ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2011 й. 34-сон "Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2011 й.

N 34



ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ТЕНДЕРЛАР ЎТКАЗИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Йўловчилар ташиш йўналишларида банд бўлган автомобилда ташувчиларни тендер бўйича танлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тендерлар ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 февралдаги

34-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 6-бандининг саккизинчи хатбошидаги "белгиланган шаклдаги" сўзлари "қатъий ҳисобда турадиган" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;

кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;

йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;

дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишлар ташкил этилиши;

махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Департамент ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.

Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, тендер комиссияси ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда биркитиб қўйиш ҳуқуқига эгадир".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 58-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 8-модда
















































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск