Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Молия вазирлигининг 11-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 56-сон "Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 15.02.2011 й. Қарори (АВ томонидан 23.02.2011 й. 2136-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.02.2011 й.

N 2136-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.02.2011 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.02.2011 й.

N 56


ҚАРОРИ


"Бир талабани ўқитиш харажатларидан

келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига

олий таълим муассасаларининг харажатларини

норматив режалаштириш ва молиялаштириш

тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 5 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сон "Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67, 329-сонли қарори билан тасдиқланган "Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 2136, 2010 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

           





Қарорга

ИЛОВА



"Бир талабани ўқитиш харажатларидан

келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига

олий таълим муассасаларининг харажатларини

норматив режалаштириш ва молиялаштириш

тартиби тўғрисида"ги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили келгуси молия йили учун бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика олий таълим муассасаларининг гуруҳлари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларини тасдиқлайдилар.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. ОТМнинг харажатлар сметасини тузиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами N 2157, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 440-модда) асосан амалга оширилади.".


3. 10-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"стипендия харажатлари стипендиялар миқдорлари ва амалдаги стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ ҳисобланади;".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 82-модда.







































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск