ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Халқ таълими вазирининг 11.02.2011 й. 21-сон "Вояга етмаганларни қабул қилиш-тақсимлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси махсус муассасаларининг низомини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.02.2011 й. 761-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.02.2011 й.

N 761-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

11.02.2011 й.

N 21


БУЙРУҒИ




Вояга етмаганларни қабул қилиш-тақсимлаш

ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси

махсус муассасаларининг низомини ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида


(2011 йил 5 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон "Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 435-модда), 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 445-модда) ва 2010 йил 26 ноябрдаги 269-сон "Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 446-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Вояга етмаганларни қабул қилиш-тақсимлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси махсус муассасаларининг низоми (рўйхат рақами 761, 1999 йил 2 июль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                    А. Марахимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 81-модда.

























Время: 0.2131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск