ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Марказий банк кредитлари. Марказий банк ҳисоб ставкаси /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.02.2011 й. 2201-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.01.2011 й. 1/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 23 февралда 2201-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2011 йил 22 январдаги

1/1-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш

кредитларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Марказий банк томонидан тижорат банкларига (бундан буён матнда банклар деб юритилади) қайта молиялаш кредитларини бериш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қайта молиялаш кредити (бундан кейинги ўринларда - кредит деб юритилади) - Марказий банк томонидан банкларга, уларнинг ликвидлигини сақлаш мақсадида бериладиган кредит;


ломбард кредити - Марказий банк томонидан давлат қимматли қоғозларини гаровга олган ҳолда, ўзгармас ёки кимошди савдоси орқали шаклланадиган фоиз ставкасида банкларга бериладиган кредит;


тузатиш коэффициенти - давлат қимматли қоғозларининг бозор нархлари ва чет эл валютаси курсларининг эҳтимолий ўзгаришларидан келиб чиқиб, кредит хатарларининг олдини олиш мақсадида, Марказий банк томонидан белгиланадиган, банкларга бериладиган кредит суммаси билан гаровга қўйилган таъминоти ўртасидаги максимал нисбатни билдирувчи 0 дан 1 гача оралиқда бўлган рақамли кўрсаткич;


ўзгармас фоиз ставкаси - монетар сиёсат мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, банкларга уларнинг аризасига асосан берилаётган кредитлар учун Марказий банк Бошқаруви томонидан ўрнатиладиган фоиз ставкаси;


чегириш ставкаси - кредитларни жойлаштириш бўйича ўтказиладиган кимошди савдосига қўйилган кредитлар умумий суммасини қамраб олган аризаларнинг охирида ариза берган банк томонидан кредит учун таклиф этилган фоиз ставкаси.


2. Марказий банк томонидан банкларни кредитлаш монетар сиёсатнинг тегишли йил учун асосий йўналишларидан келиб чиқадиган вазифаларга мувофиқ ҳолда, банк тизими ликвидлигини сақлаш ва тартибга солиш мақсадида амалга оширилади.

Кредитлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида таъминланганлик, муддатлилик, қайтаришлик ва тўловлилик шартлари асосида берилади.


3. Кредитлар банкларга ўзгармас фоиз ставкалари ва (ёки) аризаларининг кимошди савдоларини ўтказиш орқали юзага келган фоиз ставкалари бўйича берилади.


4. Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банклар қуйидаги активлардан бирини ёки бир нечтасини гаровга қўйиши мумкин:

чет эл валютаси;

халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар;

давлат қарз мажбуриятлари (давлат қимматли қоғозлари);

ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари.


5. Кредитларнинг муддатлари Марказий банк Бошқаруви томонидан белгиланади.

Кредит маблағлари банкнинг тегишли ҳисобварағига кредит шартномаси имзоланган куни ўтказиб берилади. Кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар банклар томонидан шартномада кўрсатилган муддатда қайтариб берилади (мазкур операция дам олиш кунларига тўғри келган ҳолларда, кейинги иш кунида амалга оширилади).

Кредитларнинг муддатлари кредит маблағлари банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказилган кундан бошлаб, календарь кунлари билан ҳисобланади.


6. Ўзгармас фоиз ставкасида бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, кредитларнинг муддатидан келиб чиқиб, Марказий банк Бошқаруви томонидан ўрнатилади.

Ўзгармас фоиз ставкаси бўйича берилаётган кредитлар миқдорига чеклашлар белгиланмайди. Мазкур кредитлар тегишли йил учун қабул қилинган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда берилади.


7. Кимошди савдолари асосида бериладиган кредитлар учун фоиз ставкалари кимошди савдолари натижасида аниқланади ва унда юзага келадиган чегириш ставкалари Марказий банкнинг Кредит қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Кредитлар кимошди савдоси асосида берилаётганда Марказий банк томонидан кредитларнинг энг юқори миқдори белгиланади.


8. Кредит ресурсларининг кимошди савдоси "америкача" ёки "голландча" усулда ўтказилиши мумкин.

Америкача усул - қондириладиган аризалар банклар томонидан таклиф этилган ҳамда кимошди савдолари бўйича Марказий банк томонидан ўрнатилган чегириш ставкасига тенг ёки ундан юқори бўлган ставкада қондирилади;

Голландча усул - қондириладиган аризалар банклар томонидан таклиф этилган энг паст фоиз ставкасида (яъни, кимошди савдоси натижаларига кўра Марказий банк томонидан ўрнатилган чегириш ставкасида) қондирилади.

Марказий банк кредит кимошди савдоларини ўзи ўрнатган ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилган бошқа шартларда ҳам ўтказиши мумкин.


9. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш, шартномада кўрсатилган миқдор ва тартибда, кредит ажратилган кундан бошлаб, у тўлиқ қайтарилган кундан олдинги кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.

Банклар кредитни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман қайтаришлари мумкин. Бунда кредитлар бўйича фоизлар фақат кредитдан фойдаланилган давр учун ҳисобланади.


10. Марказий банк кимошди савдоларини ўтказиш тўғрисида камида 5 иш куни олдин оммавий ахборот воситалари орқали расмий хабар беради.

Кимошди савдоси ўтказилганидан кейин Марказий банк унинг натижаларини, юзага келган чегириш ставкасини кўрсатган ҳолда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.



II. КРЕДИТ ОЛУВЧИ БАНКЛАРГА ВА КРЕДИТ

ТАЪМИНОТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


11. Банклар кредит олиш тўғрисида ариза берган вақтда қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш;

белгиланган иқтисодий нормативларга тўлиқ риоя қилиш;

банк устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган меъёр талабларидан кам бўлмаслиги;

Марказий банк томонидан берилган кредитлар бўйича асосий қарзни қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш борасида муддати ўтган қарздорликнинг бўлмаслиги;

охирги уч ой мобайнида аввал берилган қайта молиялаш кредитлари бўйича қарзларни қайтариш муддатини кечиктирмаган бўлиши.

Ломбард кредити олмоқчи бўлган банк юқоридаги талабларга жавоб бериши билан бирга Ўзбекистон республика валюта биржасида (бундан буён матнда ЎзРВБ деб юритилади) давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун очилган ҳисобвараққа (бундан буён матнда ДЕПО ҳисобварағи деб юритилади) эга бўлиши лозим.

12. Банкларга берилаётган ломбард кредити таъминоти сифатида гаровга олинадиган давлат қимматли қоғозлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

давлат қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шартлари, муддатлари, ликвидлиги, эмитентларининг мавқеи ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Марказий банк бошқаруви томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тасдиқланадиган Марказий банк томонидан ломбард кредит таъминоти сифатида гаровга олинадиган давлат қимматли қоғозлари рўйхатига киритилган бўлиши;

давлат қимматли қоғозларининг ҳисоби ДЕПО ҳисобварағида юритилиши;

банкка мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги, банкнинг бошқа мажбуриятлари билан боғланмаганлиги ҳамда ДЕПО ҳисобварағининг аҳволи тўғрисидаги кўчирма билан тасдиқланганлиги;

давлат қимматли қоғозлари тўловини амалга ошириш муддати ломбард кредитини қайтаришнинг охирги муддати етиб келгандан кейин 10 календарь кунидан кам бўлмаслиги.


13. Банк аризасида сўралган ломбард кредити ва унга ҳисобланган фоизлар суммасининг етарли даражада таъминланганлигини дастлабки текшириш вақтида гаровга қўйилган давлат қимматли қоғозларининг бозор нархи сифатида расмий эълон қилинадиган ўртача нарх қабул қилинади.

Сўралган ломбард кредитининг суммаси (шу жумладан, кредит учун ҳисобланган фоизлар суммаси) гаровга қўйилаётган давлат қимматли қоғозларининг Марказий банк белгилаган тузатиш коэффициентига кўпайтирилган бозор нархидан (ариза кўриб чиқилган кундан олдинги кунда юзага келган) ошмаслиги лозим.


14. Банклар чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олишлари учун Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказидаги (бундан кейинги ўринларда - ҲККМ деб юритилади) 29896 - "Бошқа мажбуриятлар" баланс ҳисобварағида алоҳида очилган "Гаровга олинган чет эл валютаси" шахсий ҳисобварағига чет эл валютасини белгиланган тартибда ўтказишлари лозим.

Бунда, кредит олиш учун чет эл валютасини гаровга қўйиш АҚШ доллари, Евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва (ёки) Япония иенасида амалга оширилиши мумкин.


15. Банкларга ажратилган кредитлар ва ундан кўзда тутилган муддатда фойдаланилганлиги учун ҳисобланадиган фоизларнинг умумий миқдори, чет эл валютаси гаровга олинган кундаги Марказий банк томонидан чет эл валютасининг сўмга нисбатан белгиланган курси бўйича ҳисобланган валюта маблағларининг тузатиш коэффициентига кўпайтирилган сўмдаги эквивалентидан ошмаслиги керак.



III. ЛОМБАРД КРЕДИТЛАРИНИНГ БЕРИЛИШИ

ВА ҚАЙТАРИЛИШИ ТАРТИБИ


1-§. Банкларга ўзгармас ставка бўйича

ломбард кредитини бериш


16. Банкларга ломбард кредити Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шартнома асосида берилади.


17. Банк ломбард кредитини олиш учун амалиёт куни соат 10:30 гача Марказий банкка ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард кредитини олиш тўғрисидаги аризани мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этади ва бу аризалар мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклдаги қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади.


18. Аризани қабул қилиш жараёнида Марказий банк томонидан қуйидагилар текширилади:

аризанинг тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлиги;

аризада кўрсатилган банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимига ўтказилиши лозим бўлган давлат қимматли қоғозлар таркиби ва сони тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги;

сўралган ломбард кредити, шу жумладан, фоизларнинг банкнинг депозитарийдаги оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" тегишли бўлимига ўтказилиши лозим бўлган давлат қимматли қоғозларининг зарур суммаси билан таъминланганлиги;

банк томонидан мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган талабларга риоя этилиши.


19. Марказий банк амалиёт куни давомида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, текширади ва ломбард кредитини бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Сўралган ломбард кредити суммасининг етарли даражада таъминланганлигини текшириш учун кредитни таъминлашга берилган давлат қимматли қоғозларининг бозор нархи тўғрисидаги биржа маълумотларидан фойдаланилади.

Агарда банкнинг гаровга олинган давлат қимматли қоғозлари бозор нархи (Марказий банк белгилаган тузатиш коэффициентига кўпайтирилган) ломбард кредити бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни таъминлаш учун етарли ёки ундан кўп бўлса, ломбард кредити етарли даражада таъминланган ҳисобланади.

Етарли даражада таъминланмаслик банкка сўралган миқдордан кам ҳажмда ломбард кредити беришга асос бўлади.


20. Мазкур Низомда қарз олувчи банкка қўйилган талаблар бажарилмаса, Марказий банк жорий амалиёт куни давомида банкнинг аризасини рад этади ва унга ломбард кредити бериш тўғрисидаги аризани қондирмаслик тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган шаклда хабарнома юборади.

Мазкур Низомда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганда Марказий банк банклар билан ломбард кредити бериш тўғрисида шартнома тузиб, уларнинг аризаларини қондиради.


21. Ломбард кредити бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда Марказий банк амалиёт куни давомида ариза берган банкка кредит бериш борасидаги шартлар кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасида берилган шаклдаги хабарномани ҳамда ломбард кредити тўғрисидаги шартномани тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.


22. Қарз олувчи банк хабарномани олгандан сўнг, банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимига давлат қимматли қоғозларини ўтказади.

23. Қарз олувчи банк томонидан имзоланган ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномани Марказий банк кейинги иш куни соат 10:00 гача қабул қилиб олади.

Шартномага банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлими рақами кўрсатилган ҳолда банкнинг ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади. Ушбу илова сўралган ломбард суммасини олиш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар банкнинг ДЕПО ҳисобварағи бўлимига ўтказилганлигини тасдиқлайди.

24. Марказий банк мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кунда ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномани имзолайди ва қарз олувчи банкнинг тегишли ҳисобварағига кредит суммасини ўтказади.


25. Шартнома мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса, Марказий банк шартнома тузмайди ва банкка ломбард кредитини бермайди.


26. Ломбард кредити берилган кун кредит суммаси банкнинг ҲККМдаги тегишли ҳисобварағига ўтказилган кун ҳисобланади.



2-§. Ломбард кредити кимошди савдоларини ўтказиш


27. Ломбард кредитларини кимошди савдолари асосида беришда Марказий банк ҳар бир кимошди савдоларига қўйиладиган кредитнинг энг юқори ҳажмига лимит белгилайди.

Кимошди савдоларига қабул қилинган аризалар банклар томонидан таклиф этилган фоиз ставкалари даражаси бўйича энг юқорисидан бошлаб пасайиш тартибида жойлаштирилади.

Ломбард кредити белгиланган ҳажмининг тугаши қондирилган аризалар рўйхатидаги охирги ариза суммасини қисқартириш учун асос бўлади. Бунда банкларнинг аризалари қисман қондирилиши мумкин.

Аризалар банклар томонидан унда таклиф этилган фоиз ставкалари бўйича қондирилади ва бу ставкалар Марказий банк белгилаган чегириш ставкасига тенг ёки ундан юқори бўлади.


28. Банк ломбард кредити кимошди савдоларида қатнашиш учун ломбард кредити ўтказилиши кунидан олдинги иш кунида соат 13:00 дан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:

ломбард кредити кимошди савдосида иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ ариза;

банкнинг етарли миқдордаги давлат қимматли қоғозлари мавжудлигини тасдиқловчи ДЕПО ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги кўчирмасидан (ариза берилган кундан олдинги санага) нусха.

Юқоридаги ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги Марказий банкнинг ваколатли ходими томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ломбард кредитини олиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш дафтарига қайд этиб қўйилади.


29. Марказий банк банклардан аризаларни олган кунда уларнинг тўғри тузилганлигини ҳамда ушбу банклар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб беришларини текширади.


30. Марказий банк белгиланган кунда кредит кимошди савдоларини ўтказади ва унда иштирок этган банкларга савдолар натижаларини маълум қилади. Кредит олувчи банкларга кредит олиш шартлари кўрсатилган мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ хабарномани ҳамда ломбард кредитини беришга доир шартнома шаклини тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.


31. Кимошди савдолари натижаларига кўра ломбард кредитини олиш ҳуқуқига эга бўлган банклар оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимига зарур миқдордаги қимматли қоғозларни ўтказиш тўғрисида ЎзРВБга ДЕПО топшириқномасини ижро учун беради.

32. Банк ломбард кимошди савдолари ўтказилган куннинг эртасида соат 10:00 гача Марказий банкка банкнинг ЎзРВБга берган ДЕПО топшириқномаси нусхасини ҳамда ломбард кредитини бериш тўғрисида ўзи томонидан имзоланган шартномани тақдим этади. Топшириқномада банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимига қимматли қоғозлар ўтказилганлиги тўғрисида ЎзРВБнинг белгиси қўйилиши лозим.

Ушбу ҳужжатлар (ЎзРВБга берилган ДЕПО топшириқномасининг нусхаси ва шартнома) белгиланган муддатда тақдим этилмаса, Марказий банк шартномани тузмайди ва банкка ломбард кредитини бермайди.

