳитнинг ҳолати устидан махсус ташкил этилган тизимли кузатишларни (пунктларда кузатиш, суратга олиш, текшириш, қидириш ва масофадан туриб кузатиш), ўзгаришларни аниқлаш, баҳолаш ва прогноз қилишни ўз ичига олади. Улар қуйидагилардан иборатдир:

атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш манбаларининг ҳолати;

атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг физик, кимёвий ва биологик жараёнлари ва омиллари;

атмосфера ҳавосининг, ер усти ва ер ости сувларининг, тупроқнинг, ер устидаги экологик тизимлар ва геологик муҳитнинг ифлосланиш даражаси  ҳолати;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати ҳамда техногенез таъсир остида уларнинг ифлосланиши жараёнлари.


7. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш изчил кузатишларни (даврий ва жорий), ўзгаришларнинг йўналиши ва интенсивлигини умумлаштириш ва таҳлил этиш, олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифат ҳолати нормативлари билан таққослаш йўли билан ҳамда эҳтимол тутилган экологик зарарни ҳисобга олган ҳолда бажарилади.


8. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича тезкор маълумотлар, ахборотлар, прогнозлар ва тавсиялар тузилади ҳамда уларга ўзгаришларнинг, айниқса салбий ўзгаришларнинг динамикасини, йўналиши ва интенсивлигини тавсифловчи мавзули хариталар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинади.


9. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органларининг мониторинг тизимларини бирлаштириш асосида шакллантирилади.


10. Давлат мониторинги бўйича ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг мониторинги дастури бўйича ўтказилади.


11. Атроф табиий муҳит объектлари мониторинги атроф табиий муҳит мониторингини юритувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ягона методика бўйича амалга оширилади.

12. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги:

ифлосланиш манбалари мониторинги ва ер усти экотизимлари мониторинги  Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан;

атмосфера ифлосланиши, ер усти сувларининг (табиий сув оқимларининг), тупроқнинг ифлосланиши ва фон мониторинги - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан;

асосий сув оқимларидаги коллектор-дренаж сувлари сифати (минераллашиши) мониторинги - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

ерларнинг ифлосланиши мониторинги - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан;

ер ости сувлари ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан;

атроф табиий муҳит санитария-гигиеник мониторинги - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  амалга оширилади.

Атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторинги фаолияти атроф табиий муҳит ҳолатининг ёмонлашишига олиб келаётган ёки олиб келиши мумкин бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бошқарувчи органлари  томонидан амалга оширилади.

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг атроф табиий муҳит давлат мониторинги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

13. Давлат мониторинги тизимида атроф табиий муҳитнинг ҳолати устидан назоратни амалга оширувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли хизматига атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотларни (ҳисоботлар, ахборотлар, даврий бюллетенларни) бепул беришади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва тегишли идоравий хизматлар манфаатдор корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги махсус мақсадли ахборотни уларнинг сўровлари бўйича шартномавий асосда тақдим этишади, давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган тадқиқотларни, шунингдек ҳукумат сўровлари асосида таъминлаш ҳоллари бундан мустасно.

14. Мониторинг бўйича ахборотларни умумлаштириш 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат ахборот-таҳлил маркази, шунингдек вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) томонидан амалга оширилади.

15. Қуйидагилар Давлат ахборот-таҳлил маркази томонидан амалга оширилади:

барча идоравий ахборот тизимлари билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни интеграциялаш ва таҳлил қилиш;

атроф табиий муҳитнинг мониторинги давлат дастурлари бажарилишини назорат қилиш, унга тузатишлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва умумлаштириш;

республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар доирасида экологик вазият ўзгаришларини прогноз қилиш, антропоген фаолият туфайли табиий муҳитга етказиладиган зарарни баҳолаш;

табиатдан фойдаланишни бошқаришни, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни  ахборотлар билан таъминлаш;

аҳоли ва жамоатчиликни экологик вазият тўғрисида хабардор қилиш.


16. Мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қўмитаси томонидан тасдиқланган методика бўйича қуйидагиларни амалга оширадилар:

табиий экологик тизимлар ёки маъмурий-ҳудудий тузилмалар доирасида барча кузатиш ва назорат қилиш хизматлари билан ахборот бқйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

маъмурий-ҳудудий тузилмалар ва табиий экологик тизимлар доирасида табиий муҳит, табиий ресурсларнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, ишлаш, таҳлил қилиш ва ахборот тайёрлаш;

атроф табиий муҳитнинг мониторинги минтақавий (ҳудудий) дастури бажарилишини назорат қилиш, унга тузатишлар киритиш ва уни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

табиий муҳит компонентларининг ўзгаришини прогноз қилиш ва ҳудудий тузилмалар доирасида экологик ҳалокатлар, фавқулодда экологик вазиятлар зоналарининг, шунингдек табиий муҳитдаги салбий ўзгаришлар вужудга келишининг олдини олиш тадбирларини  ахборот билан таъминлаш.


17. Кузатишларнинг муддатлари ва даврийлигига кўра атроф табиий муҳитнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотлар:

йил давомида мунтазам равишда олинадиган ва атроф табиий муҳит объектларида рўй берадиган ўзгаришларни  қайд қилувчи жорий ахборотга;

йиллар ва даврлар бўйича мунтазам равишда олинадиган табиий тусдаги даврий ахборотга бўлинади.


18. Табиий муҳит, техноген экологик тизимларнинг аҳволи ва табиий ресурслардан фойдаланиш устидан кузатишлар вақтида олинган жорий ахборотлар маъмурий-ҳудудий тузилмалар бўйича ҳамда алоҳида табиий комплекслар бўйича умумлаштирилади.


19. Даврий ахборот Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) томонидан мониторинг бўйича жорий ахборот асосида умумлаштирилади.


20. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) ҳар йили 1 мартдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига минтақалар бўйича табиий муҳитнинг аҳволи тўғрисида ахборотлар (ҳисоботлар) тақдим этадилар, алоҳида хавфли ва йўл қўйилиши мумкин бўлган чегарадан ташқари жараёнлар аниқланган тақдирда тезкор (шошилинч) маълумотлар жўнатадилар.

21. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат ахборот-таҳлил маркази вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисоботлари асосида ҳар йили 15 апрелгача Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисидаги миллий ахборотни тузади ва нашр этади.

22. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимини юритиш ишлари бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар томонидан уларга календарь йил учун ажратилган умумий бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Атроф табиий муҳит мониторинги бўйича давлатлараро ва халқаро дастурларни маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузиладиган битимлар ва шартномаларда белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг

давлат мониторинги тизимининг амал қилиш

СХЕМАСИ

























Атроф табиий муҳит мониторинги объектлари


Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг табиий ва техноген омиллари ва


Табиий муҳит ва табиий ресурслар
































































































Мониторинг турлари ва бажарувчилар

Ифлослантириш манбалари мониторинги (эмиссиялар)

Давлат экология қўмитаси


Атмосферани ифлослантириш мониторинги

"Ўзгидромет" маркази,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ер усти ва ер ости сувларини ифлослантириш мониторинги

"Ўзгидромет" маркази, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Ерлар ва ер усти экологик тизимларнинг ифлослантириш мониторинги

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси


Хавфли табиий-техноген жараёнлар мониторинги

Давлат геология қўмитаси



Фон мониторинги

"Ўзгидромет" маркази














































































Мониторинг функциялари


Эмиссия назорати




Атроф муҳитга таъсирни назорат қилиш



Атроф муҳит сифатини назорат қилиш
































































Мониторинг натижалари


Эмиссиялар норматив ҳолатини баҳолаш

Ифлосланиш даражасини баҳолаш, прогноз қилиш ва жараёнларнинг атроф табиий муҳитга салбий таъсири оқибатларини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиш














Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат

мониторинги маълумотларини узатиш ва умумлаштириш

СХЕМАСИ






Давлат экология қўмитасининг

Давлат ахборот-таҳлил маркази (ДАТМ)











































Идоравий ахборот-таҳлил бўлинмалари

(хизматлари)



























Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



"Ўзгидромет" маркази


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси


Давлат геология қўмитаси


Бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари













































































Время: 0.2107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск