язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ЭГ-01/10-5397-сон, Молия вазирлиги 9-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-14-сон "Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни белгилаш қоидалари ва уларга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 25.01.2011 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2011 й. 420-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2011 й.

N 420-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.01.2011 й.

N ЭГ-01/10-5397


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.01.2011 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.01.2011 й.

N 01-02/19-14


ҚАРОРИ



Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган

маҳсулотни белгилаш қоидалари ва уларга

ўзгартиришни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида


(2011 йил 26 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 225-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 18-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни белгилаш қоидалари (рўйхат рақами 420, 1998 йил 8 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 9 июлда 01/12-1-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 июлда 13-02-13/320-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 10 июнда 02/20-15-сон билан тасдиқланган "Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 апрелда 420-сон билан рўйхатга олинган Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни белгилаш қоидаларига 1-сон ўзгартириш" (рўйхат рақами 420-1, 1998 йил 17 июль).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

       

      

        

Г. Саидова

Молия вазири

         

         

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

         

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 71-модда.