33. Банк мазкур Низомнинг 32-бандида қайд этилган ҳужжатларни тақдим этган куни (Низомнинг 18-бандига мувофиқ текширув ўтказилганидан сўнг) Марказий банкнинг ваколатли шахси Марказий банк номидан ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномани имзолайди ва қарз олувчи банкнинг тегишли ҳисобварағига кредит суммасини ўтказиш тўғрисида фармойиш беради.



3-§. Ломбард асосида кредитлашда депозитар ҳисобини юритиш


34. Ломбард кредитининг таъминоти сифатида гаровга қабул қилинадиган давлат қимматли қоғозларининг депозитар ҳисобини юритиш ЎзРВБ томонидан амалга оширилади.

35. Гаровга олинган давлат қимматли қоғозларнинг ҳисоби банкнинг ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимида юритилади, ушбу бўлимнинг оператори Марказий банк ҳисобланади.

Банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимига давлат қимматли қоғозларни ўтказиш ЎзРВБ томонидан банкнинг ДЕПО топшириқномасига асосан амалга оширилади. "Гаровга олинган" бўлимидан банкнинг ДЕПО ҳисобварағининг бошқа бўлимларига давлат қимматли қоғозларини ўтказиш ЎзРВБ томонидан фақат Марказий банк ДЕПО топшириқномасига асосан амалга оширилади.


4-§. Ломбард кредитларини қайтариш


36. Ломбард кредитини бериш тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш муддати келганда, ломбард кредитини ва унга доир фоизларни қайтариш банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Банк ломбард кредитини ва унга доир фоизларни қайтарган куннинг кейинги амалиёт куни давомида Марказий банк ЎзРВБга "Гаровга олинган" бўлимидан гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини қарздор банк ДЕПО ҳисобварағининг шартномада ёки банкнинг ёзма аризасида кўрсатилган Асосий бўлимига ўтказиш тўғрисида ДЕПО топшириқномасини беради.

38. Банк Марказий банкка олдиндан хабар берган ҳолда ломбард кредитини муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тўлов топшириқномаси асосида қайтариши мумкин.

Бу ҳолда гаровга олинган давлат қимматли қоғозлари Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган талабга мувофиқ равишда қайтарилади.


39. Агарда банк ломбард кредитини қайтаришга доир ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, Марказий банкнинг бундай муддати ўтган қарздорликни қоплашга доир талаблари қонунчилик ва шартномада белгиланган тартиб ҳамда ушбу давлат қимматли қоғозлари муомаласини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотишдан тушган тушум ҳисобига қондирилади.

Марказий банкнинг гаров билан таъминланган талаблари ҳажмига банкнинг ломбард кредитига доир шартнома бўйича қарзлари (шу жумладан, фоизлар) ва Марказий банкнинг гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилган сумма киради.


40. Марказий банк ломбард кредитини қайтаришга доир мажбуриятлар банк томонидан бажарилмаган (қисман) куннинг эртасига гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотади.


41. Агарда қимматли қоғозларни сотишдан олинган сумма Марказий банкнинг ломбард кредити бўйича талаблари ҳажмидан ошса, ушбу сумма қолдиғи Марказий банк талаблари қондирилганидан сўнг, давлат қимматли қоғозлари сотилган кундан кейинги иш кунида қарздор банкнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилиши лозим.


42. Агарда давлат қимматли қоғозларини сотишдан олинган сумма Марказий банкнинг ломбард кредити бўйича барча талабларини қондиришга етарли бўлмаса, кўрсатилган қарзни қоплаш дебет мемориал ордерига асосан қарздор банкнинг вакиллик ҳисобварағидан ундириб олинади. Марказий банкка ломбард кредитига доир қарзларни қайтариш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

Бунда, биринчи навбатда Марказий банкнинг гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотиш билан боғлиқ харажатлари қопланади, сўнгра ҳисобланган фоизлар суммалари, асосий қарз суммаси ва энг охирида тегишли жарима суммаси ундириб олинади.


43. Марказий банк қарздор банкдан унинг гаровга қўйилган давлат қимматли қоғозларини келишилган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга.



IV. БАНКЛАРГА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ ГАРОВГА

ОЛГАН ҲОЛДА КРЕДИТЛАР БЕРИЛИШИ

ВА ҚАЙТАРИЛИШИ ТАРТИБИ


1-§. Ўзгармас фоиз ставкасида кредит ажратиш


44. Банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чет эл валютасини гаровга олган ҳолда, ўзгармас фоиз ставкада ҳамда кимошди савдолари асосида шаклланадиган ставкада кредитни бериш шартномага мувофиқ амалга оширилади.


45. Банклар ўзгармас фоиз ставка бўйича чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олишлари учун амалиёт куни соат 10:30 гача бўлган вақтда Марказий банкка мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ариза берадилар ва бу аризалар мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган шаклдаги қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади.


46. Марказий банк томонидан кредит шартномасини расмийлаштириш ва имзолашдан олдин қуйидагилар текширилади:

тушган аризаларнинг мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ, тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлиги;

банкнинг ўз ҳисобварағида сўралаётган кредит ва ундан фойдаланилган муддат учун ҳисобланадиган фоизларнинг умумий миқдорига етарли гаровга олинадиган чет эл валютаси мавжудлиги тўғрисида маълумот;

банк томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги.


47. Марказий банк томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш ва кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш амалиёт куни давомида амалга оширилади.


48. Банк мазкур Низомнинг 46-бандида кўрсатиб ўтилган талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминламаган тақдирда, Марказий банк ушбу банк аризасини қондирмайди ва бу ҳақда банкка амалиёт куни мобайнида сабаби асослаб кўрсатилган ҳолда рад жавобини йўллайди.


49. Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда кредит бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда Марказий банк амалиёт куни давомида ариза берган банкка кредит бериш борасидаги шартлар кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 9-иловасида берилган шаклдаги хабарномани ҳамда ломбард кредити тўғрисидаги шартномани тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.


50. Кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, ариза берган банк жорий амалиёт куни давомида гаровга қўйиладиган чет эл валютасини Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради.


51. Банк томонидан расмийлаштирилган кредит шартномаси Марказий банкка кейинги иш куни соат 10:00 гача тақдим этилиши лозим.


52. Марказий банк кредит шартномасини қабул қилган куни уни имзолайди ва ҲККМга банкнинг вакиллик ҳисобварағига кредит суммасини ўтказиш тўғрисида топшириқ беради.


53. Банк томонидан мазкур Низомнинг 51-бандида белгиланган талаб бажарилмаган тақдирда, Марказий банк тушган аризани бекор қилиш ва кредит шартномасини тузишдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга.

Бунда, Марказий банк амалиёт куни давомида ҲККМга гаровга олинган чет эл валютасини банкка қайтариш тўғрисида фармойиш беради.



2-§. Кредитларни кимошди савдолари асосида ўтказиш


54. Банк кимошди савдосида иштирок этиш учун Марказий банкка, кимошди савдоси ўтказилишидан бир иш куни олдин соат 13:00 гача қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

кимошди савдосида иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ ариза;

банкнинг ўз ҳисобварағида сўралаётган кредит ва ундан фойдаланилган муддат учун ҳисобланадиган фоизларнинг умумий миқдорига етарли гаровга олинадиган чет эл валютаси мавжудлиги тўғрисида маълумот.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг Марказий банк томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган шаклдаги қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади.


55. Марказий банк банклардан аризаларни қабул қилиш жараёнида аризаларнинг тўғри тузилганлиги ва банклар томонидан мазкур Низомнинг 46-бандида кўрсатилган талабларга амал қилинганлигини текширади.


56. Кимошди савдоларида қатнашиш учун қабул қилинган аризалар, банклар томонидан таклиф этилган фоиз ставкалари даражаси бўйича, энг юқорисидан бошлаб, камайиб бориш тартибида сараланади.


57. Банклардан тушган аризаларда кўрсатилган фоиз ставкаси, Марказий банк томонидан ўрнатилган фоиз ставкасидан юқори ёки унга тенг миқдорда бўлган ҳолларда қондирилади.


58. Кимошди савдоси учун белгиланган ресурслар ҳажмининг фойдаланиб (тақсимланиб) бўлинганлиги қондирилган аризалар рўйхатидаги сўнгги ариза суммасининг қисқартирилишига асос бўлади. Бунда, банклар аризалари қисман қондирилиши мумкин.


59. Марказий банк белгиланган кунда кимошди савдосини ўтказади ва кимошди савдосида иштирок этган банкларга унинг натижаларини маълум қилади. Кредит олувчи банкларга кредит бериш шартлари кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 9-иловасида берилган шаклдаги хабарномани ҳамда кредит бериш тўғрисидаги шартномани тўлдириш ва имзолаш учун тақдим этади.


60. Кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, ариза берган банк амалиёт куни давомида гаровга қўйиладиган чет эл валютасини Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради.


61. Сўралаётган кредит қисман таъминланган тақдирда, Марказий банк кредит суммасини аризада кўрсатилганидан етишмайдиган таъминот суммаси миқдорида камайтириши мумкин.


62. Банклар кимошди савдоси ўтказилган кундан кейинги иш куни соат 10:00 гача Марказий банкка расмийлаштирилган кредит шартномасини тақдим этади.


63. Марказий банк банклар томонидан тақдим этилган кредит шартномасини қабул қилган кун уни тасдиқлайди ва шу вақтнинг ўзида ҲККМга банк вакиллик ҳисобварағига тегишли кредит суммасини ўтказиш тўғрисида топшириқ беради.


64. Банк томонидан мазкур Низомнинг 62-бандида белгиланган талаб бажарилмаган тақдирда, Марказий банк тушган аризани бекор қилиш ва кредит шартномасини тузишдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга.

Бунда, Марказий банк амалиёт куни давомида ҲККМга гаровга олинган чет эл валютасини банкка қайтариш тўғрисида фармойиш беради.



3-§. Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда

берилган кредитларнинг қайтарилиши


65. Кредит шартномасига мувофиқ, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати келганида, банк ушбу маблағларни тўлов топшириқномасига асосан Марказий банкка ўтказиб беради.


66. Банк томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ қайтарилган кундан кейинги амалиёт куни давомида, Марказий банк ўрнатилган тартибда ҲККМга гаровга олинган чет эл валютасини қайтариш тўғрисида топшириқ беради ва гаровга қўйилган чет эл валютасини банкка қайтаради.


67. Банк томонидан кредит қисман қайтарилганда гаровга олинган чет эл валютасининг қайтарилган кредит суммасига эквивалент бўлган ҳажмдаги қисми кредит қисман қайтарилган кундан кейинги иш куни банкка қайтарилади.


68. Чет эл валютаси гарови асосида берилган кредит, шартномага мувофиқ, кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш бўйича мажбуриятлар банк томонидан бажарилмаганда (қисман), Марказий банк, кредитни қайтариш муддати келган кундан 3 иш куни ўтгандан сўнг, гаровга қўйилган чет эл валютасини, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган тўловларга эквивалент суммадаги қисмини сўзсиз тартибда ундириб олади.



V. ҚАЙТА МОЛИЯЛАШ УЧУН КРЕДИТЛАШ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


1-§. Ломбард асосида кредитлаш операцияларининг

бухгалтерия ҳисобини юритиш


69. Банкларга бериладиган ломбард кредитлари Марказий банк томонидан 12101 - "Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағининг "Банкларга берилган ломбард кредитлари" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Марказий банкдан олинган ломбард кредитлари банкларда 21602 - "Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағининг "Марказий банкдан олинган ломбард кредитлари" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Ломбард кредитларининг аналитик ҳисоби Марказий банк ва банклар томонидан ҳар бир ломбард кредити шартномаси учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


70. Берилган ломбард кредити бўйича гаровга олинган давлат қимматли қоғозлари 94501 - "Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар" ҳисобварағида таъминотга қабул қилинган маблағлари суммасида ҳисобга олинади. Аналитик ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси учун очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварақлар бўйича, уларнинг ичида эса кредит таъминоти сифатида олинган давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши бўйича юритилади. 94501 - "Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар" ҳисобварағи бўйича ёзувларни амалга ошириш учун банк ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимида давлат қимматли қоғозлари ҳаракати тўғрисидаги ДЕПО ҳисобварағидан олинган кўчирма асос бўлади.

71. Кредит таъминоти сифатида берилган давлат қимматли қоғозлари ҳисоби уларнинг эгаларида таъминотга берилган суммада 94504 - "Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар" ҳисобварағида юритилади. Аналитик ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси учун очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварақлар бўйича, уларнинг ичида эса кредит таъминотига берилган давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши бўйича юритилади. 94504 - "Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар" ҳисобварағида ёзувларни амалга ошириш учун давлат қимматли қоғозларининг "Гаровга олинган" ДЕПО ҳисобварағи бўлимига ўтказилганлиги тўғрисида ДЕПО ҳисобварағидан олинган кўчирма асос бўлади.

72. Ломбард кредити таъминоти учун ўтказилган давлат қимматли қоғозлари (банк ДЕПО ҳисобварағининг "Гаровга олинган" бўлимида) банк балансидан чиқарилмайди ҳамда мазкур давлат қимматли қоғозларининг ҳисобини баланс ҳисобварағида юритиш бўйича белгиланган тартибда ҳисобга олинади.


73. Ломбард кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлик қуйидагича ҳисобга олинади:

Марказий банкда - 12105 - "Бошқа банкларга берилган муддати ўтган кредитлар" баланс ҳисобварағининг "Ломбард кредити бўйича муддати ўтган қарздорлик" (асосий қарз суммаси) шахсий ҳисобварағида;

Банкларда - 21602 - "Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағининг "Марказий банкдан олинган муддати ўтган ломбард кредитлар" (асосий қарз суммаси) номли шахсий ҳисобварағида, 22410 - "Олинган кредитлар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағининг "Ломбард кредити бўйича муддати ўтган фоизлар" (муддати ўтган фоизлар суммаси) шахсий ҳисобварағида.

Ломбард кредити шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорликнинг аналитик ҳисоби Марказий банк ва банклар томонидан ҳар бир бажарилмаган (қисман) ломбард кредити шартномалари учун алоҳида очиладиган шахсий ҳисобварақларда юритилади.


74. Банкда Марказий банкнинг юқорида қайд этилган хабарномаси ва Савдо тизимидан олинган битимлар рўйхатидан кўчирмага асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

Дт 55102 - "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўланадиган воситачилик ва хизмат харажатлари" - ломбард кредити шартномаси бўйича гаровга олинган давлат қимматли қоғозларини сотиш билан боғлиқ бўлган Марказий банк харажатларини қоплаш суммасига;

Дт 22410 - "Олинган кредитлар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар" ҳисобварағининг "Ломбард кредити бўйича муддати ўтган фоизлар" шахсий ҳисобварағи бўйича муддати ўтган фоизлар суммасига;

Дт 21602 - "Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар" ҳисобварағининг "Марказий банкдан олинган муддати ўтган ломбард кредитлар" шахсий ҳисобварағи бўйича асосий қарз суммасига;

Дт 56718 - "Жарима ва пеня харажатлари" ломбард кредити бажарилмаганлиги (қисман) учун пеня суммасига;

Дт 10301 - "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро" Марказий банк талаблари қондирилганидан сўнг қолган давлат қимматли қоғозларини сотишдан тушган суммага;

Кт 10701 - "Давлат хазина векселлари" ёки 10705 - "Давлат облигациялари" - сотилган давлат қимматли қоғозларининг баланс қиймати суммасига.

Айни пайтда сотилган давлат қимматли қоғозлари 94504 - "Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.


2-§. Чет эл валютасини гаровга олган ҳолда

берилган кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби


75. Гаров сифатида олинган чет эл валютаси Марказий банкнинг 29896 - "Бошқа мажбуриятлар" баланс ҳисобварағининг алоҳида "Гаровга олинган чет эл валютаси" шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Марказий банкка гаровга берилган чет эл валютаси банкларнинг 19997 - "Бошқа активлар" баланс ҳисобварағининг алоҳида "Гаровга берилган чет эл валютаси" шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Марказий банкдан олинган кредитлар банкларнинг 21602 - "Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағининг алоҳида "Чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда Марказий банкдан олинган кредитлар" ҳисобварағида ҳисобга олинади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


76. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Марказий банк томонидан ломбард кредит

таъминоти сифатида гаровга олинадиган

давлат қимматли қоғозлари

РЎЙХАТИ


20___ йил "___" ___________ ҳолатига

  

Қимматли қоғознинг номи


Қимматли қоғозлар

чиқарилишининг давлат

рўйхатига олинган рақами


Котировка қилинган

жойнинг номи


давлат ____ муддатли


Ўзбекистон

облигациялари


Республикаси валюта

        


биржаси

        



           



         



           



           



          



          





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард

кредитини олиш тўғрисида

А Р И З А


Рақами ______

20__ йил "___" _____________

       

     

  


(қарз олувчи банк номи)


       

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказидаги вакиллик ҳисобварағининг рақами _________________________________________________________

Алоқа манзилгоҳи: __________________________________________

телефон: __________________ факс: ____________

20___ йилнинг "___" ________дан 20___ йилнинг "___" ___________гача йиллик _______ фоиз

ломбард фоиз ставкаси бўйича


сўм


(сумма рақамларда ва сўз билан ёзилади)


миқдорида ломбард кредити беришингизни сўраймиз.

Кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз.

Кредитни таъминлаш учун Ўзбекистон республика валюта биржасидаги ________________-рақамли ДЕПО ҳисобварағимизнинг "Гаровга олинган" (оператори Марказий банк ҳисобланган) бўлимидаги давлат қимматли қоғозларни ўтказамиз.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилганлигини тасдиқлайман.


Ўзбекистон республика валюта биржасидаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади.

Банк ваколатли

шахсининг имзоси



(Ф.И.О.)

                                М.Ў.


Марказий банк томонидан тўлдирилади

Аризанинг қайд рақами __________________

Ариза келиб тушган сана 20__ йил "___" _____________

Ҳужжатларни қабул қилиш

учун масъул шахс имзоси



(Ф.И.О.)

        





Низомга

3-ИЛОВА



Банкларнинг ломбард кредитини олиш

тўғрисида аризаларни қайд этиш

Д А Ф Т А Р И

Т/р


Сана


Қарз олувчи

банкнинг номи


Кредит олиш усули


Аризани

қондириш,

кредитни

беришдан бош

тортиш


ўзгармас ставка

бўйича


кимошди савдоси

ставкаси бўйича














          





Низомга

4-ИЛОВА



_____________________

банк раҳбарига


Ломбард кредити бериш тўғрисидаги

аризани қондирмаслик тўғрисида

ХАБАРНОМА


Марказий банк Сизнинг 20__ йил "___" ____________даги ____-сонли ломбард кредитини бериш тўғрисидаги аризангизни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари (бажарилмаган талаблар кўрсатилади) бажарилмаганлиги сабабли ломбард кредити бериш тўғрисидаги аризангизни қондирмаслигини маълум қилади.



Марказий банк

раисининг ўринбосари __________ _______________________

                                                             (имзо)                              (Ф.И.О.)






Низомга

5-ИЛОВА



_______________ банкка


Ломбард кредитини бериш тўғрисида

ХАБАРНОМА


Марказий банк томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Сизнинг 20__ йил "___" ____________даги ____-сонли ўзгармас ломбард фоиз ставкаси бўйича ломбард кредитини олиш учун ломбард кредити кимошди савдосида қатнашиш учун берган аризангизнинг қондирилиши натижаларини маълум қиламиз.

Банкка берилаётган ломбард кредити суммаси



(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

Ломбард фоиз ставкаси йиллик ____________ фоизни ташкил этади.

Ломбард кредитини бериш санаси 20__ йил "___" ______________

Ломбард кредитини қайтариш санаси 20__ йил "___" ______________

Ломбард кредитини беришнинг асосий шартлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом ва шартномада (ломбард кредитини беришга доир шартноманинг намунавий шакли илова қилинади) белгиланган.



Марказий банк

раисининг ўринбосари __________ _______________________

                                                             (имзо)                              (Ф.И.О.)






Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

ўтказиладиган ломбард кредити кимошди савдосида

иштирок этиш учун

АРИЗА


Банк номи _________________________________

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҲККМдаги вакиллик ҳисобварағи рақами __________

Алоқа манзилгоҳи: ______________________________________________

Телефон: __________________ Факс: ____________

Ўзбекистон республика валюта биржасидаги ДЕПО ҳисобварағининг рақами ___________________

Сўралаётган ломбард кредити ҳажми



(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

Сўралаётган фоиз ставка йиллик ___________ фоизни ташкил этади.


Банк эгалик қилиш ҳуқуқи (бошқа мулкий ҳуқуқ) асосида унга тегишли бўлган ва банкнинг бошқа мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ломбард кредитини тўлаш муддати келганидан сўнг 10 календарь кунидан кам бўлмаган муддат ичида тўлови амалга ошириладиган давлат қимматли қоғозларининг етарли миқдорига эга.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилганлигини тасдиқлайман.

Ўзбекистон республика валюта биржасидаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади.



Банк ваколатли

шахсининг имзоси __________________________________

                                                                        (Ф.И.О.)


М.Ў.


Марказий банк томонидан тўлдирилади

Аризанинг қайд рақами __________________

Ариза келиб тушган сана 20__ йил "___" ________________


Ҳужжатларни қабул қилиш

учун масъул шахс имзоси __________________________________

                                                                                        (Ф.И.О.)






Низомга

7-ИЛОВА



Ўзгармас фоиз ставкаси бўйича чет эл валютасини

гаровга қўйган ҳолда кредит олиш тўғрисида

АРИЗА


_______ -сон                                             "___" _____________ 20__ йил

      

                   

(қарз олувчи банкнинг номи)

       

ЎзР МБ ҲККМдаги Вакиллик ҳисобварағи рақами ___________________

ЎзР МБ ҲККМдаги чет эл валютасидаги депозит ҳисобварағи рақами

Почта манзили ________________________________________________

Телефон _________________________ Факс _______________________

20__ йилнинг "___" _______дан 20___ йилнинг "___" ___________гача бўлган муддатга,


йиллик фоиз ставкаси билан

(фоиз рақам ва сўз билан)



сўм миқдорида кредит

(сумма рақам ва сўз билан)


ажратишингизни сўраймиз.

Ажратилган кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз.

Кредит таъминоти учун, Марказий банк курси бўйича ___________ сўм эквивалентига тенг бўлган ___________ миқдоридаги чет эл валютаси Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси (банк коди 00014)даги 29896-сонли ҳисобварағига ___________ ўтказилди.

Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлаймиз.

29896-сонли _____ ҳисобварақ кўчирмасидан нусха илова қилинмоқда.



Банк вакилининг имзоси _________________________________

                                                                                     (Ф.И.О.)


М.Ў.


Марказий банк томонидан тўлдирилади:

Аризанинг қайд этилган рақами

Ариза келиб тушган сана 20___ йил "___" _____________


Ҳужжатларнинг қабул қилинишига

масъул шахс имзоси ______________________________

                                                                          (Ф.И.О.)






Низомга

8-ИЛОВА



Чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда

кредитлар олиш учун банклардан тушган

аризаларни қайд этиш

ДАФТАРИ

    

Т/р


Сана


Қарз олувчи

банкнинг номи


Кредит олиш усули


Аризанинг

қондирилиши,

кредит беришни

рад этиш


ўзгармас

ставка бўйича


кимошди савдоси

ставкаси бўйича









            





Низомга

9-ИЛОВА



Чет эл валютасини гаровга олган

ҳолда кредит бериш тўғрисида

ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, Сизнинг банкингиздан чет эл валютасини гаровга қўйган ҳолда кредит олиш бўйича 20___ йил "___" __________ тушган аризанинг ўзгармас ставка бўйича / кимошди савдосида иштирок этиш орқали қондирилиши натижаларини маълум қиламиз.

Банкка ажратиладиган кредит миқдори


                  

(сумма рақам ва сўз билан)

Фоиз ставкаси


йиллик.


(фоиз миқдори рақам ва сўз билан)


  

Кредит ажратиладиган кун: 20___ йил "___" _____________

Кредитни қайтариш куни: 20___ йил "___" ______________

Кредит ажратилишининг асосий шартлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва кредит шартномасида (кредит шартномалари илова қилинмоқда) белгилаб қўйилган.



Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки раисининг

биринчи ўринбосари __________ __________________________

                                                       (имзо)                            (Ф.И.О.)






Низомга

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан ўтказиладиган чет эл валютасини

гаровга олган ҳолда кимошди савдосида

иштирок этиш учун

АРИЗА


_______ -сон                                                   20___ йил "___" ____________

Банкнинг номи


ЎзР МБ ҲККМдаги вакиллик ҳисобварағи рақами


ЎзР МБ ҲККМдаги чет эл валютасидаги депозит ҳисобварағи рақами

              

Почта манзили


Телефон


Факс


Ариза берилган кредит миқдори



сўм.

(сумма рақам ва сўз билан)


Йиллик


фоиз ставкаси билан.


(фоиз рақам ва сўз билан)


  

Кредитнинг таъминотига Марказий банк курси бўйича ___________ сўм эквивалентига тенг бўлган ___________ миқдоридаги чет эл валютаси Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси (банк коди 00014) даги 29896-сонли ҳисобварағига ___________ ўтказилди.


Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган талаблар бажарилганлигини тасдиқлаймиз.

29896-сон ___________ ҳисобварақ кўчирмасидан нусха илова қилинмоқда.

Банк вакилининг имзоси ________________________________________

                                                                                                (Ф.И.О.)


М.Ў.


Марказий банк томонидан тўлдирилади:

Ариза қайд этилган рақам __________________

Ариза келиб тушган сана 20___ йил "___" _____________



Ҳужжатларнинг қабул қилинишига

масъул шахс имзоси ________________________________

                                                                                 (Ф.И.О.)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 80-модда.


























Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск