ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2011 й. 40-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2011 й.

N 40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар

чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил

25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонуни)


"Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 февралдаги

40-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда):


а) 4-банднинг олтинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмаси" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 4-иловада:


2.1-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 3.2-банднинг олтинчи хатбошидаги "танловда" сўзи "очиқ танловда" сўзлари билан алмаштирилсин;


2.1-банднинг бешинчи хатбошидаги "танловни" ва 3.2-банднинг бешинчи хатбошидаги "танлов" сўзлари тегишли равишда "очиқ танловни" ва "очиқ танлов" сўзлари билан алмаштирилсин;


2.2-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "хўжаликлараро ва хўжалик ички суғориш тизимларини" сўзлари "суғориш" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "танлов" сўзи "очиқ танлов" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "танлов асосида" сўзлари "очиқ танлов асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги намунавий низомга иловада "Чора-тадбирлар" устунидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмаси" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-иловада:


2.1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фермер хўжаликларига ер участкалари очиқ танлов асосида берилади";


3.2-банднинг иккинчи хатбошидаги "туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси" сўзлари "қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартибига 1-иловадаги "35-моддасига", "туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига" сўзлари тегишли равишда "35-1 ва 50-1-моддаларига", "қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-илованинг 6-бандидаги "туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси" сўзлари "қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-иловада:


1.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.2. Ушбу тартибда қуйидаги атамалар қўлланилган:

ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режасини тузиш, сувдан фойдаланувчиларни ва сув истеъмолчиларини сув билан таъминлаш, сувни тақсимлаш, сув айланишини белгилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли устуворлигига риоя қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини ва сув истеъмолини назорат қилиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларини ташкил этиш кабиларни ўз ичига олувчи ишлар мажмуи;

сувдан фойдаланувчи - сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сув истеъмолчиси - ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сув истеъмолчилари уюшмаси - юридик шахслар бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;

сув хўжалиги объекти - сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида хўжалик фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;

мелиоратив техника ва мол-мулк - экскаваторлар, бульдозерлар, скреперлар, дренаж ювиш агрегатлари, юк кўтариш кранлари ва қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудидаги сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатувчи бошқа мол-мулк;

фойдаланиш - сув хўжалиги объектларининг бир маромда ишлашини таъминловчи, объектларнинг техник ҳолатини кузатиш, текшириш, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш ва уларни реконструкция қилиш ишларини ташкил этишни ўз ичига олувчи ишлар мажмуи;

сув олиш лимити - амалдаги қоидаларга мувофиқ мақсадли сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун ваколатли органлар томонидан белгиланадиган сув ресурсларининг чекланган ҳажми;

сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси - сув олишнинг белгиланган лимити доирасида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими, ҳудуднинг ирригация-мелиоратив ва тупроқ шароитларини ҳамда бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг хўжалик фаолияти кўрсаткичлари асосида тузиладиган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув объектларидан сув олиши жадвали";


II бўлимнинг номидаги "Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси" сўзлари "Сув истеъмолчилари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2.1 ва 2.2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.1. "Сув истеъмолчилари уюшмаси" (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) устун даражада гидрографик принцип ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартлар бўйича ташкил этилади.

2.2. Юридик шахс ташкил этган ҳолда фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари - юридик шахслар сув истеъмолчилари уюшмаларининг муассислари бўлиши мумкин.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмалари аъзолари бўлиши мумкин";


2.3 ва 3.7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2.7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг барча сув хўжалиги объектлари, шунингдек қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг нормал фаолият кўрсатиш учун зарур мелиоратив техника, бинолар ва бошқа мол-мулки";


3.1 - 3.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.1. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сув билан таъминлаш устуворлик бўйича, "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади.

Сув олишга фақат шартнома асосида сувни тартибга солиш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган рўйхатдан ўтказилган сув ажратиш тармоқларида (каналларнинг сув олиш иншоотлари, қудуқ, насос станцияси (агрегат) ва бошқа сув олиш иншоотлари)да рухсат берилади.

Уюшманинг сув хўжалиги объектларидан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув ажратишнинг қўшимча тармоқларини ўрнатиш масаласи Уюшма томонидан ирригация тизимининг тегишли бошқармаси ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлими билан келишув бўйича белгиланган тартибда ҳал этилади.

Бошқа сув хўжалиги объектларидан сув ажратишнинг қўшимча тармоқларини ўрнатиш масаласи хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган тартибда ҳал этилади.

3.2. Уюшма сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида ўз фаолияти ҳудудидаги барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сув билан таъминлаш учун сув олишга унга хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси билан шартнома тузади.

Унга хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси билан тузилган шартномада сув олиш манбаи кўрсатилган ҳолда ҳар 10 кунда сув олиш ҳажми кўрсатилади.

Шартноманинг намунавий шакли қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланган тартибда белгиланади.

3.3. Сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси Уюшма томонидан бир йилда икки марта тузилади ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлими билан келишган ҳолда унга хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси томонидан тасдиқланади.

Сувдан фойдаланишнинг лимитланган режаси таркибида сувдан фойдаланишнинг мақсадли вазифаси, сув айиргичлар ва суғориш каналлари кўрсатилган ҳолда истисносиз барча сув истеъмолчилари учун ҳар 10 кунда сув олиш ҳажми кўрсатилади";


3.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.4. Сув берилишини таъминлаш учун Уюшма ўзи хизмат кўрсатадиган зонадаги барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан ҳар 10 кунда бериладиган сув миқдорини, сув айиргичлар ва манбаларини кўрсатган ҳолда шартномалар тузади".


3.5-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3.6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.6. Сув етказиб бериш бўйича Сув истеъмолчилари уюшмаси хизматларига, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматларига шартнома асосида ҳақ тўланади";


4.1 - 4.4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.1. Сув хўжалиги объектларидан ва Уюшманинг бошқа мол-мулкидан фойдаланиш ҳамда Уюшманинг ўзининг таъминоти сув етказиб бериш бўйича хизматлар учун ҳақ тўлашдан фермер ва деҳқон хўжаликларидан, фуқаролардан ва Уюшманинг бошқа аъзоларидан ҳақ сифатида тушадиган маблағлар, шунингдек у томонидан кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари ҳисобига уюшманинг суғориладиган ерлари майдони, қишлоқ хўжалик экинлари турлари, сув бериш ҳажми, тупроққлим хусусиятлари ва бошқа хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланадиган миқдорларда амалга оширилади.

4.2. Уюшманинг сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда ва Уюшманинг ўзининг таъминотида ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг улушли қатнашишини аниқлаш учун ҳар йили амалдаги нормативлар асосида, қимматлашиш индекси ҳисобга олинган ҳолда харажатлар сметаси тузилади.

Сув хўжалиги органлари билан келишилган харажатлар сметаси Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.

4.3. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқаролар ва Уюшманинг бошқа аъзоларининг насос агрегатлари, мелиоратив техникаси ва бошқа мол-мулкидан фойдаланиш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4.4. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқаролар ва Уюшманинг бошқа аъзоларининг насос агрегатлари, мелиоратив техникаси ва бошқа мол-мулки алоҳида шартномалар бўйича улардан фойдаланиш учун Уюшмага берилиши мумкин".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):


а) 6-иловада:


1-банддаги "танлов асосида" сўзлари "очиқ танлов асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Фермер хўжалиги:

ихтисослашувга мувофиқ, уставда ва ижара шартномасида назарда тутилган берилган ер участкасида фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;

ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланган ҳолда фьючерс контрактлари тузиш;

етиштирилган маҳсулотни тасарруф этиш, шу жумладан, ўз хоҳишига кўра истеъмолчиларга сотиш ҳуқуқига эга бўлиш;

етиштириладиган маҳсулотга, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга нарх белгилаш;

электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб беришга, сув хўжалиги, техник хизматлар ва бошқа хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиниши керак бўлган тадбиркорлик фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;

олинган даромадларни (фойдани), банк муассасасидаги ўзининг ҳисоб рақамларидаги мавжуд пул маблағларини тасарруф этиш;

акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;

кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шартнома шартларида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;

кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини гаровга қўйиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи;

кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш;

зарур асбоб-ускуналарни, ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олиш, бинолар ва иншоотлар қуриш ва уларни таъмирлаш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12. Фермер хўжалиги:

қонун ҳужжатларида ва ижара шартномасида белгиланган шартларда ер участкасидан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашга;

экологик талабларга ва атроф-муҳит муҳофазасининг бошқа қоидаларига риоя қилишга;

ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш тадбирларини амалга оширишга, бизнес-режада ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутишга;

ер участкаси берилган пайтдан бошлаб, агар ижара шартномасида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир йил мобайнида ер участкадан фойдаланишни бошлашга;

пахта ва бошоқли экинларни навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилишга;

сув истеъмоли тўғрисидаги шартномага мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланишга, сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўришга;

ушбу фермер хўжалиги аъзо ҳисобланган Сув истеъмолчилари уюшмаси балансидаги суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишида белгиланган тартибда қатнашишга, шунингдек уларни техник соз ҳолатда сақлашга, фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилишга;

сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи полосалар, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;

ер участкасини оғирлаштириш шартларига ва сервитутларга риоя қилишга;

тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назарда тутилган ҳажмлар доирасида етказиб берилишини таъминлашга;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек кўрсатилган хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида тўлашга;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехника талабларига риоя қилишга;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлашга;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ўз ходимларининг хавфсиз меҳнат шароитларига риоя қилишни таъминлашга мажбурдир.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Фермер хўжалиги бошлиғининг пул маблағлари ва моддий воситалари, товарларни сотишдан (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромад (фойда), қимматли қоғозлардан олинган даромадлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Фермер хўжалигининг муассиси - фермер унинг бошлиғи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, тегишли малакага ёки қишлоқ хўжалигида иш тажрибасига эга бўлган фуқароси фермер бўлиши мумкин";


VI бўлимнинг номидаги "сувдан фойдаланиш" сўзлари "сув истеъмоли" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-бандда:

биринчи хатбошидаги "танлов асосида" сўзлари "очиқ танлов асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Пенсия ёшига етганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда фермер хўжалигининг бошлиғи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қилиш муддатида ўз оиласи аъзоларидан бирига бериши мумкин";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


26-банддаги "сувдан фойдаланиш" сўзлари "сув олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"39. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш;

фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этилиши, шу жумладан, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, ишлар ва хизматлар кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоблар мунтазам равишда амалга оширилмаслиги;

фермер хўжалиги бошлиғининг вафот этиши ва хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳлайдиган меросхўрнинг йўқлиги;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши зарур бўлганда ёхуд ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шу жумладан, фермер хўжалиги томонидан ер участкасидан бошқа мақсадда фойдаланилганда, шу жумладан, контрактация шартномасида назарда тутилгандан бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда белгиланган тартибда ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилиниши.

Фермер хўжалиги:

фермер хўжалиги бошлиғи (фермер)нинг;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарори билан тугатилади".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорига 1-иловада:


а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сув истеъмолчилари уюшмаси - юридик шахслар бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти";


б) сувдан фойдаланувчилар уюшмасига кўрсатмалар тегишли келишикда сув истеъмолчилари уюшмасига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 63-модда):


а) 1-иловада:


7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмаси" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг учинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа сувдан фойдаланувчилар" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

учинчи ва еттинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмалари" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмалари мутахассислари томонидан фермерлар, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар билан биргаликда" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари мутахассислари томонидан фермерлар, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг олтинчи хатбошида, 17-банднинг биринчи хатбошида, 37-банднинг иккинчи хатбошида ва 56-банднинг иккинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмалари" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга схемада "Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари" сўзлари "Сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илова 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги ва 17-бандининг биринчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар уюшмалари" сўзлари "сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 62-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 12-модда














































Время: 0.1291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск