Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.02.2011 й. 39-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 февралдаги

39-сон қарорига

ИЛОВА



Маъмурий жазога тортилган шахсларни

ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли барча органлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) учун маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.


2. Маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, ишлаш, умумлаштириш, жамлаш, сақлаш ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни давлат органларига тақдим этиш ҳисобга олишнинг асосий вазифалари ҳисобланади.


3. Қуйидагилар ҳисобга олиш принциплари ҳисобланади:

қонунийлик;

ахборотларнинг холисоналиги, ишончлилиги ва таққосланувчанлиги;

ахборотларнинг ушбу Низомда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган доирада фойдаланилиши ва ошкоралиги;

ҳисобга олишнинг мажбурийлиги ва бир хилдалиги.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


маълумотларнинг идоравий базаси - тегишли ҳудуддаги идоравий тааллуқли ҳуқуқбузарликлар бўйича битта ваколатли орган барча бўлинмаларининг (туман, шаҳар, вилоят, республика бўғинининг) қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларнинг идоравий электрон базаси: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича;


маълумотларнинг ҳудудий базаси - тегишли ҳудуддаги барча ваколатли органларнинг қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳудудий электрон базаси: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича;


маълумотларнинг ягона базаси - республика бўйича маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларнинг ягона марказлаштирилган электрон базаси;


ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси - вилоят (тенглаштирилган) бўғинининг (Қорақалпоғистон Республикаси) ваколатли органи бўлинмаси;


ваколатли органнинг марказий бўлинмаси - республика бўғинининг ваколатли органи бўлинмаси.


5. Маъмурий жазога тортилган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш ва юритиш орқали амалга оширилади.

Маълумотларнинг ягона, ҳудудий ва идоравий базалари чекланган ҳолда фойдаланиладиган ахборот ресурслари ҳисобланади.

Маълумотларнинг ягона базаси маълумотларнинг ҳудудий базалари асосида шакллантирилади.


6. Маълумотларнинг ҳудудий базалари маълумотларнинг идоравий базалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда ички ишлар бошқармалари деб аталади) шакллантирилади.


7. Маълумотларнинг идоравий базалари ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади.

Қуйидагилар ҳисобга олиш ҳужжатлари ҳисобланади:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш N 1-АП шаклидаги карточкаси, (кейинги ўринларда N 1-АП шаклидаги карточка деб аталади);

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазога тортилган (протокол тузилмасдан) шахсларни ҳисобга олиш N 2-АП шаклидаги карточкаси (кейинги ўринларда N 2-АП шаклидаги карточка деб аталади);

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро қилиш ҳақидаги билдиришнома (кейинги ўринларда билдиришнома деб аталади).

Ҳисобга олиш ҳужжатлари ва маълумотлар базалари давлат тилида юритилади.


8. Ваколатли органларнинг барча бўғинлари (туман, шаҳар, республика) ушбу Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда карточкалар ва билдиришномаларни ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тақдим этадилар.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Маъмурий жазони қўллаш тўғрисида уларга нисбатан қарор (ажрим) чиқарилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖК) 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган шахслар ҳисобга олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тугатилган тақдирда карточка тўлдирилмайди, шу жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси асосида огоҳлантириш муносабати билан.


9. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахс карточка ва билдиришномани ушбу Низомга қатъий мувофиқ электрон форматда (кейинги ўринларда электрон карточка ва электрон билдиришнома деб аталади) тўлдиради, сўнгра уларни белгиланган намунада бир нусхада қоғозга кўчиради (кейинги ўринларда қоғоз карточка ва қоғоз билдиришнома деб аталади) ва имзолайди.

Карточка ва билдиришномани имзолаган мансабдор шахс унинг ишончлилиги, тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда уларни тақдим этишнинг ушбу Низомда белгиланган тартиби ва муддатларига риоя қилинганлиги учун жавоб беради.

Карточка ва билдиришномалар ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмаларида ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ сақланади.

Карточка ва билдиришномаларни кўчириш учун қўлланиладиган қоғоз сифатига қўйиладиган талаблар ваколатли органлар томонидан белгиланади.


10. Ҳисобга олишнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида ваколатли органнинг барча бўғинлари ҳар чоракда бир марта (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача) тақдим этилган карточка ва билдиришномаларни тегишли ҳудудий бўлинмада маълумотларнинг идоравий базаси билан солиштиради. Солиштиришни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан белгиланади.


11. Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотларнинг идоравий базасини шакллантириш, карточка ва билдиришномаларни сақлаш ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


12. Қуйидагилар Ички ишлар вазирлигининг ҳисобга олишни таъминлаш бўйича ваколатига киради:

маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш;

маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш, маълумотларнинг ҳудудий базаларини шакллантириш ва юритиш бўйича ички ишлар органлари фаолиятини назорат қилиш;

ички ишлар органларида маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш;

ички ишлар органлари томонидан маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш.


