язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Марказий банк кредитлари. Марказий банк ҳисоб ставкаси/ Марказий банк Бошқарувининг 22.01.2011 й. 1/1-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.02.2011 й. 2201-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.02.2011 й.

N 2201




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.01.2011 й.

N 1/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш

кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 5 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 51-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 9 ноябрдаги 19/8-сонли қарори билан тасдиқланган "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида низом" (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 566, 1998 йил 17 декабрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 2001 йил 4 августдаги 18/1-сонли қарори (рўйхат рақами 566-1, 2001 йил 18 август);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 22 августдаги 14/8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 501, 1998 йил 16 октябрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 3/3-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар" (рўйхат рақами 501-1, 1999 йил 1 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 ноябрдаги 21/11-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар" (рўйхат рақами 501-2, 2000 йил 22 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларга ломбард кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 2008 йил 12 апрелдаги 9/8-сонли қарори (рўйхат рақами 501-3, 2008 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 165-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чет эл валютасини гаровга олган ҳолда банкларга кредит ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 20 апрелдаги 9/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1138, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон).


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                      Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 80-модда.