13. Қуйидагилар ҳисобга олиш бўйича ваколатли органлар марказий ва ҳудудий бўлинмаларининг ваколатига киради:

маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш, маълумотларнинг идоравий базаларини шакллантириш ва юритиш, маълумотларни ички ишлар органларига бериш бўйича идоравий бўйсунувчи органлар (мансабдор шахслар) фаолиятини назорат қилиш;

маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш.



II. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ВА УЛАРНИ

СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ДАФТАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ЮРИТИШ, САҚЛАШ


14. Ваколатли органлар томонидан Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш дафтари (кейинги ўринларда Дафтар деб аталади) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юритилади.

Дафтарга барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирда Дафтарнинг 6-устунида тегишли ёзув қайд этилади.


15. Дафтар календарь йил бошидан эътиборан юритилади. У тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган бўлиши керак. Охирги саҳифасида ипнинг боғланган жойига қоғоз елимланади, унга ваколатли орган муҳри туширилади ва унда мазкур орган раҳбари тасдиқлаган ишонч ёзуви бўлади.


16. Дафтардаги барча ёзувлар аниқ ҳолда, кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш воситалари ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.

Зарур ҳолатларда, хато билан қайд этилган ёзувлар илгари қайд этилган матнни аниқ ўқиш мумкин бўлган ҳолда ўчирилади. Янги ёзув айнан шу устунда қайд этилади. Бу ҳолда Дафтарнинг юритилиши учун масъул бўлган мансабдор шахс тузатишни сана кўрсатилган ҳолдаги имзоси билан тасдиқлайди.


17. Дафтар 3 йил сақланади, сўнгра далолатномага мувофиқ йўқ қилинади.


18. Дафтарнинг сақланиши, ундаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли ҳолда қайд этилганлиги учун жавобгарлик ҳисобга олиш-рўйхатдан ўтказиш бўлимлари бошлиқлари, улар бўлмаганда эса - ваколатли органнинг раҳбари зиммасига юкланади.



III. ҲИСОБГА ОЛИШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ИШЛАШ


1-§. Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга

олиш карточкалари, N 1-АП ва N 2-АП шакллари


19. Ваколатли органларнинг барча бўғинлари (туман, шаҳар, республика бўғинининг) N 1-АП ва N 2-АП шаклларидаги электрон карточкаларни қарор чиқарилгандан кейин бир сутка мобайнида маълумотларнинг идоравий базасига киритадилар.

Қоғоз карточкалар ҳар ўн кунда - ҳар қайси ойнинг 10, 20 ва 30-санасида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига юборилади. Агар кўрсатиб ўтилган саналар ишланмайдиган кунга (дам олиш, байрам кунларига) тўғри келса, карточкалар ишланмайдиган кундан кейинги биринчи кунда жўнатилади.


20. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар карточкаларни ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ туман (шаҳар бўғини) ички ишлар органларига юборадилар.

21. Агар карточкаларнинг ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тўлдирилганлиги аниқланса, улар дарҳол ваколатли орган томонидан тузатилади. Тузатилган электрон карточкалар қоғоз карточкаларга мажбурий алмаштирилган ҳолда ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ маълумотларнинг идоравий базасига киритилади.


22. Ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар куни, янги маълумотлар бўлмаган тақдирда эса - уларнинг идоравий базага тушишига кўра электрон карточкаларни маълумотларнинг ҳудудий базасига жўнатади.

Ваколатли органда ҳудудий бўлинмалар бўлмаган тақдирда электрон карточкаларни маълумотларнинг ҳудудий базасига жўнатиш ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан амалга оширилади.


23. Ички ишлар бошқармалари ҳар куни электрон карточкаларни маълумотларнинг ягона базасига жўнатади.


24. Маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар жазони ижро этиш тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида сақланади. Сақлаш муддати тугагач электрон карточкалар маълумотлар базасидан чиқарилади, карточкалари чиқарилган шахслар тўғрисидаги қисқача маълумотлардан иборат бўлган ҳисобот ёзилади. Айни бир вақтда қоғоз карточкалар ва билдиришномалар далолатнома бўйича, йўқ қилинган ҳисобга олиш ҳужжатларининг умумий сони кўрсатилган ва ҳисоботга асосланган ҳолда йўқ қилинади. Йўқ қилинганлик тўғрисидаги ҳисоботлар ва далолатномалар 3 йил сақланади.


25. N 2-АП шаклидаги карточка Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган тақдирда тузилади.



2-§. N 1-АП шаклидаги карточка таркиби ва уни тўлдириш тартиби


26. N 1-АП шаклидаги электрон карточкани тўлдириш "Маъмурий жазога тортилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси" реквизитлари билан бошланади.


27. 1 ва 3-сатрларда ҳуқуқбузарликни аниқлаган (протокол тузган, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғаган), шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни/протоколни кўриб чиққан ва қарор чиқарган ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) номи кўрсатилади, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ уларнинг коди қайд этилади.

Агар маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган (протокол тузган, ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғаган), шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни/протоколни кўриб чиққан ва қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) айнан битта орган бўлса, 3-сатр тўлдирилмайди.


28. "Ҳуқуқбузарлик содир этилган жой" деб номланган 2-сатрда аҳоли пункти, туман, шаҳар, вилоят (республика) номи кўрсатилади, минтақа коди қайд этилади (ушбу Низомга 6-илова).


29. 4-сатрда ваколатли орган Дафтари бўйича ишнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протоколнинг тартиб рақами ва унинг қўзғалган/тузилган санаси кўрсатилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 272-моддасига ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддаси учинчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протокол тузилмаган бўлса, у ҳолда "иш/протокол/тартиб рақами" устунига П/Т ("протокол тузилмаган" сўзлари) ёзилади.


30. 5-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан ва қарор чиқарган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, 6-сатрда иш кўриб чиқилган сана, 7-сатрда - карточкага тузатиш киритилган сана, 7.1-сатрда тузатиш киритиш сабаби: "1" - тўлдиришдаги хато; "2" - қарор қайта кўриб чиқилган сўзлари қайд этилади.


31. 8-сатрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормалари бўйича ҳуқуқбузарликнинг квалификацияси кўрсатилади.

8.1-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) сана акс эттирилади.


32. 9-сатрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ маъмурий жазо чоралари акс эттирилади.

9.1-сатрда қуйидаги кодларни қўйиш йўли билан асосий жазо чоралари кўрсатилади:

"1" - жарима;

"2" - маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш учун қурол ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган предметни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;

"3" - маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки шундай нарса бўлган предметни мусодара қилиш;

"4" - мазкур шахсга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш;

"5" - маъмурий қамоққа олиш.

9.2-сатрда жазони ижро этиш тугаган сана кўрсатилади.

Агар қўшимча жазо сифатида предметларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш қўлланса, у ҳолда унга мувофиқ бўлган код 9.3-сатрга қўйилади. 9.4-сатрда "6" кодини қўйиш йўли билан хорижий фуқароларни ёки фуқаролиги йўқ шахсларни мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юбориш кўрсатилади.


33. 10.1 ва 10.2-сатрларда ёзилган ва ундирилган жарима миқдори сўмларда, 11.1 ва 11.2-сатрларда тегишли равишда ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган ва мусодара қилинган предмет қийматлари кўрсатилади.


34. 12-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар - фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

12.1 ва 12.2-сатрларда - ҳуқуқбузарнинг туғилган санаси, ойи, йили ва яшаш жойи (қисқартирмасдан);

12.3-сатрда шахсини тасдиқловчи ҳужжат: "1" - паспорт, "2" - яшаш гувоҳномаси, "3" - фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, "4" - ҳайдовчилик гувоҳномаси, "5" - ҳарбий гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома;

12.4-сатрда - солиқ тўловчининг идентификациялаш тартиб рақами;

12.5-сатрда - ҳуқуқбузарнинг жинси: "1" - эр., "2" - аёл;

12.6-сатрда - ҳуқуқбузарнинг фуқаролиги: "1" - Ўзбекистон Республикаси фуқароси, "2" - хорижий фуқаро, "3" - фуқаролиги бўлмаган шахс;

12.7-сатрда - машғулотларининг тури: "1" - ўқиш, "2" - иш, "3" - машғулотининг тури ноаниқ, шунингдек ўқиш, иш жойи ва лавозими;

12.8-сатрда - ҳуқуқбузарликни содир этиш вақтидаги ҳолати: "1" - алкоголли, "2" - гиёҳвандлик, "3" - бошқача ҳолатдаги мастлик.


35. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан шикоят ёки протест билдириш 13-сатрда акс эттирилади. Қуйидаги кўриб чиқиш натижалари 13.1-сатрда кўрсатилади:

"1" - қарор ўзгаришсиз қолдирилган;

"2" - иш янгидан кўриб чиқишга жўнатилган;

"3" - ишни кўриб чиқиш тугатилган;

"4" - жазо чораси ўзгартирилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тугатилган тақдирда карточка маълумотлар базасидан чиқарилади.

Жазо чоралари ўзгартирилганда ёки ишни янгидан кўриб чиқиш натижалари бўйича бошқача қарор чиқарилганда карточкага ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тартибга риоя қилинган ҳолда, якуний қарор қабул қилган орган томонидан тузатиш киритилади. Бунда 13-сатрда иш юзасидан шикоят ёки протест билдирилганлиги тўғрисида ёзув қайд этилади.


36. 14-сатрда карточка тўлдирилган сана кўрсатилади ва ишни кўриб чиққан шахснинг имзоси қўйилади.


37. Ушбу Низомнинг 26-36-бандлари қоидалари N 2-АП шаклидаги карточкани тегишли реквизитлар бўйича тўлдиришда қўлланади.



3-§. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни

ижро этиш ҳақидаги билдиришнома


38. Ҳуқуқбузардан ёки қарорни ижро этиш зиммасига юкланган мансабдор шахсдан маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни (ажримни) ижро этиш ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, тўланганлик тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, ижро этиш тугаганлиги тўғрисидаги қарор ва бошқалар) олинган тақдирда ваколатли орган ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда билдиришнома жўнатади.

Ваколатли орган томонидан жарима суммаси, уни N 1-АП шаклидаги карточканинг 10.2-сатрида кўрсатган ҳолда тўлиқ ундирилган тақдирда билдиришнома жўнатилмайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган тақдирда ҳам билдиришнома тузилмайди.


39. Электрон билдиришномани маълумотларнинг ҳудудий ва ягона базасига жўнатиш ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


40. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни мажбурий ижро этишни амалга оширувчи орган ҳуқуқбузардан маъмурий жазога тортиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг ижро этилганлиги ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, тўлов тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ва бошқалар) олинган тақдирда, амалга оширилган ундириш тўғрисидаги ёзувни қайд этган ҳолда, 3 иш куни мобайнида уларни маъмурий жазога тортиш тўғрисида қарор қабул қилган органга (мансабдор шахсга) қайтаради.



IV. МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ЯГОНА БАЗАСИГА

МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


41. Шахсни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортишда, шунингдек Жиноят кодекси моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортишда шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилганлигини текшириш тўғрисидаги талабнома жўнатилиши шарт (ушбу Низомга 7-илова).


42. Талабнома текширилаётган ҳар бир шахс учун алоҳида расмийлаштирилади.

Талабнома ушбу Низомга аниқ мувофиқ ҳолда тўлдирилади, ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади ва ваколатли орган муҳри (штампи) билан тасдиқланади.

Электрон алоқа мавжуд бўлган тақдирда талабнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган электрон форматда бажарилади.

Сўровсиз режимда зарур ахборот олиш учун ваколатли органнинг марказий бўлинмасида маълумотларнинг ягона базасидан электрон тартибида узоқдан туриб фойдаланишга йўл қўйилади.


43. Талабномани расмийлаштиришда текширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳамда яшаш жойи бош келишикда, қисқартиришларсиз кўрсатилади.


44. Ушбу Низомни бузган ҳолда расмийлаштирилган талабнома ижро этилмасдан қайтарилади, бу ҳақда талабномада тегишли ёзув қайд этилади.


45. Талабнома у Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тушган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида ижро этилади ва сўровномани юборган органга почта орқали жўнатилади ёки шахсан тақдим этилади.


46. Маълумотлар базасида текширилаётган шахсга оид маълумот бўлмаса, талабноманинг орқа томонига "Маълумотларга эга эмасмиз", "Маълумотнома ЎзИИВ ходими (фамилияси, исми) томонидан берилди" матни билан штамп қўйилади ва текшириш санаси кўрсатилади.

Ҳисобга олиш ҳужжатида текширилаётган шахсга доир маълумотлар топилганда улар талабноманинг орқа томонида кўрсатилади ва "Маълумотнома ЎзИИВ ходими (фамилияси, исми) томонидан берилди" матни ёзилиб, штамп билан тасдиқланади ва текшириш санаси қайд этилади.

У ёки бу шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ахборот талаб қилган давлат органлари олинган ахборотни ошкор қилганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Маъмурий жазоланган шахсларни ҳисобга олиш

КАРТОЧКАСИ


N 1-АП шакли

1. _________________________________________________________________

(протокол тузган, иш қўзғаган органнинг номи)


1. /_/_/_/

2. _________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жой)


2. /_/_/_/_/_/

3. _________________________________________________________________

(ишни/протоколни кўриб чиққан ваколатли орган)


3. /_/_/_/

4. _________________________________________________________________

(Дафтар бўйича ишнинг рўйхатдан ўтказиш/протокол тартиб рақами)


4.1. Протокол тузилган/иш қўзғатилган сана:

_____ йил "___" ________________


4. /_/_/_/_/_/_/

/_/_/_/_/_/_/_/

/_/_/_/_/_/_/_/

5. _________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(ишни кўриб чиққан шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)


6. Иш кўриб чиқилган сана: _______ йил "____" __________________

7. Карточкага тузатиш киритилган сана: _______ йил "____" ____________

7.1. Тузатиш киритиш сабаблари: "1" - тўлдиришдаги хато; "2" - қарорни қайта кўриб чиқиш


7.1. /_/

8. Ҳуқуқбузарликнинг квалификацияси: МЖК _____ қисми _______-моддаси

8.1. Ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган сана):

_____ йил "____" ___________________



9. Маъмурий жазо чоралари (МЖКнинг 23, 24-моддалари):

9.1. асосийлари: "1" - жарима; "2" - предметни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш; "3" - предметни мусодара қилиш; "4" - махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш; "5" - маъмурий қамоққа олиш.

9.2. муддати: ______ йил "____" _____________________гача

9.3. қўшимча равишда: "2" - предметни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш; "3" - предметни мусодара қилиш;

9.4. хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш - "6".


9.1. /_/




9.3. /_/


9.4. /_/

10. Жарима миқдори:

10.1. қўлланилгани: ____________________ сўм;

10.2. ундирилгани: ____________________сўм.



11. Предметнинг қиймати:

11.1. ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилганиники: ___ сўм;

11.2. мусодара қилинганиники: ___________сўм.



12. _______________________________________________________________

__________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг Ф.И.О.)


12.1. Туғилган санаси: ______ йил "___" ___________________

12.2. ______________________________________________________________

___________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг яшаш жойи)



12.3. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат: "1" - паспорт, "2" - яшаш гувоҳномаси, "3" - фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, "4" - ҳайдовчилик гувоҳномаси, "5" - ҳарбий гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома

N _____________ _______ йил "___" _______________да берилган

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

(ким томонидан берилган)


12.4. Солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами: __________________________________________________________________


12.3. /_/


12.5. Ҳуқуқбузарнинг жинси : "1" - эр.; "2" - аёл.


12.5. /_/

12.6. Фуқаролиги: "1" - Ўзбекистон фуқароси; "2" - хорижий фуқаро; "3" - фуқаролиги бўлмаган шахс.


12.6. /_/

12.7. Машғулотларининг тури: "1" - ўқиш; "2" - иш; "3" - машғулотларининг тури ноаниқ.

Ўқиш, иш жойи, лавозими: _________________________________________

__________________________________________________________________


12.7. /_/

12.8. Мастлик ҳолатидалиги: "1" - алкоголли; "2" - гиёҳвандлик; "3" - бошқача мастлик.


12.8. /_/


13. Қарор: "1" - шикоят билдирилган; "2" - протест билдирилган.


13. /_/

13.1. Шикоят ёки протестни кўриб чиқиш натижаси: "1" - қарор ўзгаришсиз қолдирилган; "2" - иш янгидан кўриб чиқиш учун жўнатилган; "3" - ишни кўриб чиқиш тугатилган; "4" - жазо чораси ўзгартирилган.


13.1. /_/


14. _______ йил "___" _____________ _________________________________

(иш кўриб чиқилган сана ва кўриб чиққан шахснинг имзоси)



           





Низомга

2-ИЛОВА



Маъмурий жазоланган шахсларни ҳисобга олиш

КАРТОЧКАСИ

(протокол тузилмасдан)


N 2-АП шакли

1. _________________________________________________________________

(ишни кўриб чиққан органнинг номи)


1. /_/_/_/

2. _________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жой)


2. /_/_/_/_/_/

3. _________________________________________________________________

(Дафтар бўйича ишнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами)


3. /_/_/_/_/_/_/

/_/_/_/_/_/_/_/

/_/_/_/_/_/_/_/


4. _________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(ишни кўриб чиққан шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)


5. Иш кўриб чиқилган сана: _______ йил "____" __________________


6. Карточкага тузатиш киритилган сана: _______ йил "____" ____________

6.1. Тузатиш киритиш сабаблари: "1" - тўлдиришдаги хато.


     







6.1. /_/

7. Ҳуқуқбузарликнинг квалификацияси: МЖК _____ қисми _______-моддаси

7.1. Ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган сана):

_____ йил "____" ___________________



8. Маъмурий жазо чоралари (МЖКнинг 23-моддаси):

8.1. асосийлари: "1" - жарима


8.1. /_/

9. Жарима миқдори ________________________________сўм.



10. _______________________________________________________________

__________________________________________________________________

(ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг Ф.И.О.)


10.1. Туғилган санаси: ______ йил "___" ___________________



11. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат: "1" - паспорт, "2" - яшаш гувоҳномаси, "3" - фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, "4" - ҳайдовчилик гувоҳномаси, "5" - ҳарбий гувоҳнома ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома

N _____________ _______ йил "___" _______________да берилган

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

(ким томонидан берилган)


11. /_/


12. _______ йил "___" _____________ _________________________________

(иш кўриб чиқилган сана ва кўриб чиққан шахснинг имзоси)



          





Низомга

3-ИЛОВА



Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги

қарорни ижро этиш ҳақида

БИЛДИРИШНОМА

       

(билдиришнома юборган органнинг номи)

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси _____ йил "___" _____________

Яшаш жойи


                      

(қисқартиришларсиз)

Иш/протоколнинг тартиб рақами: 2___ йил _________ "__" _____________

             (керагининг остига чизилсин)                                                         (тузилган санаси)


Ҳуқуқбузарлик квалификацияси: МЖК (_____)____ қисми, _____-моддаси

                       (остига чизилсин ёки бошқа ҳужжат номи кўрсатилсин)


Қўлланилган жарима суммаси: ________________________ сўм.


Ундирилган жарима суммаси: _____________________ сўм.


Тўланган сана: 2____ йил "____" ________________


Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган/мусодара қилинган сана:


2___ йил "___" _______________

            



(масъул мансабдор шахснинг Ф.И.О.)


(имзоси)

Сана: 2____ йил "___" ________________






Низомга

4-ИЛОВА

                  

(ваколатли органнинг номи)

Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни

содир этган шахсларни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ


Бошланган: 20__ йил "____" _____________ N ______________дан

Тугаган: 20__ йил "____" ______________ N ____________да


Дафтар реквизитлари

Т/р

Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисида иш қўзғатилган

сана, протоколни тузган, ишни

қўзғаш тўғрисида қарор, ажрим

чиқарган орган (мансабдор

шахс)


Ҳуқуқбузарликни содир этган

шахс тўғрисидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг

исми, туғилган санаси ва жойи,

фуқаролиги, яшаш жойи, манзили,

иш жойи ва лавозими, паспорти

маълумотлари


Олиб қўйилган

буюмлар,

ҳужжатлар,

ушланган транспорт

воситалари

тўғрисидаги

маълумотлар


Маъмурий

ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги иш

бўйича қарор

чиқарилган сана,

қарор чиқарган

ваколатли орган


1

2

  

3

4

5


                 





жадвалнинг давоми




Ҳуқуқбузарликнинг

МЖК ёки бошқа

норматив-ҳуқуқий ҳужжат

нормалари (модда,

қисм, банд) бўйича

квалификацияси, ундириш

тури ва миқдори


Олиб қўйилган буюмлар,

ҳужжатлар, ушланган

транспорт воситаларига

нисбатан қабул қилинган

қарор (шу жумладан,

қайтарилган санаси,

ҳужжатнинг тури

ва тартиб рақами)


Маъмурий

ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги иш

бўйича юқори

орган (суд)

томонидан

чиқарилган

қарор


Маъмурий жазо

қўллаш тўғрисидаги

қарорнинг кучга

кириш санаси,

уни ижро этиш

тўғрисидаги

маълумотлар,

жазонинг ижроси

тугаган сана


N 1-АП шаклли

карточкани

киритган

мансабдор

шахс


6

     

7

8

9

10

            





Низомга

5-ИЛОВА



Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги

ишни/протоколни кўриб чиқишга (маъмурий

ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протоколни тузишга,

иш қўзғашга) ваколатли органлар

КЛАССИФИКАТОРИ

       

Код

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб

чиқишга (иш бўйича кўриб чиқишни қўзғашга)

ваколатли органлар


010

Маъмурий судлар

020

Иқтисодий судлар

030

Адлия органлари


040

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари

060

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар

070

Ички ишлар органлари (милиция)


071

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси


072

Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси


073

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси


074

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси


075

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси


076

Қўриқлаш бош бошқармаси

080

Темирйўл транспорти ва метрополитен органлари


090

Ҳаво транспорти органлари


100

Сув транспорти органлари


110

Кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси органлари


120

Шаҳар ҳамда шаҳарлараро автомобиль транспорти ва электротранспортда йўловчилар ташиш органлари


130

Меҳнат бўйича давлат ҳуқуқ ва техника инспекторлари


140

Мудофаа вазирлиги органлари


150

Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария назорати органлари


160

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари


170

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари


180

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари

190

Давлат ветеринария назорати органлари


200

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер ости бойликларини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари


210

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари

220

Божхона органлари


230

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг органлари

240

Давлат солиқ органлари


250

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг маҳаллий бўлинмалари


260

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари


270

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари


280

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси ("Ўздавтехназорат" инспекцияси) органлари

290

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари


300

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси органлари


310

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази органлари


320

Давлат статистика органлари


330

Давлат пробир назорати органлари


340

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси органлари

350

Архитектура ва қурилиш органлари


360

Прокурор


        





Низомга

6-ИЛОВА



Минтақалар, туманлар (шаҳарлар)

КОДЛАРИ

    

Андижон вилояти


03000


Фориш тумани

08235

Андижон тумани


03201

Жиззах шаҳри

08401

Булоқбоши тумани


03202

Қашқадарё вилояти

10000

Балиқчи тумани


03206

Ғузор тумани

10207

Бўз тумани


03209

Шаҳрисабз тумани

10208

Жалолқудуқ тумани


03211

Деҳқонобод тумани

10212

Избоскан тумани


03214

Қамаши тумани

10220

Улуғнор тумани


03216

Қарши тумани

10224

Кўрғонтепа тумани


03220

Муборак тумани

10226

Олтинкўл тумани


03223

Косон тумани

10229

Марҳамат тумани


03227

Китоб тумани

10232

Шаҳрихон тумани


03230

Нишон тумани

10235

Пахтаобод тумани


03232

Касби тумани

10237

Асака тумани


03234

Миришкор тумани

10239

Хўжаобод тумани


03236

Чироқчи тумани

10242

Андижон шаҳри


03401

Яккабоғ тумани

10250

Хонобод шаҳри


03408

Қарши шаҳри


10401

Навоий вилояти


12000

Бухоро вилояти


06000

Конимех тумани

12204

Бухоро шаҳри


06212

Қизилтепа тумани

12208

Олот тумани


06215

Кармана тумани

12214

Бухоро тумани


06218

Навбаҳор тумани

12215

Вобкент тумани


06221

Нурота тумани

12218

Ғиждувон тумани


06224

Томди тумани

12221

Қоракўл тумани


06230

Хатирчи тумани

12224

Қоровулбозор тумани


06232

Навоий шаҳри

12401

Пешку тумани


06234

Зарафшон шаҳри

12404

Ромитан тумани


06238

Учқудуқ тумани

12406

Жондор тумани


06242

Наманган вилояти

14000

Шофиркон тумани


06246

Мингбулоқ тумани

14204

Когон тумани


06400

Косонсой тумани

14207

Когон шаҳри


06401

Наманган тумани

14212

Жиззах вилояти


08000

Чортоқ тумани

14215

Арнасой тумани


08201

Норин тумани

14216

Бахмал тумани


08204

Поп тумани

14219

Ғаллаорол тумани


08209

Тўрақўрғон тумани

14224

Жиззах тумани


08212

Уйчи тумани

14229

Дўстлик тумани


08215

Учқўрғон тумани

14234

Зомин тумани


08218

Янгиқўрғон тумани

14242

Зарбдор тумани


08220

Наманган шаҳри

14401

Янгиобод тумани


08221

Чуст тумани

14405

Мирзачўл тумани


08223

Самарқанд вилояти

18000

Зафаробод тумани


08225

Оқдарё тумани

18203

Пахтакор тумани


08228

Булунғур тумани

18206

                    



                


Жомбой тумани


18209


Яккасарой тумани

26287

Иштихон тумани


18212

Ҳамза тумани

26290

Каттақўрғон тумани


18215

Чилонзор тумани

26294

Нарпай тумани


18218

М. Улуғбек тумани

26296

Қўшрабод тумани


18221

Тошкент вилояти

27000

Пайариқ тумани


18224

Оққўрғон тумани

27206

Пастдарғом тумани


18227

Оҳангарон тумани

27212

Пахтачи тумани


18230

Бекобод тумани

27220

Самарқанд тумани


18233

Бўстонлиқ тумани

27224

Нуробод тумани


18235

Бўка тумани

27228

Ургут тумани


18236

Юқори Чирчиқ тумани

27232

Тойлоқ тумани


18253

Зангиота тумани

27237

Самарқанд шаҳри


18360

Қуйи Чирчиқ тумани

27242

Каттақўрғон шаҳри


18405

Паркент тумани

27246

Сурхондарё вилояти


22000

Қибрай тумани

27248

Бойсун тумани


22204

Пискент тумани

27250

Музработ тумани


22207

Ўрта Чирчиқ тумани

27253

Денов тумани


22209

Чиноз тумани

27256

Жарқўрғон тумани


22212

Янгийўл тумани

27259

Қизириқ тумани


22215

Олмалиқ шаҳри

27404

Сариосиё тумани


22217

Ангрен шаҳри

27407

Термиз тумани


22220

Бекобод шаҳри

27413

Шеробод тумани


22223

Чирчиқ шаҳри

27419

Шўрчи тумани


22224

Фарғона вилояти

30000

Қумқўрғон тумани


22226

Олтиариқ тумани

30203

Ангор тумани


22229

Қўштепа тумани

30206

Олтинсой тумани


22232

Боғдод тумани

30209

Узун тумани


22233

Бувайда тумани

30212

Термиз шаҳри


22401

Бешариқ тумани


30215

Қува тумани


30221

Сирдарё вилояти


24000

Учкўприк тумани

30221

Оқ олтин тумани


24206

Риштон тумани

30224

Боёвут тумани


24212

Тошлоқ тумани

30227

Сайхунобод тумани


24216

Ўзбекистон тумани

30230

Гулистон тумани


24220

Фарғона тумани

30233

Сардоба тумани


24226

Данғара тумани

30236

Мирзаобод тумани


24235

Ёзъёвон тумани

30241

Ховос тумани


24255

Сўх тумани

30243

Гулистон шаҳри


24401

Фурқат тумани

30245

Сирдарё тумани


24407

Фарғона шаҳри

30401

Ширин шаҳри


24410

Қўқон шаҳри

30405

Янгиер шаҳри


24413

Қувасой шаҳри

30408

Тошкент шаҳри


26000

Марғилон шаҳри

30412

Учтепа тумани


26263

Хоразм вилояти

33000

Бектемир тумани


26264

Боғот тумани

33204

Юнусобод тумани


26266

Гурлан тумани

33208

Миробод тумани


26273

Қўшкўпир тумани

33212

Шайхонтоҳур тумани


26277

Урганч тумани

33217

Олмазор тумани


26280

Ҳазорасп тумани

33220

Сирғали тумани


26283

Хонқа тумани

33223

            

Янгибозор тумани


33225




Шовот тумани


33230




Янгиариқ тумани


33233




Урганч шаҳри


33401




Хива тумани


33408




Қорақалпоғистон Республикаси


35000




Амударё тумани


35041




Қораўзак тумани


35208




Элликқалъа тумани


35210




Кегейли тумани


35212




Қонликўл тумани


35218




Мўйноқ тумани


35222




Нукус тумани


35225




Тахтакўпир тумани


35230




Тўрткўл тумани


35233




Чимбой тумани


35240




Шуманай тумани


35243




Нукус шаҳри


35401




Беруний тумани


35405




Қўнғирот тумани


35409




Тахиатош шаҳри


35411




Хўжайли тумани


35416




Транспортдаги ички ишлар бошқармаси


41000




Тошкент-шимол станциясидаги ички ишлар тармоқ бошқармаси (ИИТБ)


41101




Андижон станциясидаги ИИТБ


41103




Самарқанд станциясидаги ИИТБ


41104




Қўқон станциясидаги ИИТБ


41105




Ховос станциясидаги ИИТБ


41106




Бухоро станциясидаги ИИТБ


41107




Қарши станциясидаги ИИТБ


41208




Урганч станциясидаги ИИТБ


41209




Марғилон станциясидаги ИИТБ


41210




Қўнғрот станциясидаги ИИТБ


41211




Хўжайли станциясидаги ИИТБ


41212




Термиз станциясидаги ИИТБ


41215




Тошкент-жанубий станциясидаги ИИТБ


41216




Тошкент-аэропорт ИИТБ


41317




Нукус аэропортининг милиция тармоқ бўлими


41418




Урганч шаҳри аэропортининг милиция тармоқ бўлими


41421




Наманган шаҳри аэропортининг милиция тармоқ бўлими


41422




                





Низомга

7-ИЛОВА



Шахсларнинг маъмурий жавобгарликка

тортилишини текшириш тўғрисида

ТАЛАБНОМА


N_______                                                          2____ йил "___"____________


олинсин: почта орқали/ ИИВда

      (керагининг остига чизилсин)


1. Фамилияси: _________________________________________________

2. Исми: ______________________________________________________

3. Отасининг исми: ____________________________________________

4. Туғилган санаси: _____ йил "____" _______________

5. Яшаш жойи: ________________________________________________

______________________________________________________________

6. Текширишнинг асоси: _______________________________________

7. Давлат органи раҳбари: _________________ ____________________

                                                                                         (Ф.И.О, имзо)

8. Бажарувчи __________________________________________________

                                                                             (Ф.И.О., лавозими)


9. Жўнатувчининг манзили: индекси /__/__/__/__/__/__/

__________________ вилояти __________________ шаҳри

__________________ тумани ________________ қишлоғи

__________________ кўчаси ____________________ -уй



Давлат органи ________________________________________________

______________________________________________________________

(тўлиқ номи, қисқартиришларсиз)



"М.Ў."

(талабномани жўнатган орган муҳрининг ўрни)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 61-модда.
















































Время: 0.2147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск